Исроилнинг Ғазога қилган ҳужуми ортидан ўлганлар сони ортиб борар экан, исроиллик бир хохом Фаластинликларни битта қолдирмай қириб ташлаб, Ғазони дунё харитасидан ўчириб ташлашни талаб қилди.
Хохом Дов Лиор Исроил армиясидан Фаластинликларни қириб ташлашни талаб қилар экан Таврот мана шунга буюришини таъкидлаб, “Таврот бизга жангларда қандай иш юритишимизни ўргатади”, деди.
“Кошки, бутун фаластинликларни ўлдиришса ва Ғазо тамоман йўқ қилинса эди”, дея қўшимча қилди Исроил армияси оқизган қонларга тўймаган Лиор
Исроил ахборот агентликларига интервью берган хохом Лиор “Қассам” гуруҳи Ғазодан чиққанлигини тилга олиб, шу боис исроилликлар учун ғазоликларнинг қони мубоҳ эканлигини билдирди.
“Бу жангчилар Ғазо халқининг ичидан чиққан бўлса, демак бутун Ғазо биз учун душмандир. Уларнинг ҳар бирини ўлдиришимиз керак. “Қассам” гуруҳи билан уруш ҳолатида бўлганлигимиз учун Ғазо халқининг электрини узиб қўйиш, уларга турли зулмлар ўтказиш ва ҳужумлар қилиш мубоҳдир. Улар шунга лойиқ”, деди Дов Лоир.
Бу хохом Исроил мудофаа вазирини ҳарбийларга қатъий буйруқ беришга чақирди. Хохомга кўра Ғазодаги ёш болалар ва аёлларни ҳам битта қолдирмай қириб ташлаш керак.
“Исроил мудофаа вазири армияга буйруқ бериши лозим. Ғазони ер билан яксон қилишлари шарт. Чунки агар бу халқ йўқ қилиб ташланмаса ҳарбийларимизнинг “Қассам” гуруҳи борасида шикоятлари асло битмайди”, деди у.
Бундан аввал Исроил парламентидаги аёл депутат Аелет Шакед ҳам Фаластинлик муслима оналарни ўлдиришликка чақирган эди. Аллоҳ Таоло ўзининг китобида бу саркаш яҳудийларни сифатлаб нақадар рост сўзлади:
قَدْ بَدَتْ الْبَغْضَاءُ مِنْ أَفْوَاهِهِمْ وَمَا تُخْفِي صُدُورُهُمْ أَكْبَرُ
“Уларнинг сизларни ёмон кўришлари оғизларидан ошкор бўлди. Дилларидаги адоватлари эса янада каттароқдир”.