Тожикистон президенти аёлларни ҳижоб киймасликка чақирди

620
0

Дунёнинг фақатгина йигирмадан зиёд давлатлари, хусусан собиқ шўролар мустамлакаси бўлган постсовет республикаларида турлича ном билан нишонланадиган 8 март куни Тожикистонда ҳам “катта шодиёна” билан қарши олинди.

 Тожикистон президенти Имомали Раҳмон ташаббуси билан “Оналар куни” деб номланган 8 мартда аёлларни “байрам” билан табриклаган президент тожик аёлларни ёпичиқ ўрашларини ва қора рангли кийимларни кийишларини танқид қилиб ўтди.

 “Қора либос – биз учун ёт бўлган маданият. Ҳатто тожикларнинг мотам либослари ҳам қора рангда бўлмаган”, – деди Имомали Раҳмон Душанбе шаҳрида бўлиб ўтган “тантанали маросимда”.

 Имомали Раҳмон Уламолари кенгаши, хотин-қизлар, ёшлар, диний ва миллий урф-одатларни тартибга солиш қўмиталари, телевидения ҳамда раҳбарларга бунга ўхшаш ходисаларни олдини олиш бўйича керакли чоралар кўриш вазифасини юклади.

 Туркистон:

Қора либос ва ҳижоб кийиш миллий маданиятга ёт эканлигини белгилаб ўтган ва бундай кийинган аёлларни танқид қилгин Имомали Раҳмон ўзи бошчилигида нишонланаётган 8 март “халқаро хотин-қизлар байрами” бир минг уч юз йилдан зиёд вақт мобайнида Ислмо динига эътиқод қилиб келаётган Тожикистон халқи учун тамоман бегона эканлиги ҳақида ҳеч ўйлаб кўрганмикан? Афсуски, бу ҳақида ўйлаб ҳам кўрмаган. Агар оз бўлсада фикрлаб кўрганида ҳижоб ва рўмол эмас балки, бир ховуч бузуқ аёллар томонидан жорий қилинган 8 март кунини бекор қилган бўлар эди.

 Марказий Осиёдаги қолган раҳбарлар сингари худосиз коммунистлар тарбиясини олган Имомали Раҳмон ҳам миллий маданият ва анъаналар деганда фақатгина рус босқинчилар томонидан мажбуран тиқиштирилган ҳамда “мустақиллик” йилларида ўзлари томинидан жорий қилинган нарсаларнигина тушинишади. Шу сабабли ҳам жамиятдан Исломга ёт бўлган кўринишларни эмас, аксинча Ислом қадриятларини суриб чиқаришга интилиб келишмоқда.

Тожикистонда эса сўнги 10 йил мобайнида узоқ муддатга озодликдан махрум қилинган 300 дан зиёд Ҳизб ут – Таҳрир аъзолари қамоқ муддатларини ўтаб чиқдилар. Бу вақт мобайнида хавфсизлик органлари қўлида ва қамоқхоналарда 10 дан ортиқ Ҳизб йигитлари ўз эътиқодлари учун шахид бўлдилар. Бугунги кунда Тожикистон қамоқхоналарида 300 га яқин эркак ва аёл ўз эътиқодлари учун қамоқ мудатини ўтамоқдалар. Мусулмонларни Исломга қайтишлигига йўл қўймаслик учун Тожикистон хукумати ёшларга масжидга боришлик, соқол қўйишлик, уйларда Исломни ўрганишликка таъқиқ қўйилмоқда. Рўмол ўраганлиги ва масжиддан ташқарида намоз ўқиганлиги учун пул жаримасидан тортиб 15 суткагача қамоқ жазоси белгиланган.

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here