Яҳудийлар учун ажойиб томоша

556
0

13Ўрта Шарқ бўйича Даниялик корреспондент Аллан Соренсеннинг Твиттер саҳифасида намойиш этилган фото суратлар ижтимоий тармоқни ларзага солди. Унинг твиттер саҳифасида қўйилган суратларда бир гуруҳ яҳудийлар Исроил аскарларининг Ғазони бамбардимон қилаётган пайтини худдики кино кўриб ўтиргандек мароқ билан томоша қилиб ўтиргани акс эттирилган.

Ғазодаги мусулмон аҳолининг устидан бомбалар ёғилар экан, яҳудийлар мусулмонларнинг бақир-чақирлари ва аёллару ёш болаларнинг дод солиб йиғлашларини завқланиб томоша қилиб ўтириши суратдан кўриниб турипти. Ҳатто баъзи томошабинларнинг қирғинларни хурсандлик ва қарсаклар билан олқишлашлари ижтимоий тармоқдагиларга янада қаттиқ таъсир қилди.

Аллан Соренсен Швеция матбуотига берган интервьюсида Ғазо чегарасида тўпланган бир гуруҳ исроилликлар Ғазога тушган ҳар бир бомбадан болаларнинг чинқирган овози эшитилиб туришига қарамай, виждонсизларча, ҳужумни олқишлаб, иштиёқ билан томоша қилганлигини билдирди.

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here