Шри-Ланка мусулмонлари ҳам қатл этилмоқда

572
0

 140616225250-sri-lanka-aluthgama-1-horizontal-gallery Мустамлакачилар малайи, хоин Мустафо Камол қўли билан 1924 йилнинг 3 март куни Халифалик давлати қулатилгач ер юзидаги барча мусулмонлар ўз ҳимоячилари ва қалқонларидан маҳрум бўлдилар. Ана шу кундан эътиборан мусулмонлар ва уларнинг давлатлари худди оч одам ўз товоғига ташланганидек очкўз мустамлакачилар ташланадиган ўлжага, нуфуз талашадиган майдонга айланиб қолди.

 Марказий Африка Республикаси, Мали, Фаластин, Ироқ, Сурия, Чеченистон, Афғонистон, Бирма ва яна бошқа кўплаб юртларда мусулмонлар қатлиом қилингани каби, Шри-Ланка мусулмонлари ҳам руҳонийлари бошчилик қилган буддистлар томонидан таъқиб ва тазйиқ остига олиниб, қатл қилинмоқдалар.

 Шри-Ланканинг жанубида жойлашган шаҳарларида буддистлар томонидан уюштирилган қирғинда уч нафар мусулмон қатл қилиниб, 80дан зиёди ярадор бўлди. Қирғин ўтган дам олиш кунлари Алутхгама ва Берувала курорт шаҳарларидаги мусулмонлар яшайдиган мавзелар бўйлаб, буддистларнинг “Боду Бала Сена” экстремистик гуруҳи юриш ўтказган вақтда содир бўлди.

 Буддист руҳонийлари бошчилик қилган тажоввузкор гуруҳ бир нечта масжидларни вайрон қилиб, ўнлаб мусулмонларнинг уйларини талон-тарож қилишган. Шундан сўнг расмий ҳукумат томонидан мазкур шаҳарларда комендантлик соати жорий қилинди, бироқ маҳаллий мусулмонларнинг сўзларига кўра, комендантлик соати фақат мусулмонлар учун татбиқ этилмоқда, буддистлар тўдаси эса бемалол изғиб юрибди.

 “Комендантлик соати фақат мусулмонлар учунгина жорий қилинди, исёнчилар учун эмас”, –  дейди муслималардан бири Фотима Фазнийя.

 Мусулмонларнинг маҳаллий ташкилоти етакчиларидан бири Ахмаднинг сўзларига кўра, Алутхгама шаҳрида буддистлар 9та магазин, қирққа яқин уй ва учта масжидни вайрон қилишган.

Қарйиб 22 миллион аҳолига эга бўлган Шри-Ланка республикасида мусулмонлар аҳоли умумий сонининг 9,71 фоизини ташкил этади, буддистлар эса 70 фоиздан кўпроқ. Бирмада буддистлар томонидан мусулмонлар умумий суратда қатл қилиниши ва бу ишлари учун ҳеч қандай жавобгарликка тортилмагани ва мусулмонлар тарафини оладиган бирорта мард топилмаганидан илҳомланган Шри-Ланка буддистлари ҳам Ислом ва мусулмонларга нисбатан ўз нафратларини ошкора намойиш этишга ўзларида журъат топишди.

Аввалда мусулмонлар ўз ҳаётларининг мазмуни Ислом деб билар ва бу динни оламга ёйиш учун тиним билмай ҳаракат қилар эдилар. Ана шу вақтларда мусулмонлар ер юзига ўз ҳукмларини ўтказишган ва бутун олам Ислом билан ҳисоблашишга мажбур эди. Мусулмонлар Исломдинига эътиборсизлик қилишган кундан бошлалаб эса дунё карвонидан ортда қола бошладилар, Халифаларини йўқотишгач эса ҳақир инсонлар томонидан таҳқирлана бошладилар.

 Мусулмонлар яна қайта ўз Исломларига қайтмас эканлар ҳамда Оллоҳ динини олий қилиш учун бу дунёни арзимас билиб, аввалда бўлгани каби ҳаракат қилмас эканлар ҳар қандай тубан кимсалар мусулмонлар устида ўз ўйинларини давом эттираверадилар.

 Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламдан ривоят қилинган ҳадисда: Ҳали устингизга халқлар худди емакхўрлар товоғига ташланганидек ёпирилиб келади», дедилар. Биз: “Ё Расулуллоҳ, ўша куни озчилик бўлганимизданми?”, деб сўрадик. Сизлар у куни кўпчилик бўласизлар, лекин худди селнинг кўпиги каби кўпик бўласизлар, душманларингиз қалбидан маҳобат (қўрқув) олиб қўйилади ва қалбларингизга ваҳн солиб қўйилади”, дедилар. “Ваҳн нима?”, дедик. “Дунёга муҳаббат ва ўлимни ёмон кўриш”, дедилар” (Абу Довуд ва Аҳмад ривояти).

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here