Исроил: Миср ва кўрфаз давлатлари билан алоқаларимиз аъло даражада

444
0

ыфыф Исроил мудофаа вазирлигининг сўзчиси Амос Гиладнинг маълум қилишича,  яҳуд давлатининг Миср ва кўрфаз давлатлари билан алоқалари аъло даражада, ҳатто бунақаси аввал кузатилмаган.

Исроилнинг Ғазода қилаётган қатлиомларини баъзи давлатлар оғизда бўлса ҳам танқид остига олаётган бир пайтда Кўрфаз давлатлари яъни Саудия Арабистони, Баҳрайн, Бирлашган Араб Амирликлари, Уммон, Иордания, Қатар ва Қувайт давлатлари ҳамон бир нарса дейишга шошилмаяпти. Куни кеча Саудия Арабистони қироли Абдуллоҳ қирғин бошлангандан буён биринчи маротаба танқид қилиб чиқди, аммо у Исроилнинг номини бир марта ҳам тилга олмади. Балки Ғазодаги қирғинларга халқаро ташкилотлар жавобгар эканлигини таъкидлаш билан кифояланди. Бундан ташқари, мусулмонларни қирғин қилаётган яҳуд аскарларига қарши курашаётган гуруҳларни террорчилар сафига қўшиб қўйди.

“Huffington Post” газетаси Миср ва Кўрфаз давлатларининг нима учун Ғазо қатлиомига нисбатан сукут сақлаб турганлигини ёритиб, бир мақола чоп қилди. Мақолада келтирилишича, Миср ва Кўрфаз давлатлари жамоатчиликдан махфий равишда Исроил билан алоқаларини янада кучайтириб, деярли иттифоқдош ҳолига келиб қолган.

Исроил мудофаа вазирлигининг сўзчиси генерал Амос Гиладнинг баёноти ҳам келтирилган мақолада Кўрфаз давлатлари Исроил билан махфий шаклда алоқа ўрнатганликлари қайд этилади.

“Ҳар бир алоқа жамоатчиликка ошкор қилинмаган ҳолда махфий олиб борилмоқда. Бизнинг Миср ва Кўрфаз давлатлари билан тузган хавфсизлик бўйича келишувимиз ўта мукаммалдир. Ҳозирги пайтда Кўрфаз давлатлари билан алоқаларимиз энг яхши шаклда давом этмоқда. Миср давлати билан алоқаларимиз ўтган йили юзага келган ҳарбий давлат тўнтаришидан сўнг яна ҳам ривожланди”, дейилади Амос Гиладнинг баёнотида.

Исроилнинг Кўрфаз давлатлари билан яқинлашувига Эрон ҳукумати, Ал-Қоида ва “Мусулмон биродарлар”, жамоаси сабаб бўлганлигини билдирган Гилад Кўрфаз давлатлари Исроил билан алоқа ўрнатганлигидан мамнун эканлигини урғулади.

“Кўрфаз давлатлари (яъни Саудия Арабистони, Баҳрайн, Бирлашган Араб Амирликлари, Уммон, Қатар, Қувайт) ва Иордания биз билан норасмий битим тузганликларидан мамнундир. Араблар бу битимнинг жамоатчилик олдида ошкор қилинишини асло қабул қилишмайди. Аммо улар ҳамкорлик доираларини кенгайтиришни исташади”, деди у.

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here