Ҳарбийлар: Биз сиз билан биргамиз

818
1

n 1953 йилда Фаластинлик олим Тақийюддин Набҳоний тарафидан Фаластинда таъсис этилган ва бугунга келиб дунёнинг элликдан ортиқ давлатларида фикрий ва сиёсий фаолият олиб бораётган Ҳизбут Таҳрир уюшмасига мансуб йигитлардан ташкил топган бир ҳайъат Папуа мухтор вилоятидаги ҳарбий бирлашмаларни зиёрат қилиб чиқди. Қуролли кучлар бирлашмаси Ҳизбут Таҳрир ҳайъатини очиқ юз билан қарши олди.

Самимий шаклда амалга оширилган зиёратда Индонезиядан ташриф буюрган Ҳизбут Таҳрир йигитлари офицерларга ва аскарларга умматни бугунги кундаги аянчли аҳволдан халос қилиш учун Исломий режалар ва ечимларни тақдим қилишди. Улар ҳарбийларни ҳам бу хайрли ишни амалга ошириш учун ўз ҳиссаларини қўшишга даъват қилишди.

mЎз навбатида Папуада жойлашган 752 VYS батальони ҳам Ҳизбут Таҳрир ҳайъатининг ташрифини мамнуният билан қарши олди.

Батальон қўмондони харбийларга ўз тавсияларини тақдим қилиш учун Ҳизбут Таҳрир аъзоларидан икки кишини таклиф қилди. Суҳбат сўнгида тарафлар айни йўналишда режали тарзда йиғилиш ўтказиб туришга келишиб олишди.

Папуа Индонезияда жойлашган иккита энг катта мухтор вилоятдан биридир. Папуа мухтор вилояти Янги Гвинеянинг ғарбий тарафидан катта қисмини ўз ичига олади.

Айни пайтнинг ўзида Ҳизбут Таҳрир йигитларидан ташкил топган делегация Индонезиянинг Ява оролида жойлашган Бантен вилоятидаги ҳарбий базани ҳам зиёрат қилишди. Делегация аъзоларини Мавлоно Юсуф номли 064 полкининг қўмондони ва ёрдамчилари илиқ кутиб олишди. Полк қумондони Индонезияда ва Ислом оламида юз бераётган инқирозни ҳал қилиш учун Ҳизбут Таҳрир ўртага ташлаган ечим ҳақида сўз юритишга имконият яратиб берди.

Таъсирли зиёрат ортидан Полк қўмондони ва ҳарбийлар Ҳизбут Таҳрир делегациясининг таклифларига “Биз сиз билан биргамиз”, дея жавоб қилди.

,

1 COMMENT

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here