Саволга жавоб Американинг Хитойга қарши Ҳиндистон сиёсатига таъсири

587
0

images (29)

Савол:

Ҳиндистонда 2014 йил 7 апрелда сайловлар бошланди. Сайловлар 2014 йил 12 майга қадар давом этади ва натижалари 2014 йил 16 майда эълон қилинади. Бу сайловларда икки йирик сиёсий уюшма: Америка билан боғланган Бхаратия Жаната партияси ва унинг иттифоқчиси ҳамда инглизларга малай Конгресс партияси ўзаро рақобатлашмоқда. Конгресс партияси 2004 йилдаги сайловларда ғалаба қозониб ҳокимиятга қайтганидан бери Британияга боғлангани сабабли Америка билан алоқада сустлик кўрсатиб келади. Бу партия Хитойга қарши туришда хавотирликни ҳам изҳор қилди… Савол: Ҳиндистоннинг Хитойга қарши туриш сиёсатига Америка қанчалик таъсир ўтказа олади? Бунинг Осиё-Тинч Океани борасидаги Америка стратегиясига ҳамда Американинг Австралия ва Японияни бу қарама-қаршиликка киришга гижгижлашига нима алоқаси бор? Конгресс партияси ёки Жаната партияси ғалаба қозонса ҳукмрон партиянинг канчалик кучга эга бўлишига қараб бу сиёсат қанчалик ўзгаради? Ҳиндистоннинг Хитойга қарши туришга қудрати етадими? Хитой билан Ҳиндистон ўртасидаги кучлар мувозанати қандай?

Жавоб:

Бу саволларга жавоб қуйидаги ишларни кўриб чиқиш билан аниқ бўлади:

1 –  Америка Хитойни уни қуршаб турган давлатлар воситасида, Тинч Океанидаги, айниқса Шарқий ва Жанубий Хитой денгизидаги давлатлар воситасида исканжага олишга ҳаракат қилмоқда. Америка шу мақсадда бир неча турдаги иттифоқларга ва блокларга таяниб иш кўрмоқда ва шу региондаги давлатлар билан алоқаларни кучайтирмоқда. Бу нарса жиддий шаклда ўн йилдан кўпроқ вақт олдин, Америка Хитойни исканжага олиш сиёсати ниҳоясига ёки қониқарли даражага етди деган фикрга келган пайтда бошланди. Яъни Америка Хитойни бундан ортиқ исканжага ололмади. Шунинг учун Хитойни дунё савдо ташкилотига киритиб унга яқинлашди, у билан савдо алоқаларини кучайтирди, Американинг Хитой билан стратегик диалоги илгаригидек нозик бўлмай қолди… Шунга қарамай Хитой ана шу сиёсат бўйича Америка чизган чизиқда айланадиган бўлмади ва ҳатто унинг иттифоқчисига ҳам айланмади. Америка Хитойнинг муҳим ва ҳаётий минтақаси, балки тақдирий масаласи ҳисобланадиган Жанубий Шарқий Хитой денгизи минтақаси устидан ўз назоратини ўрнатиш тўғрисидаги истакларига чек қўя олмади. Хитой регионал буюк давлат сифатида ўз вужудини, яхлитлигини ва мустақиллигини сақлаб қолган давлат бўлиб қолаверди. Хитой ўз ҳарбий ва иқтисодий қудратини кучайтиришга ҳаракат қилмоқда. Шу даражадаки, у ўзининг иқтисодий қудратидан нафақат фойдаларга эга бўлиш учун, балки баъзи минтақаларга сиёсий таъсир ўтказиш учун ҳам фойдалана бошлади. Хитой ўз регионидаги нуфузини кучайтиришга ҳаракат қилмоқда. Бу эса Америка сиёсатига зид келади ёки бошқача айтганда Америка нуфузини хатарга қўяди. Хитой тақдирий масаласи деб ҳисоблаган ана шу минтақаси устидан ҳукмрон бўлиш тўғрисида ўзининг регионал истаклари бор. Хитой ўзининг ерлари чўзилиб борадиган қуруқлик билангина кифояланишни, иқтисодий жиҳатдан бир буюк давлат сифатида ана шу ерлардагина қамалиб қолишни истамайди… Америка ҳам Хитой денгизини ўзи учун бир муҳим ҳаётий минтақа деб ҳисоблайди. Чунки Америка мағрурлиги сабаб икки Америка материги чегарасида қамалиб қолган бир регионал давлат бўлиш билан кифояланмайди, аксинча у оламни ўзининг минтақаси деб ҳисоблайди! Шунинг учун ҳам Америка ўзининг халқаро ҳукмронлигини кенгайтириш мақсадида Хитойни унинг ўз регионида сиқувга олмоқда… Шундай қилиб демак Хитойга савдо алоқаларида ва стратегик диалогларда яқинлашиб исканжага олиш сиёсати Хитойни Америка чизган чизиқда юрадиган қилолмади, уни ҳатто Америкага маълум маънода иттифоқчи ҳам қилолмади. Аксинча Хитойнинг регионал сиёсати Американи ташвишга солмоқда ва шундан келиб чиқиб айтиш мумкинки исканжага олиш сиёсатининг бир ўзи фойда бермади. Шунинг учун Америка ўзининг янги режасини ишлаб чиқишга киришди. Бу режа Осиё-Тинч Океанига тааллуқлидир. Бу сиёсат Американинг ўз денгиз кучларидан 60 %га яқинини шу минтақада тўплашини тақозо қилади. Бу Хитойни ўз регионидаги масалалар билан банд қилиб қўйиш тўғрисидаги Америка юритган Хитойни исканжага олиш сиёсатига қўшимчадир… Америка ўзининг бутун ҳаракатини минтақадаги давлатларни мана шу исканжага олиш сиёсати бўйича ҳаракатга келтиришга қаратди. Бу исканжага олиш тўғрисида кучли таъсир ўтказиши мумкин бўлган ана шу давлатларнинг энг кўзга кўринганлари учтадир: Ҳиндистон, Япония ва Австралия.

