Обама “терроризм”га қарши 1,5 млрд. доллар ажратишни талаб қилди

601
0

13Барак Обама Ҳукумати АҚШ конгресидан Суриянинг қўшнилари ва Сурия илмоний (демократия тарафдори бўлган) мухолифатини дастаклаш учун бюджетдан 1,5 миллиард доллар ажратишини талаб қилди.

Оқ уй миллий хавфсизлик кенгашининг сўзчиси Кейтлин Хэйден тарафидан чиқарилган ёзма баёнотда айтилишича, Обама ҳукумати АҚШ конгресидан “террорга (Исломга) қарши ҳамкорликда кураш” фонди доирасида Суриянинг қўшнилари бўлмиш Туркия, Иордания, Ливан ва Ироққа ёрдам кўрсатиш ва шу билан бир қаторда Суриядаги илмоний (демократия тарафдори бўлган) мухолифатни дастаклаш учун бюджетдан бир ярим миллиард доллар ажратишни талаб қилганлигини билдирди. Ҳайден бу маблағнинг 500 миллион доллари Суриядаги илмоний мухолифатни машғулотдан ўтказиш ва керакли жиҳозлар билан таъминлаш учун талаб қилинганлиги айтиб ўтди.

“Бу маблағлар Сурия халқининг химояси, мухолиф кучларнинг назорати остида бўлган минтақаларнинг барқарорлиги, террор (Ислом) таҳдидига қарши кураш ва келишилган битим учун шароитларни яратишга хизмат қилади.”, дейилади баёнотда.

Суриядаги ички урушга ҳарбий йўл ечим бўлмаслигига ишонишлигини ва АҚШ аскарларини Сурияга олиб кирилмаслик кераклигини урғулаган Ҳейген “Бу талаб Сурия халқининг Асад ҳужумларидан ўзини ҳимоя қилишига, тартибсиз вазиятларда ўзлари учун хавфсиз минтақалар топиб олган Ироқ ва Шом Ислом давлати каби экстримист гуруҳлар тарафдорларини қувиб чиқаришга ва ўз хавфсизликларини кучайтириб, келажакларини ўз қўлларига олишларига ёрдамчи бўладиган муҳим қадам ташланганлигини қўрсатмоқда”, деди.

Ўтган май ойида АҚШ президенти Барак Обама “Террорга (Исломга) қарши ҳамкорликда кураш фонди”га 5 миллиард доллар ажратиш қарорини эълон қилиб, бу пуллар Терроризмга (Исломга) қарши кураш учун бел боғлаган давлатларга тақдим қилиниши кўзда тутилганлигини билдирган эди. Ўшанда АҚШ раҳбари бу маблағдан Суриянинг қўшнилари бўлмиш Иордания, Ливан, Туркия ва Ироқни дастаклаш учун ҳам сарфланишини алоҳида таъкидлаган эди.

Айни пайтда Англия ташқи ишлар вазири Уильям Хейг ҳам британия ҳукумати Асад режимига қарши курашаётган илмоний (демократия тарафдори бўлган) мухолифатга бериладиган ёрдам ҳажмини кўпайтиришини билдирди.

Британия ташқи ишлар вазирлигидан чиқарилган баёнотда айтилишича, Уильям Хейг шу мавзуда Бағдодда Ироқ президенти ал-Маликий, бош вазир ёрдамчиси Солиҳ ал-Мутлақ ва юқори даражали давлат масъуллари билан учрашган.

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here