Шувалов россияликларга ишсизликка тайёр туришни тавсия қилди

599
0

  “РИА Новости”нинг хабар қилишича, Россия бош вазирининг биринчи ўринбосари Игор Шувалов Давос форумида Россия ишсизлар сони ошишига тайёрланиши кераклигини маълум қилган.

 “Кўпчилик учун мавжуд вазият бир зарба сифатида кўрилмаяпти, лекин бу вазиятни нотўғри тушиниш ҳисобланади… Одамлар ишсизлар сифатида бозорга чиқишига ва уларни янги шароитга мослашишига тайёргарлик кўриш керак”, – деди Шувалов.

 Бош вазир ўринбосарининг ҳисоблашича, иқтисоддаги ҳозирги вазият Россия 2008-2009 йиллардаги инқироз сабоқларини унитгани туфайли вужудга келди.

 “Менинг баҳолашимча: Россия иқтисодиётидаги кулфат шундан иборатки, 2008-2009 йиллардаги инқироз сабабли пайдо бўлган модернизациялаш жараёни нефт нархини ошиши билан тез унитилиб кетди”, – деди Бош вазир ўринбосари.

 Унинг сўзларига кўра, Россияда иқтисодий вазият бундан ҳам ёмон бўлиши мумкин.

 “Россия жуда қийин вазиятда эканлигини англаб етиши керак. Бизнинг иқтисодий аҳволимиз яхши эмас, у бундан ҳам ёмонлашиши мумкин, эҳтимол 2009 йилдагидек бизнинг асосий экспорт махсулотлари нархларини ўсиб бориши натижасида иқтисодда ҳамма нарса яхшидек туйилиши мумкин”, – дея таъкидлаб ўтди Шувалов.

 Бундан ташқари, Бош вазир ўринбосари фуқаролар ҳам, корхоналарга ҳам “қаттиқ қўнишга” тайёргарлик кўришни тавсия қилди.

Туркистон:

“Туяни шамол учирса, эчкини осмонда кўр” деган мақолдагидек, Россиянинг ахволи жуда оғир. Энди ички миллий махсулотининг ўсиш даражаси ва миллий валютасининг қадрини ушлаб туриш асосини, Россиядаги ишчи кучларидан келаётган валюталарга боғлаб олган Қирғизистон, Тожикистон каби давлатларнинг ахволи нима бўлади. Россияда тирикчилик қилиб юрган бу давлатлар фуқоролари, уларнинг ташқи миллий махсулотлари бўлиб хисобланади. Энди, бу мигрантлар иш хаққиларидан юртимизга олиб келишаётган валюта ёки бошқа товар ва махсулотлар, Қирғизистоннинг ички ялпи миллий махсулотига қўшилади. Бу эса, шу юрт фуқороларининг яшаш даражасининг кўтарилишига салмоқли хисса қўшиб келади.

Шуваловнинг баёноти, Россиянинг бошига тушиб бораётган кризис оқибатида, фуқороларини албатта яшаш даражалари пасайишини, улар хозирдан шу кунларга мослашишлари учун огохлартириш деб тушунса бўлади. Рус халқи, қийинчиликлар келаётгани сари, хозирда улар паст табақалилар қилишлари лозим деб билган яъни ўша мигрантлар қилиб келишаётган иш ўринларини эгаллай бошлашади. Бу ўз навбатида Россия хукумати томонидан, ўз фуқороларига аста секин шароитлар яратиб бериш мақсадида, мигрантлар хақидаги қонунларни қайта кўриб чиқила бошланади. Табиийки  Қирғизистон, Ўзбекистон ва Тожикистон каби юртларда, ишсизлик муаммолари кучая бошлайди.

Бу муаммонинг ягона ечими сифатида, Россия саноат сохасини қайта тиклаш сари қаттиқ харакат қила бошлайди. Қирғизистончи, яна Россия ва Хитойнинг иқтисодидан ортиб қоладиган қолдиқларига кўз тикиб ўтираверадими?!

 

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here