2 –  Ҳиндистон ҳақида айтадиган бўлсак, у Хитой билан 3488 км. узунликда чегарадош. У ерда ана шу чегараларга тааллуқли икки мамлакат ўртасида ечилмай келаётган муаммолар бор. Шунинг учун чорак асрдан буён сўзлашувлар ўтказиб келинади. Бу сўзлашувларнинг охиргиси икки мамлакат ўртасидаги чегараларни белгилаб чиқишга оид сўзлашувларнинг ўн тўртинчи раунди бўлди. Шундан кейин бу сўзлашувлар тўхтаб қолди ва ўн бешинчи раунд ўтказилмади. 2013 йил 15 апрелда можаро юз бериб, хитойлик аскарлар Ҳиндистон билан бўлган чегарани бузиб ўтиб, Ладак минтақасидаги ҳинд ерларига бостириб киришди, чодирларни ўрнатишди, лекин уч ҳафтадан кейин чиқиб кетишди. Бу Хитой томонидан Ҳиндистонга ўз «мускуллари»ни кўрсатиш амалиёти бўлди. Бу билан Хитой Ҳиндистонга ўзининг 1962 йил октябрда бўлганидек чегарани бузиб ўтиб Ҳиндистон билан урушга киришга тайёр эканини билдириб қўймоқчи бўлди. Чунки Хитой армияси Аруначал-Прадеш минтақасига ҳужум қилиб, ҳинд кучларини қувиб чиқарди. Ана шу амалиётдан бир ой кейин Хитой кучлари ҳинд ерларига иккинчи марта ҳужум қилиб, 2000га яқин ҳиндни қириб ташлади. Бу иш ҳамон ҳал қилинмай келмоқда ва «амалий назорат чизиғи» деб аталмоқда. У икки мамлакат ўртасидаги тўқнашув нуқтаси бўлиб, давомли кескинликни пайдо қилиб туради. Бундан ташқари Хитой 1950 йилда босиб олган Тибет минтақаси муаммосидан келиб чиққан кескинлик ҳам бор. Тибет Ҳиндистон билан чегарадошдир. Шунинг учун Ҳиндистон бу муаммони қўзғашда Америкага шерик бўлмоқда, буни шу минтақадаги буддистларга ва уларнинг раҳнамоси Далай Ламага ҳомийлик қилиш билан амалга оширмоқда. Ҳиндистон Далай Ламага сургундаги ҳукумат сифатида марказий Тибет идорасини таъсис қилиб берди. Бу омилларнинг барчаси Ҳиндистон билан Хитой ўртасидаги кескинликни тинчимай давом этаверадиган қилиб қўймоқда…

3 –  Америка Хитой билан Ҳиндистон ўртасидаги бу кескинликлардан Ҳиндистонни Хитойга қарши қўйишда ёки икки мамлакат ўртасидаги муаммоларни қўзғаб Хитойни шу масала билан банд қилиб қўйиш учун фойдаланишга уринди. Лекин Ҳиндистон Хитой билан қуруқликда қарама-қаршиликка киришдан қўрқади. Хитойнинг Ҳиндистоннинг чекка ерларига қилган ҳужумлари буни айтиб турибди. Шунга кўра демак Америка учун Ҳиндистонни авраб уни Хитойни доим безовта қилиб туришга гижгижлаш ва Хитойни чегара муаммолари билан банд қилиб қўйиш муҳимдир, Америкага шу керак… Шу мақсадда Америка Ҳиндистон билан стратегик шериклик битимини тузди, икки мамлакат ўртасида ядровий ҳамкорлик келишуви ҳам тузилди… Қўшма Штатлар Ҳиндистон билан бир неча иқтисодий ва хавфсизликка оид келишувларни ҳам имзолади. Масалан 2005 йилда мудофаа келишуви тузилди, 2008 йилда эса тинч ядровий ҳамкорлик келишуви тузилди. Буларнинг барчаси икки мамлакат ўртасидаги хавфсизлик ҳамкорлигини кенгайтиради. Бунинг натижасида ҳозирда бу икки мамлакат бир неча мисли кўрилмаган муштарак ҳарбий манёврларга киришмоқда, катта миқдордаги Америка қурол-аслаҳаларини Ҳиндистонга сотиш ҳам давомли тарзда кучайиб бормоқда… Ҳинд армияси бош штаби бошлиғи генерал Дипак Капур 2009 йил декабр охирида: «Ҳинд армияси икки фронтда урушга кириш учун тайёргарлик кўриши лозим» деб айтган пайтда Америка Покистонга у Ҳиндистон билан бўлган шарқий фронтда ўз кучларини камайтириши ва ўз кучларини Афғонистонда ва қабилалар минтақаларида Америкага қарши жиҳод қилаётган мужоҳидларга қарши уруш қилиш мақсадида ғарбий фронтда тўплаши учун босим ўтказди. Буларнинг барчасидан мақсад Ҳиндистоннинг бутун эътиборини Хитой билан бўлган шимолий фронтга қаратиши эди… Америка Ҳиндистон билан савдо айирбошлашни кўпайтиришга ҳам ҳаракат қилди. Шунинг учун Американинг Ҳиндистонга экспортлари ҳажми бошқа ҳар қандай давлатга солиштирганда охирги беш йилда ортди. Масалан ҳинд саноат иттифоқи ҳисоб-китобларига кўра хизматлар кўрсатиш бўйича икки томон ўртасидаги тижоратнинг келгуси олти йилда олтмиш миллиард доллардан 150 миллиард долларга кўтарилиши эҳтимоли кучлидир… Шунга қарамай Ҳиндистон Хитой билан қуруқликда курашга киришдан кўп қўрқади. Қолаверса Ҳиндистоннинг Америкадан кўра кўпроқ Британияга малай бўлган Конгресс партиясидан сайланган ҳокимлари Америка манфаатлари учун Хитой билан ютқазиладиган қарама-қаршиликка киришга тайёр эмас!

