НАТО иттифоқи Туркияни ҳимоя қилади

602
0

Командующий сухопутными войсками НАТО: способность передвижения российских войск впечатляет

НАТОнинг Измирда жойлашган қуруқлик кучлари қўмондони Генерал-лейтенант Фредерик Ходжес Сурияда кечаётган ҳодисалар НАТО иттифоқи тарафидан диққат билан яқиндан кузатиб борилаётганини маълум қилар экан, 5 модданинг “жуда муҳим” эканлигини билдирди.

“Албатта, агар Туркия ҳужумга учраса НАТО иттифоқига аъзо бошқа давлатлар Туркияга дастак бериш учун тайёрдир”, деди Ходжес.

Американинг пойтахти Вошингтондаги чет эл матбуот марказида мухбирларнинг саволларига жавоб берган Ходжес Туркия давлати НАТО иттифоқининг энг қадимги аъзоларидан бири эканлигини ва географик жиҳатдан дунёнинг энг муҳим нуқтасида жойлашганлигини урғулади. Шунингдек, Ходжес Туркиянинг 1952 йилда НАТО иттифоқига аъзо бўлганлигини ва ўша пайтдан буён унинг кучли, хавфсиз аъзосига айланганлигини эслатиб ўтди.

Ходжес НАТО иттифоқининг Измирдаги қароргоҳи ҳам энг узоқ вақтдан буён яъни Напалён давридан сўнг ўз фаолиятини давом эттириб келаётган қароргоҳ эканлигига ишора қилди. Ходжесга кўра, бу Туркиянинг НАТОга, НАТОнинг эса Туркияга мустаҳкам боғлиқлигини кўрсатади.

Ходжес НАТОнинг бош мақсади ҳақида гапирар экан, НАТО ўз иттифоқдошларининг муштарак хавфсизлигини таъминлашига ва НАТОга аъзо давлатлар бир бирини мудофаа қилишига даққатни тортди. Ходжеснинг қайд этишича, Туркия ҳукумати 2012 йил баҳор ойларининг охирида Суриядан келаётган таҳдидлар қаршисида НАТОдан расман ёрдам талаб қилган. Ходжес Туркиянинг бу талабидан сўнг НАТОга аъзо бошқа 27 давлатнинг розилиги билан уч ой муддат ичида учта давлат тарафидан Туркия ҳудудида Патрол ракета мудофаа тизими жойлаштирилганлигини ва бу миссия ҳозир ҳам давом этаётганлигини тилга олиб ўтди.

“Бу ҳолат НАТОга аъзо давлатлар Туркияга ёрдам кўрсатиш мажбуриятини олганлигига ёрқин далилдир. Бу тизимнинг Туркияга бунчалик қисқа бир вақт ичида қурилиши ва қиш мавсумининг ўртасида ишга тайёр ҳолга келитирлиши НАТО иттифоқининг иродаси, бирлиги ва улкан имкониятларга эгалигига далилдир. Мудофаа қилинаётган Кахраманмараш, Газиантеп ва Адана шаҳарларига Сурия тарафидан бирорта ҳам ракета ҳужуми содир этилмаган бўлса ҳам Патрол мудофаа тизимининг миссияси давом этиши асло унитилмаслиги лозим”, деди НАТОнинг Измирдаги қўмондони Генерал-лейтенант Фредерик Ходжес.

Бундан аввал НАТО бош котиби Андрес Фог Расмуссен Суриядаги кимёвий қуроллар мамлакатдан олиб чиқиб кетилиши ортидан Туркиядаги Патриот батарияларига эҳтиёж қолмаганлигига оид фикрларга қўшилмаслигини билдирган эди.

Расмуссенга кўра, Сурияда кимёвий қуроллар мавжуд бўлса ҳам, бўлмаса ҳам, Патриот мудофаа тизими ўз жойида қолиши лозим. Чунки у ҳар қандай ракета ҳужумларидан ҳимоя қилиш мақсадида ўрнатилгандир.

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here