Ал-Хатиб: Асад режими билан юзма-юз учрашувлар ўтказишимиз мумкин

459
0

Сурияда янги партия ташкил қилиш билан янгидан майдонга чиққан Муоз ал-Хатиб Асад режими билан юзма-юз учрашувлар ўтказиши мумкинлигини билдирди.

Француз ахборот агентлиги тарқатган хабарларга кўра, ал-Хатиб Сурия халқининг манфаатларини ҳимоя қилиш ва қийинчиликларга барҳам бериш учун ҳар қандай шахс билан янгидан учрашувлар ўтказиши мумкинлигини маълум қилди. Муоз ал-Хатиб Асаднинг алал-оқибат иқтидордан кетиши асосий шартлардан бири эканлигини билдирар экан, учрашувлар натижа бергунига қадар муваққат ҳукумат тикланган ҳолда Асаднинг маълум бир вақт иқтидорда қолишига рози бўлишларини қайд этди.

Мамлакатдаги муаммоларни имкон қадар тезроқ ҳал қилиниши лозимлигини таъкидлаган Хатиб Сурия халқи ҳам, Асад режими ҳам ва унга қарши курашаётган мухолифат ҳам оғир аҳволда эканлигини айтиб ўтди.

Муоз ал-Хатиб 2013 йил апрел ойида Сурия миллий коалицияси раҳбарлигидан истейфо берган ва унинг ўрнига Жорж Сабра келган эди. Хатиб ўтган ноябр ойининг бошларида бир гуруҳ мухолифатчилардан тузилган ҳайъат билан бирга Москвага сафар қилди. Сурия миллий коалииясининг Қатардаги элчиси Низар ал-Ҳираки ҳам иштирок этган учрашувда Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров рус ҳукумати Асаднинг иқтидорда қолиши ҳақида оёқ тираб туриб олмаганини билдирган эди.

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here