4 –  Америка Ҳиндистон эътиборини Тинч Океанидаги шарқий минтақа сари, аниқроғи Жанубий Хитой денгизи сари буриш ва уни Хитой билан рақобатга киришиши учун бу минтақадаги нефт ва газдан иборат энергия манбалари борлиги билан қизиқтириб, уни ўзининг Осиё-Тинч Океани стратегияси доирасида Хитойга қарши қўйиш фикрига келди. Шундай ҳам бўлди. Чунки Ҳиндистон Вьетнам билан Спратли ороллари рўпарасидаги территорияда нефт ва газ қидириш бўйича келишув тузди. Бу ороллар Вьетнам билан Хитой ўртасида талаш бўлган низоли ороллардир. Ана шундан кейин Хитой ташқи ишлар вазирлиги вакили Лю Вэйминь бундай деб баёнот берди: «Биз бирон бир хорижий кучларнинг Жанубий Хитой денгизида кўришни, ажнабий ширкатларнинг Хитой суверенитети, ҳуқуқи ва манфаатларини поймол қиладиган ишларга аралашишини истамаймиз». (Шарқул Авсат 2011 йил 28 декабр). Олдинроқ коммунистик партиянинг матбуот органи халқ газетаси Ҳиндистонни ҳам, Вьетнамни ҳам Хитойга қарши масъулиятсиз уринишларни амалга оширишда айблаган эди. Америка эса Ҳиндистонни ана шу минтақа сари гижгижлашга уринишларни давом эттирди. Чунки Америка вице президенти Жозеф Байден Ҳиндистонга сафар қилиш олдидан Вашингтонда Ҳиндистон эътиборини Тинч Океаннинг шарқига қаратишга замин ҳозирлаш мақсадида баёнотлар бериб бундай деди: «Ҳиндистон тинчлик ва ривожланишнинг бир қуввати сифатида шарқ сари тобора кўпроқ интилмоқда, бизга нисбатан бундай хабар олқишимизга сазовордир». У яна бундай деди: «Биз Ҳиндистоннинг бу минтақага кириб боришини олқишлаймиз, унинг бу минтақада қуруқлик ва денгиздаги тижорат ва транспорт соҳасида янги алоқаларни ривожлантириш мақсади кўзланган ҳаракатларини олқишлаймиз». (IIP Digital 2013 йил 23 июл). Бундан бир ой олдин, яъни 2013 йил 24 июнда Керри ўзининг ҳинд ҳамкасби Шри Салман Хуршид билан Нью-Делида учрашди ва иккаласи Қўшма Штатлар билан Ҳиндистон ўртасидаги стратегик диалогнинг тўртинчи раундига биргаликда раислик қилишди. Иккаласи Осиё-Тинч ҳамда Ҳинд Океанидаги тинчлик ва барқарорлик борасида муштарак қарашда эканликларини яна бир бор таъкидлашди. Иккаласи регионал алоқаларни кучайтиришни доим қўллаб-қувватлашларини ва денгиздаги тинчлик аҳамиятга эга эканини яна бир бор таъкидлашди…». (IIP Digital 2013 йил 24 июн). Буларнинг барчаси Американинг Ҳиндистонни Тинч Океанидаги шарққа, аниқроғи Жанубий Хитой денгизига эътиборни қаратишга гижгижлашга қаттиқ аҳамият бераётганига далолат қилмоқда… Шунга қарамай Америка ўзининг Осиё-Тинч Океанига тааллуқли янги режасини ишлаб чиқиб, Ҳиндистонни шарқ сари гижгижлаганидан кейин ўтган икки йил давомида Ҳиндистон Америка талабига етарли жавоб бергани йўқ. Бу Британияга малай Конгресс партияси сиёсатига тааллуқли сабабларга ҳамда Ҳиндистоннинг Хитойга қарши туришдан қўрқаётганига бориб тақалади…

