АҚШ Саудияга қурол аслаҳа юборишни жадаллаштирди

610
0

АҚШ давлат котибининг ёрдамчиси Тони Блинкен Яманда Ҳусиларга қарши олиб борилаётган “Барқарор бўрон” ҳарбий амалиётига бошчилик қилаётган Саудия Арабистонига қурол аслаҳа ерказиб беришни жадаллаштирганлигини билдирди. Саудия пойтахти ар-Риёздаги АҚШ элчихонасида йиғилиш ташкил қилган Блинкин Ямандаги ҳарбий амалиётга доир баёнот берди. Блекинга кўра, ҳарий амалиётга бошчилик қилаётган Саудия Ҳусилар ва уларнинг иттифоқдошларига керакли дарсни бериб қўйган.

 “Саудия Арабистонининг ҳаракатларига дастак сифатида уларга қурол аслаҳа юборишни тезлаштирдик. Разведка маълумотлари алмашувини ҳам кучайтирдик ва Амалиёт марказида ҳамкорликда мувофиқ режа тузиш хонасини ташкил қилдик”, деди Тони Блинкен.

Шунингдек Блинкен Ҳусилар мамлакат бошқарувини куч билан қўлга кирита олмаслигига урғу берди.

АҚШ мудофаа вазирлиги Пентагоннинг сўзчиси Стив Уоррен ҳам Блинкеннинг сўзларини тасдиқлади. Уоррен журналистларга берган интервьюсида АҚШ ҳозирда тайёрлаб қўйилган буюртмалар билан бир қаторда ўз иттифоқдошларига қурол аслаҳа ва ўқ-дори билан ёрдам қўлини чўзиш ҳақида ўйлаётганлиги ҳақида айтиб ўтди.

Бошқа бир тарафдан АҚШ давлат котиби Жон Керри Эронни Ҳусиларга дастак беришдан огоҳлантирди. АҚШнинг “PBS” ахборот агентлигига интервью берган Керри Эроннинг Ҳусиларни дастаклаётгани сир эмаслигини тилга олиб ўтди.

“Яманда Эрондан келган ҳарбий жиҳозлар мавжудлиги аниқ. Ҳар ҳафта Яманга Эрондан биттадан ортиқ самалёт учади”, деди Керри.

АҚШ давлат котибининг таъкидлашича, Эроннинг Яманда беқарорликни вужудга келтиришига АҚШ ҳукумати жим қараб турмайди.

Туркистон:

Ушбу АҚШнинг навбатдаги иккиюзламачилик сиёсатига эътибор беринг. Бу унинг расмий баёнот билан, аслида ҳозир АҚШ билан алоқаси узоқлашиб бораётган Саудияга нисбатан қалбаки муомиласи бўлса, иккинчи тарафдаги Хусийларни ҳам зимдан қўллаб ва ҳарбий ускуналар билан дастаклаб келаяпти.

Тонни Блинкеннинг сўзларида жон бор. Ҳақиқатдан ҳам Хусийлар Яманни куч билан босиб олаомайдилар. АҚШ уларни ўзи қуроллантиргани учун, уларнинг имкониятларини ҳам яхши билади. Дунёнинг бошқа ўлкаларида бораётган барча фуқоролар урушлари, АҚШ ёки баъзилари бошқа бир катта давлатлар томонидан қурол яроқ билан дастакланади. Чунки қўзғалончиларнинг, дунё ҳарбий замонавий техналогияси билан бас кела оладиган ўз қурол ишлаб чиқиш тармоқлари мавжуд эмас. Демак ҳар қандай қуролли ҳаракатлар, катта етакчи куфр давлатлари назорати остидаги бирор тармоқ орқали ёки бевосита уларнинг ўзлари томонидан дастакланишади. Бошқача йўл ҳозиргача мавжуд эмас. Бази куфр тақдим этаётган қуроллар ҳатто махсус спутниклар орқали назорат ускуналари билан тақдим этилади.

Саудия буларнинг барчасидан хабардор. У ҳатто Ямандаги Хусийлар муаммоси, куфр томонидан тайёрлаб борилаётган шиъа сунийлар муаммоси учун бир замин эканини ҳам англаб турибди. Шуларнинг барчаси ортида АҚШнинг ўзи турганини ҳам билади. Муаммо шундаки Саудиянинг асосий нефть қазиб олинадиган минтақаларида яшовчи фуқороларининг асосини шиълар ташкил этади. Демак Саудия қироллиги, АҚШнинг қандайдир тузоғига илиниб бораяпти.

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here