Қирғизистон ҳукумати ўзининг ким эканлигини яна бир бора кўрсатди

518
0

IMG-20140914-WA0002  Қирғизистон ҳукумати Ислом ва мусулмонларга қарши олиб бораётган жирканч курашида ўзининг ким эканлигини ва ўз хожалари бўлган мустамлакачи кофирлар малайи эканлигини яна бир бор исботлаб берди.

 2014 йилнинг 13 сентябр куни тонги соат 6:30лар чамасида, ҳудди ашаддий жиноятчини қўлга олгани келгандек тиш-тирноғигача қуролланган куч органлари Қорасув шаҳридаги уч мусулмоннинг уйига бостириб киришди. Булар Қорасув шаҳрида яшовчи Жумабоев Дилёр, Шамсиддинов Иброхим ва унинг бир туғишган акаси Шамсиддинов Убайдуллоҳ акалардир.

 Убайдуллоҳ аканинг уйини остин-устун қилиб тинтув ўтказишиб, баъзи буюмларни далил қатори олиб, ўзига тегмай чиқиб кетишди. Унинг укаси Иброхим аканинг ҳам уйини тинтиб, ўзлари ташлаб қўйган варақа ва китобларни “топиб олишгач”, Иброхим акани ўзини ҳам олиб кетишди.

 IMG-20140914-WA0000Қорасув шаҳрида оддий халқ ҳақ-ҳуқуқлари учун тинмай курашиб ном чиқарган Жумабоев Дилёрнинг уйига эса 20тадан зиёд махсус хизмат ходимлари ва 50 нафар милиция ходимлари келиб, ундан эшикни очишни талаб қилишган. Дилёр кўча эшигини очмай, улардан тинтув учун рухсатномани кўрсатишни талаб қилгач, махсус хизмат ходимлари дарвозадан ошиб ўтишган. Ўзини ва оила-аъзоларини ҳимоя қилишга чоғланган Дилёр дарвозадан биринчи бўлиб ошиб ўтган ходим билан ёқалашиб кетган. Дарвозадан ошиб ўтган қолган ходимлар кўплашиб Дилёрни ур-тепкига олиб, уй дераза ойналарини синдириб, бирорта ҳам гувоҳни киргизмай ҳамма ёқни остин-устун қилиб тинтув ўтгазишгач, Дилёрни ўзини оғир ахволда олиб чиқиб кетишди.

 Жумабоев Дилёр бу иш содир бўлгунга қадар Қорасув халқини ҳукумат билан бўлган келишмовчиликларида оддий халқ ёнида бўлиб, куч органлари томонидан қонун бузилишларига йўл қўймай, куч органлари билан тинимсиз курашиб келар эди. Шу сабабли Қорасув шаҳридаги куч органлари иложи борича Дилёр билан тўқнашмасликка ҳаракат қилишар эди. Шунинг учун ҳам расмий ҳукумат Дилёрни қўлга олиш учун пойтахт Бишкекдан атайин махсус гуруҳ жўнатди. Бу гуруҳ эса ўзлари мухофаза қилиши керак бўлган қонунларни барчасини бузган ҳолда, дарвозадан ошиб ўтиб, ўзини дўппослаб, оғзи-бурнини қонга бўяб олиб чиқиб кетишди. Соат 6:30да бошланган тинтув соат 12:30га қадар давом этди.

 Расмий ҳукумат бу иши орқали биринчи рақамли жиноятчи ўзи эканлигини, оддий халқни қўрқувда ушлаб туришдан бошқа нарсага ярамаслигини яна бир бора исботлаб қўйди. Қирғизистон ҳукумати ҳам Ўзбекистон қонхўри Каримов каби Ислом ва мусулмонларга қарши олиб бораётган курашида ҳар қандай ахлоқ ва меъёрларни писанд қилмаслигини, ўзлари томонидан қўйилган қонунларга ўзлари риоя этмасликларини кўрсатиб берди.

 Эй, Қирғизистон мусулмонлари!

  Расмий ҳукумат фақатгина бирорта исломий гуруҳ ёки ҳаракатга қарши курашаётгани йўқ! Балки, Ислом дини ва унинг қадриятларига қарши курашмоқда! Мактабларда ўқувчи қизларнинг рўмолларига, ҳижобга, сақолга таъқиқ қўйишга интилиш билан ўзининг разил мақсадини очиқ изҳор қилмоқда!

  Агар сизлар ҳукумат томонидан амалга оширилаётган бундай ифлосликларга бугун сукут сақлайдиган бўлсангиз, эртага сизларни ҳам бошингизга Ўзбекистон мусулмонларининг ҳоли тушади. Ана шунда биз учун ор-номус бўлган оналаримиз, опа-сингилларимиз ва қизларимизни кўчаларда авратларини беркитиб юришлари, масжидларда барча эркин ибодат қилиш бир орзу бўлиб қолади.

1 COMMENT

  1. Эй Қирғизстон мусулмонлари кеч бўлмасидан ўз диниз бўлган Ислом Шариатига мустаҳкам ёпишинг ва Исломга қарши чиқувчиларига қарши курашинг.

  2. Лаънатланган Шайтоннинг ёмонлигидан Оллохдан панох сураган холда, Унинг номи билан бошлаб айтаманки, Дилёр биродаримизнинг уйига кирган хам, буйрукни берган хам уни тула-тукис адо килган хам мусулмондир. Энг аянчлиси шу. Бундай холатга сизу биз узимизни айбдор хис килишлигимиз, ана шу ишни бажараётган инсонларга Оллохдан хидоят сураб, зиёрат килишлигимиз зарур. Агарки, мусулмон була туриб килаётган жирканч ишини бу менинг вазифам деб билса – унда унинг узига хавола, ундай кофир малайларига ва кофирга махлиё булган манкуртларга Оллохнинг лаънати булсин деймиз. Дилёр биродаримизга чиройли сабр, кучли иймон, Оллохдан такво ва кабул булувчи амални сураб коламиз!

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here