5 –  Австралия ҳақида айтадиган бўлсак, Америка ўзи чизган чизиқда айланаётган Австралия ролини кучайтиришга ва ўзининг Осиё-Тинч Океанига тааллуқли режаси доирасида Хитойга қарши туриш учун Австралия билан иқтисодий ва хавфсизлик соҳасида ҳамкорликни кучайтиришга ҳаракат қила бошлади. Шу мақсадда энг юқори мансабдаги америкалик масъуллар ҳаракатга тушишди. Айниқса собиқ ташқи ишлар вазираси Хиллари Клинтон, собиқ мудофаа вазири Леон Панетта, бош штаб бошлиғи Мартин Демпси Австралиянинг Перт шаҳрида ўзларининг австралиялик ҳамкасблари билан учрашишди. Клинтон ўша куни Перт шаҳридаги ғарбий Австралия университетида Америка-Осиё маркази иш бошлаши маросими чоғида бундай деди: «Австралия икки буюк океан: Тинч Океани ва Ҳинд Океани ўртасидаги стратегик кесишиш нуқтасини ташкил қилади. Бу икки океан фаол тижорат эшикларидир ва оламнинг барча томонлари сари оқадиган энергия маҳсулотлари етказиб беришнинг чорраҳасидир». У яна бундай деди: «Австралияда ажнабий инвестицияларнинг бу даражада юксалиши кутилмаган ҳол эмас. Бу инвестициялар орасида Қўшма Штатлардан келган 100 миллиард доллардан ошиқ маблағлар ҳам бор. Чунки бу сувлар тобора олам иқтисодининг қоқ марказида бўлиб қолмоқда ва Американинг бу минтақага кенгроқ кириб келиши учун асосий марказий нуқтани ташкил қилмоқда. Шунинг учун биз уни гоҳида бизнинг Осиёдаги меҳвар (ўқ)имиз, деб атаймиз». Клинтон яна бундай деди: «Қўшма Штатлар Осиё ва Тинч Океани минтақасини ҳеч қачон эътибордан четда қолдирмаган. Қўшма Штатлар Тинч Океанида ҳамон бир куч бўлиб қолмоқда, у бу ерда қолиш учун турибди». У бундай деб қўшимча қилди: «Қўшма Штатларнинг Осиё, Тинч Океан ва Ҳинд Океани билан Тинч Океани ўртасида жойлашган минтақалар ҳақида фикр юритиш услуби Австралия ва Қўшма Штатлар келажаги учун ҳал қилувчи бўлади». (IIP Digital 2012 15 декабр). Клинтон ана шу марказда Американинг Ҳиндистонга бўлган қараши ва ундан нимани исташи ҳақида ҳам гапириб бундай деди: «Қўшма Штатларнинг бирламчи стратегик ишларидан бири Ҳиндистоннинг шарққа эътиборни қаратишга оид сиёсатини қўллаб-қувватлаш ва Нью-Делини Осиё муассасаларида ва ишларида каттароқ рол ўйнашга қизиқтиришдир». У яна бундай деди: «Қўшма Штатлар Австралия ва Ҳиндистон ўртасида келгусида муштарак денгиз манёврлари бўлишини олқишлайди. Қўшма Штатлар 2013 йилда Австралия раислик қиладиган Ҳинд Океани қаршисида жойлашган давлатларнинг регионал ҳамкорлиги иттифоқи билан тенг иш олиб боришдан манфаатдордир. Қўшма Штатлар унга диалогдаги бир шерик сифатида қўшилди». (Юқоридаги манба). Бу фикрлар Американинг бу минтақага тааллуқли фикрлаш услубига далолат қилиб турибди.  Демак Америка Австралияни Хитойнинг бу минтақадаги ҳаракатланишига тўсиқ қўйишда бир кучли ёрдамчи сифатида ишга солмоқчи ва бу Американинг ўз мақсадларига Хитойга қуруқликда қўшни бўлган Ҳиндистон орқали эришолмаганига ҳамда Американинг Австралияни Жанубий Хитой денгизи сувларида Ҳиндистон билан шерик қилмоқчи бўлаётганига далолат қилади. Чунки Австралия Америка сиёсатини амалга оширишга Ҳиндистондан кўра яқинроқдир. Чунки у капитализмни асос қилиб олган ва ҳар қандай капиталистик Ғарб давлати каби мустамлакачи бўлишга интиладиган Ғарб давлатидир. Шунинг учун ҳам Австралия мустамлакачилик босқинларида илгари Британияга шерик бўлганидек Америкага ҳам шерик бўлди ва ҳамон шу икки мустамлакачига шерик бўлиб келмоқда. Чунки у шу икки давлат чизган чизиқ бўйича айланади…

