Ўзбекистон Роғун ГЭС лойиҳасини ҳеч қачон қўллаб-қувватламайди

634
0

rustam_azimov1 Ўзбекистон бош вазирининг биринчи ўринбосари, Молия вазири Рустам Азимов Алматида бўлиб ўтган Марказий Осиё мамлакатлари ҳукумат вакиллари учрашувида Роғун ГЭС лойиҳасини амалга оширишнинг иложи йўқлигини таъкидлади.

 Рустам Азимов Жаҳон банкининг “Роғун ГЭСнинг таклиф этилаётган лойиҳасини кўриб чиқиш бўйича муҳим масалалар ва трансчегаравий сув ресурсларидан фойдаланиш масалалари” мавзусидаги ҳисоботи бўйича маъруза қилди.

 Азимовнинг айтишича, ушбу лойиҳа ҳужжатлари халқаро хавфсизлик стандартларига мос эмас ва техник экспертиза шартларига риоя қилинмаган. Бундан ташқари, у лойиҳанинг 44 йил аввал ишлаб чиқилгани, бугунги кунгача у техник ёндашувлар ва қурилиш меъёрлари бўйича эскириб қолганини, ГЭС қурилиши учун тез-тез зилзила бўлиб турадиган жой танланганини таъкидлаган.

 Рустам Азимов маърузаси якунида Ўзбекистон Роғун ГЭС лойиҳасини ҳеч қачон қўллаб-қувватламаслигини айтиб ўтди.

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here