Ўзбекистон Марказий Осиё ягона энергетика тизимидан чиқиши мумкинлиги ҳақида огоҳлантирди

522
0

BBA0CC3E-12BC-4F29-B282-459485D8D73E_mw1024_s_n Қирғизистон ОАВларининг хабар қилишига кўра, Ўзбекистон Қирғизистон ҳукуматини ягона энергетика тизимидан чиқиши мумкинлиги ҳақида огоҳлантирди. Агар Ўзбекистон ягона энергетика тизимидан чиқадиган бўлса, Қирғизистон жануби электр энергиясисиз қолади, чунки Қирғизистон жануби электр токини қўшни Ўзбекистоннинг электр тарқатиш тармоғидан олади.

 Марказий Осиё республикаларини куч билан мустамлака қилиб олган худосиз коммунистлар давлати бу республикалар қайтиб ўз таъсир доирасидан чиқиб кетмаслиги, доимо бир бирларига қарам ва ўзаро душман бўлиб қолишлари учун маккарона сиёсат олиб борди. Қишлоқ хўжалиги учун асосан Ўзбекистон фойдаланадиган сув омборларини Қирғизистон худудида, Қирғизистондан чиқадиган электр токини тақсимлаш марказини Ўзбекистон ҳудудида ёки Ўзбекистондан қазиб олинадиган газни сақлаш учун омборни Қирғизистонда барпо этди.  Худосиз коммунистлар фақат шу билан кифояланиб қолмай азалдан биродар ва қуда-анда бўлиб келган қардош халқлар учун доимий зиддият ўчоғини ҳам пайдо қилиб кетди. Мазкур республикаларни чегара ҳудудларини белгилаб бераётганида ҳудудларни ҳудди шахмат тахтаси каби жойлаштирди ва Сўх, Шохимардон, Варух, Барак… каби анклав ва эксклавларни қолдирди.

 Собиқ тузум қолдирган “оғриқли нуқталар” ҳозирги кунга қадар тили бир, дини бир, мозори ва бозори бир бўлган ягона Уммат ўртасидаги мавжуд жарликни янада чуқурлаштириш учун мустамлакачи давлатлар ва уларнинг малай ҳокимлари томонидан унумли фойдаланиб келинмоқда.

 Ўзбекистон ҳукуматининг мазкур огоҳлантиришини Қирғизистон ҳукуматининг Катта Наманган каналини вақтинчалик беркитиши мумкинлиги ҳақида маълум қилганидан сўнг бунга нисбатан ўзига хос бўлган жавоб чораси сифатида баҳолаш мумкин.

 Қирғизистон Бош вазирининг мудофаа, хавфсизлик ва чегара масалалари бўйича ўринбосари Абдураҳмон Маматалиев 9 июн куни журналистларга ҳукумат Катта Наманган каналини вақтинчалик беркитиш масаласини кўриб чиқишини хабар қилган эди. Қирғизистон ҳукумати шу йўл орқали икки ойдан буён Ўшга газ бермаётган Ўзбекистонга босим ўтказмоқчи бўлган эди.

 Ўзбекистон ҳукумати эса Ўшга газ бериш эвазига Қирғизистон бажара олмайдиган шартларни қўймоқда. Бу ҳақида газ таъминоти масаласи юзасидан 11 июнда парламентда ёпиқ эшиклар ортида бўлиб ўтган муҳокамалардан сўнг журналистларга интервью берган депутатлар маълум қилишди.

Мана шу маълумот ортидан қирғиз матбуоти ҳукуматдаги ишончли манбага таянган ҳолда хабар қилишича, “Ўзбекистон Ўшга газ таъминотини қайта тиклаш эвазига Қирғизистондан Сўх анклавига йўлак очиб беришни ва Норин ГЭС каскадлари қурилишини тўхтатишни талаб қилмоқда”, деган маълумот пайдо бўлди. Номи сир тутилган ҳукумат расмийсининг  матбуотга билдиришича, 2013 йилда Тошкентда чегара, газ ва сув масалаларини умумлаштирган тарзда музокаралар ўтказиш бўйича протокол имзоланган. Тошкент расмийлари мана шу протоколга асосланган ҳолда Бишкекка ўз талабини билдирган.

 Мана шундай талаб ва босимлар орқали расмий ҳукумат вакиллари Марказий Осиёда ўзаро нуфуз талашаётган АҚШ ва Россия давлатларини ноғорасига ўйнаб келишяпти. Икки ўртада эса оддий халқ азият чекмоқда.

 Ўзаро нуфуз талашаётган мустамлакачи давлатларнинг зулм ва истибдодларидан қутулишни, фасод олиб кетган эски яраларни даволашни ягона йўли бу қардош халқларни яна қайта бир Уммат бўлиб бирлашшда ва исломий Халифалик давлатини барпо этишларидадир!

 Халифалик давлати Уммат ишларини адолат ва ғамхўрлик билан бошқариб, барча Умматга тегишли бўлган умумхалқ мулкидан барча фуқаролар бирдек манфаатдор бўлишларини кафолатлаб беради ҳамда АҚШ, Россия каби давлатлар нуфузини Ислом Уммати устидан улоқтириб ташлайди.

قال رسول الله صلى الله عليه وسلم المسلمون شركاء في ثلاث في الماء والكلإ والنار

Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: “Мусулмонлар уч нарсада шерикдирлар: (оқар) сувда, ўт – ўлан, яйловда ва оловда”. Аҳмад ривояти

  Абдураҳмон Одилов

 18 июн 2014 йил

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here