6 –  Японияга келсак, Америка ўзининг Япониядаги кучларини кучайтиришга ва Хитойга қарши минтақани мудофаа қилишда каттароқ ролни беришга ҳаракат қилмоқда. Чунки Америка 2014 йил 6 апрелда ракета билан қуролланган қўшимча мудофаа кемаларини Японияга юборишини эълон қилди. Америка мудофаа вазири Чак Хейгел берган интервьюда қуйидагилар келди: «Қўшма Штатлар 2017 йил кириб келиши билан Японияга ракета мудофаа системаси билан таъминланган мина ташувчи икки қўшимча кемани юборади. Бу қадам янги ядровий синовлар туркумини ўтказиш билан таҳдид қилган шимолий Корея томонидан бўладиган ғаламисликка қарши жавоб сифатида ташланади». У Хитойни ўзининг йирик кучларини ишга солишнинг ёмон оқибатларидан огоҳлантириб бундай деди: «Буюк давлатлар мажбурлаш ва қўрқитишни ишга солмаслиги лозим. Чунки бу курашларни келтириб чиқариши мумкин». Хейгел ўзининг «Хитой билан унинг ҳарбий кучларини ишга солиши ҳақида ва шаффофликка ундаш ҳақида сўзлашувлар олиб боришни исташини» айтди (Рейтер 2014 йил 6 апрел). Хейгел Россиянинг Қримда қилган ишини кўрсатиб ўтди. У буни Япония билан Хитой ўртасидаги низоли оролларда худди шундай ишни қилган Хитойни огоҳлантириш учун кўрсатиб ўтар экан бундай деди: «Сен чегараларни қайта чизиб  чиқолмайсан, давлатлар ерлари ва суверенитетини куч ёки зўрлик ёки қўрқитиш билан бузолмайсан. Бу Тинч Океанидаги бир кичик оролларда бўладими ёки Европадаги катта давлатларда бўладими, бунинг фарқи йўқ». Хейгел яна бундай деди: «Мен хитойликлар билан сўзлашадиган яна бир нарса уларнинг ўз қўшниларини ҳурмат қилиши кераклиги ҳақидадир, мажбурлаш ва қўрқитиш фақат курашгагина олиб келадиган жуда қотил нарсадир». Америка вазири ўтган ҳафта Жанубий-Шарқий Осиё давлатлари мудофаа вазирлари билан учрашиб, Американинг Жанубий Хитой денгизи борасида тобора кўпроқ ташвишга тушаётганидан огоҳлантирган эди. (Юқоридаги манба). Япониянинг Kyodo News ахборот агентлиги 2014 йил 5 апрелда бундай деб ёзди: «Америка мудофаа вазири ва Япония мудофаа вазири Ицунори Онодэранинг Япониянинг япон конституциясига ўзгартириш киритиш орқали ўзини мудофаа қилишига йўл очиш мавзусини муҳокама қилишлари кутилмоқда. Бундан ташқари Онодэра Америка мудофаа вазири билан бўладиган учрашуви чоғида қурол-аслаҳалар ва мудофаа техник жиҳозлари етказиб берилиши мавзусини ҳам муҳокама қилади. Иккала томон мудофаа техник жиҳозлари соҳасида ҳамкорликни кучайтиришга оид бир келишувга эришиши ҳам мумкин». Яъни Америка Японияга Хитойга қарши бу минтақани мудофаа қилиш ролини бериб, ўзидан юкни енгиллатмоқчи ва японларнинг миллий туйғуларини қитиқламоқчи. Чунки японлар ўзларини ҳимоя қилишга ҳаракат қиладиган ва Америкадан мустақил бўлган ўзларининг куч-қудратлари бўлишига интилишмоқда.

7 –  Энди Америка сиёсатининг Осиё-Тинч Океанига тааллуқли Америка режаси борасида Конгресс партиясининг ёки Жаната партиясининг ғалабаси билан таъсирланиши ҳақида айтадиган бўлсак, бу сиёсат ҳеч шубҳасиз таъсирланади. Чунки Конгресс партияси инглизларга эскидан малай бўлиб келади. Бу партияда сиёсий айёрлик бор. У бу айёрликни ўзининг қари хўжайини Британиядан мерос қилиб олган. Шунинг учун демак у Американи ташвишга солади. Айни вақтда бу партия худди Британия каби Америкага суйкалиб у билан баъзи ҳарбий келишувларни тузади ва савдо алоқаларини ўрнатади. Лекин у Америкага сиёсий алоқаларда ва стратегик масалаларда ташвиш пайдо қилади. Масалан Конгресс партияси ўзининг 2004 йилда ғалаба қозонган сайлов кампанияси чоғида бир баёнотни ишлаб чиқиб унда ўзининг Америкага бўлган қарашини аниқ баён қилди, ўзидан олдин ҳокимиятда бўлган Жаната партияси сиёсатини танқид қилди. Ўша баёнотда қуйидагилар келган: «Ҳиндистондек бир буюк мамлакатнинг АҚШга тобе алоқага эга бўлиш даражасига тушиб қолиши жуда ачинарлидир. Чунки АҚШ ҳукумати Ҳиндистоннинг тобелигини исбот талаб қилмас (кафолатланган) ҳақиқатлардан бири ҳисоблайди. Бу эса Жаната ҳукуматларининг бирламчи вазифаларни ва сиёсатларни АҚШ билан мослаштиришга тайёр бўлишига олиб келди. Бунда Ҳиндистоннинг хос ҳаётий ташқи сиёсатига ва унинг миллий хавфсизлик манфаатларига муносиб аҳамият берилмади». Бу баёнотнинг Американи қанчалик ташвишга солиши унда аниқ кўриниб турибди. Шунга қарамай стратегик диалог узилмади, балки 2010 йил июнда қайта тикланди. Бу диалог 2004 йилда Бушнинг президентлик даврида бошланган эди. Диалог мулоқотида Америка делегацияси бошлиғи ташқи ишлар вазираси Хиллари Клинтон Ҳиндистонга «Муҳтож бўлинадиган шерик ва ишончли дўст» деб баҳо берди. Шунинг учун демак Америкага малай Жаната партияси қулаганидан кейин ҳокимиятга Конгресс партиясининг келишидан бошлаб Ҳиндистоннинг Американинг Хитойга қарши режасини ижро қилиш бўйича юриши қийин бўлиб қолади, фақат агар Америка Ҳиндистонга – олдинроқ айтиб ўтганимиздек – қизиқтирувчи кўп нарсаларни ваъда қилсагина Ҳиндистон Америка режаси бўйича ҳаракат қилиши мумкин. Шунга қарамай Ҳиндистон янги бўлмаган, балки Жаната партияси даврида бўлган шарт-шароитларни ҳужжат қилиб бундан бош тортиб келмоқда. Маълумот учун шуни айтамизки, Британия Конгресс партиясини ўзига тўла анъанавий малайлик қиладиган партияга айлантириб унга ўзининг чиқиб кетишидан бошлаб ҳокимиятни топширган, бу партия ҳокимиятдан бутунлай узоқлашмаган, фақат 1998 йилдан 2004 йилгача бўлган қисқа даврдагина узоқлашган, чунки ўшанда Америкага малай Жаната партияси ғалаба қозонган эди, ана шундан кейин 2004 – 2009 йиллардаги сайловларда Конгресс партияси ғалаба қозонди.

