Рикоз ҳукми тўғрисидаги саволга жавоб

804
0

Ҳизб ут-Таҳрир амири олим, шайх Ато ибн Халил Абу Роштанинг Фейсбук саҳифасидаги зиёратчиларнинг берган саволларига жавобларидан

Абу Хаттоб Мақдисий (ابو خطاب المقدسي)нинг рикоз ҳукми тўғрисидаги саволига жавоб

Савол:

Ассаламу алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ, Аллоҳ сизни ҳифзу ҳимоясида асрасин! Шуни изоҳлаб берсангиз, нега рикоз хирож бобига қўйилган, закот бобига қўйилмаган, қачон нисобга етса, рикоз учун бешдан бири бериладими? Аллоҳ ғайратингизга ғайрат қўшсин!

Жавоб:

Ва алайкум ассалом ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!

Бухорий ва Муслим Ибн Шиҳобдан, у Саид ибн Мусайябдан, у Абу Салама ибн Абдурраҳмондан, у Абу Ҳурайра Gдан ушбу ривоятни чиқарганлар: Росулуллоҳ A бундай дедилар:

«وَفِي الرِّكَازِ الْخُمُسُ»

«Рикозда бешдан бири берилади».

Рикоз қадимда кўмиб қўйилган мол ёки муайян кон илдизлари бўлиб, ким уни ўзининг ери ё уйидан иборат мулки ичида топиб олса ўзининг мулки бўлади. Ким бировнинг ерида ё уйида рикоз ё кон топиб олса, бу рикоз ёки кон ўша ер ва уй эгасининг мулки бўлади, уларни топиб олганники бўлмайди, рикоз топилиши билан унинг бешдан бири берилади ва Байтулмолга унинг берилишини кечиктириб бўлмайди.

Энди, рикознинг закот ё фай-давлат мулки бўлиши тўғрисидаги саволга келсак, жавоб шуки, у закот эмас, балки файдир. Бунинг далилларидан: Абу Убайда Мужолиддан, у Шаъбийдан ривоят қилади: «Бир киши Мадина ташқарисида кўмилган минг динор топиб олди ва уни Умар ибн Хаттобга олиб келди, Умар унинг бешдан бирини, яъни икки юз динорни олиб, қолганини кишига қайтариб берди, сўнг икки юзни атрофидаги мусулмонларга улашиб берди ва ундан ҳам бир миқдорини ошириб, динорлар эгаси қани, деб сўради, эгаси ўрнидан турди, Умар унга бу динорни олинг, сизга, деди».

Шаъбийнинг ушбу ҳадисидан аён бўляптики, Умар рикоз топиб олган кишидан олган миқдор бешдан бир бўлган, холос, бешдан биридан қолган қисми уни топиб олган кишига қайтарилган ва бу олинган бешдан бири закот бўлмаган, фай ўрнида бўлган. Чунки агар закот бўлганда эди, уни закот бериладиган ўринларга сарфлаган бўларди ва ундан рикозни топиб олган кишига ҳам бермасди, чунки у киши бой эди, закот эса бойга берилмайди.

Шунинг учун рикознинг қиймати қанча бўлмасин, унинг бешдан бири Байтулмолга, бешдан биридан қолган қисми топиб олган кишига бўлади ва у закот бўлмагани учун нисобга тақалмайди, бу рикознинг қиймати нисобга етадими ё етмайдими, фарқи йўқ. Унинг бешдан бири мусулмонларнинг Байтулмолига берилиши лозим. Бугунги кунда мусулмонларнинг Байтулмоли йўқ пайтда рикознинг бешдан бири мусулмонларнинг манфаати йўлида ёки улардан муҳтож кишиларга сарфланади, уни топган киши иккисидан қай бирини яхши деб топса, ўшани қилади.

Биродарингиз Ато ибн Халил Абу Рошта                                                 23 зулқаъда 1435ҳ

                                                                                                                    18 сентябр 2014м

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here