Қирғизистон ва Россия тараққиёт жамғармасини ташкил этди

530
0

  Қирғизистон ва Россия ҳукуматлари 24 ноябр куни тараққиёт жамғармасини тузиш ҳақидаги келишувни имзолашди. Қирғизистон президенти Алмазбек Атамбаев иштирок этган тадбирда келишувга Қирғизистон Молия вазирининг ўринбосари Мирлан Байгончоков ва Россия Федерацияси Молия вазирининг ўринбосари Сергей Сторчак имзо чекди.

  Президент Алмазбек Атамбаев қирғиз-рус тараққиёт жамғармасининг Қирғизистон иқтисодиётини ривожлантириш ва республиканинг Евроосиё маконидаги интеграцияга мослашувида муҳим аҳамият касб этишига эътибор қаратди. Шунингдек, Қирғизистон раҳбари жамғарма маблағлари ҳам Қирғизистон, ҳам Россияга фойда келтирадиган аниқ лойиҳаларга йўналтирилиши зарурлигини таъкидлади.

  Жамғарманинг низом жамғармаси 500 миллион АҚШ долларини ташкил этади. Дастлабки 100 миллион доллар жорий йилнинг 31 декабрига қадар жамғармага келиб тушади, қолган 400 миллион доллар 2016 йилнинг 29 майига қадар ўтказилади. Бундан ташқари, Россия томони жамғармага 500 миллион доллар миқдорида юқори имтиёзли заём жалб этиш мажбуриятини олган.

  Қирғизистон ва Россия ўртасида тараққиёт жамғармасини тузишга жорий йил майида келишиб олинган эди. Жамғарма икки давлат ўртасидаги иқтисодий ҳамкорликка, Қирғизистон иқтисодиётини модернизация қилишга ва республиканинг Евроосиё иқтисодий интеграциясига мослашишига кўмаклашишни мақсад қилган.

 Туркистон:

Хитой билан Россиянинг алоқалари ёмонлашиб бораётгани хақидаги баёнотлар тасдиқлана бошлади. ШОС ташкилатининг охирги йиллардаги учрашувларининг асосий бахс мавзуълари шу жамғарма хақида борган эди. Хитой ШОС учун алохида валюта фондини очиш лозимлигини ва ўзи даслаб ўн миллиард пул тикиши мумкинлиги хақида таклиф киритган эди. Россия буни рад этиб келади. У Хитой билан молиявий томондан рақобатлаша олмаслигини билиб, бу ишга аёқ тираб келар эди. Авсрталиядаги катта 20 талик давлати учрашувида Хитой билан АҚШ ўрталарида бир қанча келишмовчиликлар хал бўлиб, Хитойнинг ўрта Осиёга бўлган муомиласи ўзгарди. Шунингдек Россияга бўлган илгариги хурмат юзасида шаклланган СССРдан меърос қолган муносабатларга хам дарс кетгандек бўлди. Хитой Тожикистонга бир ярим миллиард пул таклиф қилди. Россия энди юқоридаги шошилинч очилаётган фондни, ШОСдан ташқарида бўлса хам имзолаб қўйди. Албатта Қирғизистонга Соуреснинг ташрифи ва Швецария призидентининг келишларининг хам бу фондни тезлашиб кетишида таъсири бор. Лекин бу фонддан Қирғизистон учун деярли хеч қандай манфаат йўқ. Бу бир расмиятчиликдан бошқа нарса эмас.

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here