Энди 2014 йил 7 апрелда бошланган ҳозирги сайловлар ҳақида айтадиган бўлсак, уларнинг натижалари 2014 йил 16 майда эълон қилинади. Баъзи фикр сўровлари муассасаларининг айтишича сўров натижалари Бхаратия Жаната партияси ва унинг иттифоқчиларининг бу сайловларда ғалаба қозониши кутилишидан дарак бермоқда. Шунинг учун агар фикр сўровлари бўйича тахминлар ва Ҳиндистондаги сайловлар ҳақидаги фикрларни кузатиб борувчи муассасалар тахминлари тўғри бўлиб чиқса, Жаната партияси бир ўзи ҳукумат ташкил қила олиши учун кўпчилик овоз билан ғалаба қозонса (бундай бўлиши эҳтимолдан анча узоқ) ёки бу партия эришган натижалар у ўзининг шартларини тузиладиган ҳар қандай ҳукуматга ўтказа оладиган даражада салмоқли бўлса, агар иш шундай бўлса у ҳолда Американинг Ҳиндистон орқали Хитойга тазйиқ ўтказиш сиёсатини юргизиш Америка учун Конгресс партияси давридагидан кўра кўп даражада осон бўлиб қолади, балки ўзига малай бўлган Жаната партияси ҳукумати даврида бўлганидек Америка учун ўз сиёсатини амалга ошириш осон бўлиб қолади. Чунки бундан олдин Конгресс партиясининг ўнлаб йиллар давом этган ҳукмронлигидан кейин Жаната партияси ҳокимиятга келган пайтда Америка енгил нафас олган эди. 2004 йилда Конгресс партияси ҳокимиятга келган пайтда эса Американинг Ҳиндистондаги сиёсатига қарши ташвиш туғдириш сиёсати бошланди, балки Конгресс партияси Америкага унинг сиёсатида ёрдам бериш қадамини ташлашдан олдин ўз манфаати учун ундан келишувларни олиш учун Америкага айёрлик билан тилёғламалик қилган эди.

8 –  Энди Хитой билан Ҳиндистонни бир-бирига солиштирадиган бўлсак, тарози палласи Хитой фойдасига оғиши аниқ. Бу қуйидаги бир неча жиҳатдан шундай:

Чунки Хитой гарчи у ўз мабдасини кўтариб чиқмаётган, ташқи сиёсатда, иқтисодий ва молиявий сиёсатда бу мабдадан воз кечган  ҳамда ҳаётнинг кўпгина соҳаларида мабдадан воз кечган бўлсада бироқ Хитой бу мабдани ҳокимиятда коммунистик партия номи билан сақлаб қолди. Бу партия эргашувчилари манфаатларини ҳамда давлат яхлитлигини ва мустақиллигини сақлаб қолиш учун шундай қилди. Буларнинг барчаси Хитойнинг ўз хоҳиши билан мустақил ҳаракат қилишига олиб келди, унда тобе давлатга ёки бирон йирик давлат чизган чизиқ бўйлаб айланадиган давлатга айланиб қолишдан сақлайдиган иммунитетни пайдо қилди, уни оламдаги бир буюк давлатга айланишни орзу қиладиган давлатга айлантирди. Миллий мудофаа университети профессори полковник Лео Минжу – у ёш зобитларни машқдан ўтказади – буни ўзининг «Хитой орзуси» номли китобида ифодалаб берган. У ўша китобида ўзининг мамлакати Хитойни оламдаги энг кучли армияга эга бўлишга ва олам зўравони Американи ағдариб ташлаш учун тезлик билан ҳаракат қилишга чақирган. У Хитойни оламшумул мақсадларга тааллуқли нарсаларда камтарликдан воз кечишга ва оламда биринчи ўриндаги давлатга айланиш учун сакрашга чақирган. У «Хитой агар йигирма биринчи асрда оламда биринчи ўринда турадиган давлатга айланишга ва оламдаги энг олий қудрат бўлишга муваффақ бўлолмаса у ҳолда Хитойнинг бир четдаги давлатга айланиб қолиши муқаррардир…» деб қўшимча қилган. Демак Хитойда қувватни ва таҳдидли чорловни ҳис қилиш бор. Шунинг учун агар Хитой ўз регионини сақлаб қолиш билангина кифояланмаганида эди, ўзининг региони сари Американинг кўз олайтириб ҳаракатланишига қарши жавоб сифатида Америкага қарши туриш билангина чекланиб қолмаганида эди (шунинг учун ҳам Хитой Американи унинг минтақаларида ва нуфузи минтақаларида ларзага солиб беқарор қилишга чиқмаяпти)… агар Хитой кўп соҳаларда, айниқса иқтисодий соҳада капитализмни қабул қила бошламаганида эди… агар мана шулар бўлмаганида эди Хитойнинг халқаро майдондаги овози албатта энг баланд бўлар ва унинг Америка манфаатларига таъсири энг кучли бўлган бўлар эди… Қандай бўлмасин, Хитойда қувватни ҳис қилиш бор, шунинг учун ҳам у ўз вужудининг – гарчи ўз региони минтақасида бўлса ҳам – ўз хоҳиш-иродаси билан мустақил ҳаракат қилишини сақлаб қолишга ҳаракат қилмоқда…

