Украина шарқидаги россияпараст кучларга қарши олиб борилаётган амалиётларни ўз ичига олган “Террорга қарши кураш” марказининг сўзчиси Андрей Лысенко АҚШ армиясининг 173 отрядига қарашли 300 нафар аскар Украинанинг Львов шаҳрига келиб тушганлигини маълум қилди.
Лысенконинг берган баёнотига кўра, АҚШдан келган 300 нафар денгиз пиёда аскар Украина қуролли кучларини ҳарбий машғулотдан ўтказади. Ундан сўнгра эса АҚШ ва Украина ҳарбийлари Львовдаги Яворвский ҳарбий полигонда ташкил қилинадиган муштарак ҳарбий манёврга иштирок этишади.
Амеркалик ҳарбийлар келгуси ҳафтадан эътиборан мамлакат жанубидаги Львов шаҳри яқинида жойлашган Ҳарбий полигонда 900 Украина аскарларини ҳарбий машғулотдан ўтказишни бошлайди. Уч босқичдан иборат ҳарбий машғулотнинг ҳар бир босқичи саккиз ҳафтадан давом этади. Ҳарбий машғулот тамомлангандан сўнг худди шу полигоннинг ўзида АҚШ ва Украина ҳарбийлари ҳамкорликда ҳарбий манёвр ўтказишади.
Бундан аввал Украина президенти Петро Порошенко билан АҚШ президентининг маслаҳатчиси Жо Байден ўртасида Америка ҳарбийлари тарафидан Украина қуролли кучларини ҳарбий машғулотдан ўтказиш ва икки давлат ўртасида муштарак ҳарбий манёвр ўткашиз ҳақидаги битимга имзо чекишган эди.
Украина тупроқларига хорижий аскарларнинг ўрнашувини “Таҳлика” сифатида баҳолаган Россия президентининг матбуот котиби Дмитрий Песков АҚШ ҳарбийларининг Украинага келиши у ердаги вазиятнинг издан чиқишига сабаб бўлишидан огоҳлантирди.
“Украинада учинчи тарафнинг ҳарбийлари ва мутахассисларининг мавжуд бўлиб туриши битимнинг амалга ошиши учун формула қилиб белгиланган муҳитга тўғри келмайди, аксинча, вазиятни издан чиқишига олиб келади”, деди Россия президентининг матбуот котиби.
Россия ташқи ишлар вазирлиги ҳам баёнот чиқариб АҚШ ҳарийларининг Украинага киритилиши асло тинчлик олиб келмаслиниги билдирди.
“АҚШ ҳукумати Украинада ўз ҳарбийларини жойлаштириш орқали рус ҳарбийларининг Донбассадаги вужуди ҳақида қилинаётган оғзаки даъволарни яна ҳам алангалаштиришга ҳаракат қилмоқда. Аслида эса Львов минтақасидаги Пентагон ҳарбийларидан фарқли равишда Россия ҳарийларини ҳеч ким кўрган эмас. АҚШ ҳарбийларининг Украина тупроқларига тинчлик олиб келмаслиги очиқ кўриниб турипти”, дейилади Россия ташқи ишлар вазирлиги тарафидан чиқарилган баёнотда.
Туркистон:
Бундан аввалроқ, АҚШнинг Европадаги қуролли кучлари қўмондони Ходжес томонидан, “Россиядан тахдид тахмин эмас, хақиқат” деб НАТОга аъзо давлатларни бирлашишга чақирган эди. Энди Украинага аскарларини олиб кира бошлади. Бу АҚШнинг классик услуби бўлиб, дунёдаги заиф давлатларни босиб олиш учун, аввал ёлғон вахима пайдо қилади, сўнг харбий мустамлака қилиб олиш учун аскар олиб кира бошлайди.
Россия нима қилиши мумкин. У ноқулай ахволда қолди. Агар расман уруш очса ёки у хам минтақага аскар олиб кира бошласа, АҚШнинг илгариги кўтарган вахималарини тасдиқлаган бўлади. У холатда Россия, НАТО кучлари учун бутунлай Украинага кириб олишларига мухит яратиб берган бўлади. Тек қараб турадиган бўлса, АҚШ Қримни сўрай бошлайди. Ундан ташқари Россия чегараси томонга НАТОнинг баъзаларини олиб кира бошлайди.
АҚШ қалтис харакат олиб бораяпти. Лекин хар сафардагидек, қалтисликдан кутиладиган хавф хатар, бошқа юрт ва халқ устига тушади. Россия хақиқатда уруш очиб юбориши мумкин. Лекин бу уруш АҚШ айтаётганидек илгаридан реъжалашганидан эмас. Балки АҚШ томонидан уни провокация қилинганидан бошланиши мумкин.