Мўътадил мухолифат вакилларининг таржимаи ҳоли текширилмоқда

675
0

АҚШ ҳукумати ҳарбий машғулотдан ўтказиш режаси учун Суриялик мўътадил мухолифати сафидан танлаб олинган 2200 нафар номзодларнинг таржимаи ҳолини ўрганиб чиқишни бошлади. Аммо ҳарбий машғулот ўтказишни бошлаш куни ҳануз белгиланмаганлиги маълум қилинди.

Пентагон сўзчиларидан бири Элисса Смит журналистларнинг саволларига жавобан, бошқа давлатлар билан олиб борилган фаолиятлар ортидан ҳарбий машғулот режасига иштирок этиш имкониятига эга 2200 киши танлаб олинганлигини очиқлади.

Элисса Смитнинг билдиришича, бу имкониятга эга кишилардан 400 нафарининг таржимаи ҳоли ҳақидаги маълумотлар биринчи ўринда текширувдан ўтказила бошланган.

“Буни (биринчи 400 кишининг таржимаи ҳолини тершириб чиқишни) тамомлаганимиздан сўнг кейинги қадам сифатида қолганларнинг тўлиқ таржимаи ҳолини текшириб чиқиш жараёнига ўтамиз”, деди Смит.

Суриялик муътадил мухолифат вакилларини ҳарбий машғулотдан ўтказиш ва ҳарбий жиҳозлар билан таъминлаш борасида Туркия ва АҚШ ўртасида битим имзоланган. Шу билан бир қаторда Қатар ва Саудия Арабистони ҳам ҳарбий машғулот ўтказиш режасига мезбонлик қилишни қабул қилган.

Бироқ Сурия халқи муътадил (демократияни ёқловчи) мухолифат вакилларини тан олмасликларини очиқ эълон қилишмоқда. Интернетнинг Ютуб порталида чиққан видео тасвирларда Сурия халқининг вакиллари очиқ баёнот беришиб, муътадил мухолифат вакиллари Сурия халқини асло номаён қилмаслигини билдиришмоқда.

Шу кунларда мужоҳидлар бир қанча жойларни қўлга киритиб тоборо илгарилаб борар экан, Сурия халқи кўчаларга чиқиб, демократик бошқарувни эмас, Халифалик давлатини исташларини очиқ эълон қилишмоқда.

Ҳалаб марказида жойлашган бир қанча жомеларда минглаган мусулмонлар Ҳизбут Таҳрир бошчилигида “Биз Рошид Халифаликни истаймиз” номли намойиш ўтказишди. Улар демократия ва илмонийликни лаънатлашиб, “бу зулматдан қутилишнинг ягона йўли Рошид Халифалик давлатини тиклашдир”, дея ҳайқиришди.

Туркистон:

Ғарб куфр давлатлари, ўз қўлларидаги мавжуд демократияга асосланган халқаро куфр системаси воситасида, сохта “Халифалик давлати” номи билан ҳарбий ташкилот пайдо қилишди. Улар бу ташкилотни Халифалик давлати деб эълон қилиб, уни оёққа туриб олиши учун, минглаган ҳарбий техника ва миллионлаган доллорларни уларга ҳарбий ўлжа сифатида тақдим этишди. Уларнинг ҳар бир зафар ва навбатдаги фатҳларини дунё матбуоти орқали реклама қилишди.

Лекин дунё Мусулмонлари уларни шаръий Халифалик давлати сифатида қабул қилмади. Жумладан Сурия ва Ироқ халқи ҳам, бу ташкилотнинг барча даъволарини четга қоқиб, уларга қарши бор имкониятлари билан қаршилик кўрсата бошлашди.

Шундан, куфр олами бу ташкилотни, ўз матбуот машинаси воситасида, дунёда тенги йўқ ваҳшийликлар қилиб келаётган жуда катта қувват қилиб кўрсатишга урина бошлади. Куфр олами, Ислом динини, инқирозга учраб ўзи учун янги система (Мабда) излаб келаётган дунё ҳамжамияти вакиллари олдида, Исломни Мабда сифатида қабул қилиб келаётган Мусулмонлар ва Исломни ҳатто ўзлари учун ягона нажот сифатида қабул қила бошлаган Ғайриддинлар олдида Ислом Мабдаъсини ваҳший, инсониятни бошқаришга ярамайдиган фақат ҳарбий қувватга таянувчи механизм, исломий мафкурани тиниқ тушуна олмаган ва уни ҳаётга татбиқ этиш тариқати мавжуд бўлмаган бир носоғлом сохта давлат сифатида намоён қилмоқчи бўлаяпти. Мақсади, Ҳизб ут Таҳрир бутун инсоният учун кўтариб келаётган оламий рисолатни, яъни ўзининг табиий йўли ва тўғри тариқат воситасида, ўз ўрнини эгаллаш учун келаётган ҳақиқий Мабдаъий Халифалик давлати ҳақидаги одамлардаги тушунчаларни чалғитиб юбориш.

2015 йил 3 март куни Туркиянинг Ускюдар шаҳрида, “ призидентликми ёки Халифаликми” номи остида бўлиб ўтган исломий конференцияда. Ҳизб ут Таҳрирнинг амири шайх Ато ибн Халил Абу Рашта биродаримизнинг сўзлаган нутқларида, куфрнинг баъзи исломий ташкилотлар воситасида ёки унинг номи остида олиб бораётган одамларни ношаръий ўлдириш, тириклайин ёқиб юбориш каби бир қанча ваҳшийликлар ва ваҳималари ортидаги унинг манфаатлари ҳақида тўла расмий баёнот бериб ўтдилар. Шунингдек бу исломий ваҳималар ортидан куфр, ҳақиқий шариатга мувофиқ Халифаликдан одамларни қўрқитмоқчи эканлигини айтиб ўтдилар. Пайғамбарлик минҳожи асосидаги Халифалик албатта яна қайтишига ишора қилувчи бир қанча нусуслардаги қатъий далилларни ўқиб ўтдилар.

 Юқорида Сурия халқи, куфрнинг найранглари натижа бермаётганини, улар ҳақиқий Халифалик давлати ҳақидаги тўғри тасаввурларини йўқотишмаганларини изҳор этишди. Энди куфр Сурияга ўзининг очиқ хоин мухолиф кучларини мажбур олиб кирмоқчи. Бу мухолифотни асосий тарбиячиларидан бўлган Туркия билан, Асад ва унинг режимининг асосий ҳомийларидан бўлмиш Эронни, биргаликда ишлатмоқчи. Демак АҚШ Сурияда ўзига қарашлик барча қувватларни бирлаштириб, ягона янги режим пайдо қилмоқчи. “ислом давлати” ташкилотини эса, сиқувга олиб, унинг дунёнинг ҳар томонидан келган вакилларини ўз юртларига чиқиб кетишга мажбур қилмоқчи бўлади.

Бунинг билан АҚШ бутун дунёни ИД вакиллари номидан ваҳимага сола олиш имкониятига эга бўлади. Худди ҳеч қандай тайини бўлмаган “Ал қоида” ташкилоти номи билан, бир неча ўн йиллар мобайнида дунёни террорлаб қўрқитиб келгани сингари. АҚШ учун манфаати йўқолиши билан, “Ал қоида” ҳам, унинг фаолияти ҳам йўқ бўлиб кетди.

Демак яна ўша эски найранг асосида янги ўйин бошланди. ИД номидан, дунё бўйлаб ўз манфаатига мувофиқ АҚШнинг террористик амалиётлари давом этаверади.

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here