Ҳиндистонда эса ҳеч бир мабда йўқ, у мабдадан келиб чиққан фикрларга эга эмас. Аксинча унга капитализм мабдаси татбиқ этилмоқда, унинг Ғарбга, хусусан Британияга тобе бўлиб қолаверишини кафолатлаш учун унга капитализм татбиқ этилмоқда. Мақсад уни уйғотиш ва бир мустақил давлатга айлантириш эмас. Демак у минтақадаги бошқа тобе давлатлар кабидир. Чунки унга мустамлакачи капитализм низомини куч билан зўрлаб тиқиштирган ва ҳамон тиқиштириб келяпти. Шунинг учун демак у ўзича мустақил олға интилолмайди, унда куч, тезлик, онг ва мустақил режа билан олға интилишга ундовчи омил йўқ. Шунинг учун у тобе давлатлигича қолиб кетмоқда ва у ўз сиёсатида мустақил эмас. Ҳиндистонда сиёсий майдонда сустлик билан ҳаракат қилиши кузатилмоқда, у доимо таъсир остидадир, таъсир қилувчи ҳам, ташаббус кўтариб чиқувчи ҳам эмас. Бунинг натижасида у ўзининг биринчи хўжайини Британиянинг ёки ўзига чангалини чўзаётган Американинг таъсири остига тушиб қолмоқда. Чунки Америка Ҳиндистонда ўзига тобе бўлган сиёсий кучларни пайдо қилиб улгурди. Шунинг учун демак Ҳиндистон Хитойдан мана шу жиҳатдан фарқ қилади. У фикрий жиҳатдан қолоқдир, муайян фикрий қоидаларнинг тартиб-андозасига тушмаган. Шунинг учун сиёсий майдонда иш олиб бораётганлар ҳеч қандай асос билан тартибга тушишмаган. Шунинг учун ҳам молиявий ва сиёсий коррупция  барча сиёсатчиларни ўз домига тортадиган даражада ҳамма ёқни қамраб олган. Бунинг оқибатида Ҳиндистоннинг бир буюк давлатга, ҳатто регионал буюк давлатга айланиши ҳам қийин. У жуда нари борса келгусида бошқа бирон буюк давлатнинг, Америка ёки Британиянинг ёки бирданига иккаласининг чизган чизиғи бўйлаб айланадиган давлатга айланиши мумкин.

Бу сиёсий томондан шундай. Аммо иқтисодий томондан оладиган бўлсак, Хитой иқтисоди Ҳиндистон иқтисодидан тўрт баравар ортиқдир. Хитой ўзидаги камбағаллик даражасини пасайтиришга муваффақ бўлган бир пайтда оламдаги камбағалларнинг 66 %и Ҳиндистонга тўғри келади. Шунинг учун Ҳиндистон иқтисодий жиҳатдан Хитой билан рақобатлаша олмайди. Чунки Хитой саноат секторини жуда ривожлантириб юборди. Бу эса унинг валютанинг улкан заҳираларига эга бўлиб олишига олиб келди, бу заҳиралар унинг олам иқтисодига таъсир кўрсата олишига имкон яратди. Ҳиндистондаги саноат эса маҳсулот ишлаб чиқариш ва саноатлаштиришда ҳамон Хитой даражасидан йироқда қолиб кетмоқда. Айниқса оғир саноат станоклари ва замонавий технология соҳасида Ҳиндистон шундай оқсамоқда. Бу Ҳиндистоннинг шу ишлардан воз кечганини англатмайди албатта, балки унинг Хитой даражасидан ортда қолганини англатади…

