Ўзбекистон концлагеридан Ўзбекистондаги Хизб ут-Таҳрир етакчиларидан бўлган фазилатли биродаримиз Тўхтасинов Абдурахимнинг муборак жасади келтирилди

644
0

kimuuبِسْمِ اللهِ الرَّحْمنِ الرَّحِيمِ

Ўзбекистон концлагеридан Ўзбекистондаги Хизб ут-Таҳрир етакчиларидан бўлган фазилатли биродаримиз Тўхтасинов Абдурахимнинг муборак жасади келтирилди

إِنَّا لِلّهِ وَإِنَّـا إِلَيْهِ رَاجِعونَ

               “Албатта, биз Аллоҳникимиз ва албатта, биз Унга қайтувчимиз”.                                                                                                                       (Бақара, 156)

Тўхтасинов Абдураҳим Абдурафиқович 1971-йилнинг октябрь ойида Андижон шахрида имон-эътиқоди кучли бўлган хонадонда таваллуд топди. Хонадонда исломий тарбия олган Абдураҳим ўзи ҳам адолатли, бировнинг хаққидан қўрқадиган, олижаноб инсон бўлиб вояга етди. Ўзбекистон воқелигидаги бузуқликни кўриб ва мусулмонларнинг қанчалик даражада хорланаётганини кузатган Абдураҳим бу бузуқ воқеликни ўнглашга, уни ислох қилиш йўлида фикрлай бошлади. Ва биродаримиз Абдураҳим Ҳизб ут-Таҳрир ғоялари билан танишиб ҳамда исломий хаётни қайтадан бошлашлик учун Ҳизб таълимотини ўргана бошлади ва унинг энг фаол аъзоларидан бирига айланди. Аллоҳнинг динини олий қилишлик йўлида у, маломатчининг маломатидан ва жиноятчи Каримов режимининг таъқиб ҳамда зулмларидан қўрқмади. Абдурахим бир неча йиллар давомида Ҳизб ут-Таҳрирнинг Ўзбекистондаги маъсул оми, яъни, Ўзбекистонда Ҳизб фаолиятини бошқарди. У қонхўр Каримов режимининг Ўзбекистон мусулмонларига нисбатан қилаётган жиноятларини фош қилди ҳамда Андижондаги 2005-йил 13-май қирғинидан олдин, Ўзбекистон бўйлаб халқни хеч қандай митинг ёки норозилик акцияларига чиқмасликни ва Каримов Ўзбекистоннинг қайси бир шахрида халқни қатлиом (геноцид) қилиб қириб юборишини, ўша фожеадан бир ой олдин қўл остидаги барча Ҳизб йигитлари билан халқни огоҳлантириб чиққан эди. Аллоҳнинг мархамати билан қанча-қанча инсонлар соғ-омон қолдилар ва бунда биродаримиз Абдураҳимнинг хизматлари жуда катта бўлган. 2006-йилнинг февраль ойида Абдураҳим, Каримовнинг югурдак хизматкорлари бўлган МХХ ходимлари томонидан Андижондан Тошкентга кетаётганида қамоққа олинган. Тутқунликда ҳам биродаримиз унга нисбатан шунчалик беаёв зулм ва қийноқларни қўллашларига қарамай Аллоҳнинг хидоятидан тойилмай, Ҳизбда собитқадамликни намойиш қилиб келди. Ва нихоят қонхўр режим биродаримизни муборак жасадини 2014-йил 18-июньга ўтар кечаси яқинларига топширишди. Қўрқоқ режим малайлари хатто биродарларимизнинг жонсиз таналаридан ҳам ўтакалари ёрилгудек қўрқадилар ва Абдураҳимни эрталабки 9.00 ларга халққа билдирмасдан тор одамлар доирасида кўмишликни буюришган. Биз Ҳизб ут-Таҳрир йигитлари биродаримиз Абдураҳимга Аллоҳдан унинг жойларини Фирдавс жаннатларда бўлишлигини ва пайғамбарлар, сиддиқлар ва шахидлар билан бирга бўлишини ҳамда оила аъзоларига ва яқинларига чиройли сабр сўраб қоламиз.

وَلاَ تَحْسَبَنَّ الَّذِينَ قُتِلُواْ فِي سَبِيلِ اللّهِ أَمْوَاتاً بَلْ أَحْيَاء عِندَ رَبِّهِمْ يُرْزَقُونَ

فَرِحِينَ بِمَا آتَاهُمُ اللّهُ مِن فَضْلِهِ وَيَسْتَبْشِرُونَ بِالَّذِينَ لَمْ يَلْحَقُواْ بِهِم مِّنْ خَلْفِهِمْ أَلاَّ خَوْفٌ عَلَيْهِمْ وَلاَ هُمْ يَحْزَنُونَ

“Аллоҳ йўлидаги жангда ўлдирилган зотларни ҳаргиз ўликлар деб ўйламанг! Йўқ, улар тириклардир! У зотлар Аллоҳ ўз фазлу карами билан берган неъматлардан хушнуд ҳолларида баҳраманд бўлмоқдалар ва ҳали ортларидан етиб келмаган биродарларига ҳеч қандай хавфу хатар йўқлиги ва ғамгин бўлмасликлари ҳақида хушхабар бермоқдалар”.                                                           (Оли Имрон, 169-170)

Ҳизб ут-Таҳрир, Ўзбекистон вилояти

19.06.2014й.

 

1 COMMENT

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here