Қозоғистон республикаси Сенати вакили Қосим-Жўмарт Токаев Қозоғистон ҳукумати Яқин Шарқдаги вазият ва “Исломий давлат” олиб бораётган ишлардан жиддий хавотирлана бошлаганлигини эълон қилди.
Сенатор шу муносабат билан 10-11 июн кунлари Қозоғистон пойтахти Остона шаҳрида жаҳон динлари ва миллий урф-одатлар мавзуига бағишланадиган анъанавий съезд ташкил қилинишини маълум қилган.
Бу съезд 2003 йилдан бери бешинчи марта ташкил қилинади ҳамда унда “Исломий давлат” ғояларига қарши ёшлар мафкурасини шакллантириш масалалари муҳокама қилинади.