Энди ҳарбий томондан оладиган бўлсак, Хитойнинг расмий ҳарбий бюджети 119 миллиард долларга етди, бу эса Ҳиндистоннинг 38 миллиард долларга етган мудофаа бюджетидан уч баравардан ҳам ортиқдир. Хитой ўз қуролли кучларини замонавийлаштиришда муҳим олдинга силжишга эришди. Масалан у ҳозирда ўзининг махсус арсеналларини  (кемалар, танклар ва қирувчи самолётлар каби улкан ҳарбий аслаҳа-анжомлар саноати арсеналларини) бунёд қилмоқда, ўз флотини кенгайтирмоқда. Хитой ўз минтақаси устидан назорат ўрнатиш учун фаол қадамларни ҳам ташламоқда.  Лекин Ҳиндистон яқинда бир қанча муаммолардан қийналиб келаётган ҳарбий модернизация программасини маблағ билан таъминлаш учун ўз қудратини ривожлантиришга киришди. Ҳиндистон оламда ҳарбий аслаҳа-анжомларни энг кўп импорт қилувчи давлатлардан бири бўлиб ҳам қолмоқда. Ўзининг ҳарбий қудратини ривожлантириш учун икки ўн йиллик давомида куч сарфлаганига қарамай Ҳиндистон салмоқли қийматга эга бирон арсенални ривожлантиришга муваффақ бўла олмади. Стокгольмдаги оламда тинчлик тадқиқотлари институтининг катта тадқиқотчиси Питер Ди Вайсман бундай деди: «Мен бу ерда оламда Ҳиндистон каби қурол-аслаҳа ишлаб чиқаришга жиддий уринган ва бутунлай муваффақиятсизликка учраган бошқа бирон мамлакат бор деб билмайман». (Оламдаги энг катта қурол-аслаҳа импорт қилувчи, Ҳиндистоннинг маҳаллий маҳсулотни сотиб олиш борасидаги истаги, Нью-Йорк Таймс, 2014 март).

Шундай қилиб демак Хитой билан Ҳиндистонни бир-бирига солиштирилса Хитой палласи Ҳиндистонникидан кўп марта оғир келади…

9 –  Хулоса: Америка Ҳиндистоннинг Покистон билан бўлган ғарбий фронтдан хотиржам бўлишини таъминлаганидан кейин уни Хитой билан курашиш учун Ҳиндистонни шимолий фронт сари йўллашга ҳаракат қилди. Чунки Покистоннинг Америкага малай ҳокимлари Ҳиндистон фойдасига – Америкага малай Бхаратия Жаната партияси ҳукмронлиги даврида – катта ён беришларни тақдим қилишди. Конгресс партияси ҳокимиятга қайтганидан кейин амалий назорат чизиғи деб ном берилган бу фронт (шимолий фронт) бўйлаб ҳаракат қилишда ортга чекинишни намоён қилди. Бунга сабаб Ҳиндистоннинг Хитой билан қарама-қаршиликка киришдан қўрққанлиги ва унинг охирги таҳдиди эди. Қолаверса бунга яна бир сабаб бу партиянинг инглизларга малай эканлигидир. Инглизлар эса Ҳиндистоннинг Америка режалари бўйлаб ҳаракат қилишини маъқуллашмайди. Америка Ҳиндистонни шарқ сари йўналиш деб номланган нарса сари йўллашга, яъни Тинч Океани минтақаси сари, аниқроғи Жанубий Хитой денгизи сари йўллашга ҳаракат қилди. Америка Ҳиндистонни бу минтақада нефт ва газдан иборат энергия манбалари борлиги билан, ундан ўз улушини олишга ҳаққи борлиги билан авраб қизиқтирди ва уни Вьетнам билан ҳамкорлик қилишга мажбур қилди. Чунки Вьетнам бу минтақада ўзининг ҳаққи борлигини даъво қилмоқда ва у ердаги Спратли ороллари борасида Хитой билан низолашмоқда… Америка Австралияни ҳам Хитойга қарши гижгижлади, Хитойга қарши бир неча давлатлардан иборат бир блокни тузишга уриниб Австралияни ҳам ўз томонига тортишга ҳаракат қилди… Америка ўзининг бўйнидаги мудофаа сарф-харажатлари юкини енгиллатиш учун Японияга фаолроқ ролни беришга ҳам ҳаракат қилмоқда. Шунинг учун агар Бхаратия Жаната партияси ҳозирда бўлаётган сайловларда ғолиб чиқиб яна ҳокимиятга келса Ҳиндистоннинг шарқий минтақада, яъни Жанубий Хитой денгизида Америка томонида туриб фаолиятни кучайтириши эҳтимолдан холи эмас. Хитой қудрати билан Ҳиндистон қудратини бир-бирига солиштирилса бу ерда Хитой фойдасига бўладиган катта фарқ бор. Чунки Хитойнинг қудрати Ҳиндистонникидан бир неча баравар ортиқ… Шунинг учун агар Хитой ўз регионини сақлаб қолиш билангина кифояланмаганида эди, ўзининг региони сари Американинг кўз олайтириб ҳаракатланишига қарши жавоб сифатида Америкага қарши туриш билангина чекланиб қолмаганида эди (шунинг учун ҳам Хитой Американи унинг минтақаларида ва нуфузи минтақаларида ларзага солиб беқарор қилишга чиқмаяпти)… агар Хитой кўп соҳаларда, айниқса иқтисодий соҳада капитализмни қабул қила бошламаганида эди… агар мана шулар бўлмаганида эди Хитойнинг халқаро майдондаги овози албатта энг баланд бўлар ва унинг Америка манфаатларига таъсири энг кучли бўлган бўлар эди…

12 жумодус-соний 1435ҳ

12 апрел 2014м

 

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here