Медведов: АҚШ Асаднинг кетишини хоҳламайди

451
0

medvedev_1400233976Россия бош вазири Димитрий Медведов чоршанба куни берган баёнотида Америка Қўшма Штатлари Сурия президенти Башар Асаднинг президентлик лавозимидан кетишини қаттиқ талаб қилмаганлигини ва Дамашқ билан алоҳида-алоҳида алоқа қуришга харакат қилиб келганлигини очиқлади.

“Тўғрисини айтиш керак бўлса, Қўшма Штатлар Асаднинг президентликдан кетишини хоҳламайди. Хоҳлаш у ёқда турсин, Сурия режими билан алоҳида-алоҳида алоқа қуришга харакат қилиб келмоқда”, деди Медведов CNBC телевизион каналига берган интервьюсида.

Россия бош вазири ИШИДга қарши кураш номи остида Суриядаги террорчи (Исломий) гуруҳларга қарши кураш борасида олиб бориладиган баҳс мунозаралар Сурия ҳукумати иштирокида амалга оширилиши лозимлигини урғулади.

“Агар бу турдаги ҳаракатларни амалга ошириш керак бўлса, у ҳолда ҳамкорликда бир позицияни эгалламоғимиз лозим. Сурия ҳукумати мана шу йўл билан ўз қонунийлигини сақлаб қолиши мумкин”, “Бу фикрни баъзилар тасдиқламаслиги ёки Башар Асадни севмаслиги, ҳатто унинг қулашини кўриш истагида бўлиши мумкин. Аммо Сурия ҳукумати Сурия халқининг мустақиллигини юзага келтирадиган ягона омилдир. Асаднинг кетиш ёки кетмаслиги муҳокама қилинар экан, бу омил ёдда сақланмоғи лозим”, деди Димитрий Медведов.

Сурияда қўзғолон бошлангандан буён Россия очиқчасига Асадни дастаклаб келаётган бўлса, АҚШ уни парда ортидан туриб қўллаб қувватлаб келаётгани сир эмас. Аммо сўзда эса Асад режимини қоралаб унинг истефосини талаб қилиб келмоқда. Бу эса АҚШнинг икки юзламачилик сиёсатидан дарак беради.

Туркистон:

Ҳа, Россия энди Асад ва Суриядан умидини узган кўринади. У Шом улкаларида бораётган сиёсий драмматик спектаклларнинг ҳақиқий режисёри АҚШ эканини, Россия бу ўйинда оддий бир ижрочи бўлганини тан олмоқда. Асаднинг таъсир қуввати деярли нолга тенг бўлиб қолди. Демак Россия ҳам Сурия можароларидан қўлида пуч ёнғоқлар билан чиқди. АҚШ Россияни Асаднинг олдига қўйиб олиб, унинг барча ифлос ишларига шерик қилди. Медведевнинг баёнотидан, Россиянинг Сурия муаммосида тарихий жуда катта хато қилганини тан олиш манолари кўринади.

Хизб ут Тахрир Россияни бу муаммолар бошланган аввалги кунларидан огоҳлантирган эди. АҚШ Асад билан ҳамкор, у Россия ва Эронни ўз манфаатлари йўлида ишлатиб келаяпти, Россия Асадга тикиб мусулмонларни қирғин қилишда унга шерик бўлиб, жуда катта хатолар қилаяпти, деган маънодаги баёнотлар кўп айтилди. Лекин Россия қулоқ солмади.

Энди Россия ички сиёсатида хам мусулмонларга қарши курашларини хам ўта қўпол услублар билан олиб бориш билан, яна АҚШга уни бўлиб ташлаш операциясини мувоффаққиятли амалга ошириш учун қулай шароитлар пайдо қилиб беряпти. Буларни у қастдан қиляптими, ёки бир гурух Путиннинг режимининг сиёсий кўрлиги биланми, фарқи йўқ натижа бунинг билан ўзгармайди. Негаки Ислом ва Мусулмонлар Россиянинг асосий қуввати ёки жуда катта муаммоси. Путиннинг режими шу қувватни ўзи учун жуда катта муаммога айлантириб олмоқда. Кавказ ва Татаристондаги бугунги холат бу сўзларимизга далил бўла олади. Бундан ташқари Россия ўзига тобеъ бўлган барча ташқи худудларни хам Ислом ва Мусулмонларни тақиб қилишга ундаб, масалани янада таранглаштириб келмоқда. Қозоғистон, Тожикистон, Қирғизистон каби давлатлар бунга мисол бўла олади.

Агар Россия Мусулмонларга қарши сиёсатини ўзгартирмаса, яқинда яна Медведевга юқоридаги каби афсусланарли янги хатоларини тан оладиган баёнотлар қилиш вазифаси юклатилинаверади.

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here