Каримов расмий сафар билан Хитойга боради

547
0

Каримов-xitoy  Ўзбекистон президенти Ислом Каримов шу йилнинг 19-20 август кунлари давлат ташрифи билан Хитойда бўлади.

  Хитой раҳбарияти билан учрашувлар чоғида ўзаро муносабатларнинг бугунги аҳволи ва истиқболи муҳокама этилиб, Ўзбекистон ва ХХР ўртасидаги стратегик шерикликни янада мустаҳкамлашнинг асосий йўналишлари бўйича атрофлича фикр алмашилади. Томонлар минтақавий ва халқаро аҳамиятга эга долзарб масалаларни ҳам кўриб чиқадилар.

  Ўзбекистон ТИВ матбуот хизматининг билдиришича, олий даражадаги музокаралар якунида Қўшма декларация қабул қилиш, Ўзбекистон ва Хитойнинг турли соҳалардаги ҳамкорлигини изчил ривожлантиришга ​​қаратилган ҳукуматлараро ва бошқа қатор ҳужжатлар имзоланиши режалаштирилган.

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here