Уламолар Эрдоғанга хитоб қилди
Ғазода давом этаётган қатлиом, очарчилик ва қирғинларга қарши мусулмон раҳбарлар ва халқларнинг зиммасига юкланган вазифаларни муҳокама қилиш учун Туркиянинг Ван вилоятида юрт уламолари раҳбарлигида йиғилиш ташкил қилинди. Олимлар, нодавлат ташкилот вакиллари ва фикр етакчилари иштирок этган йиғилишда Бутунжаҳон мусулмон уламолари иттифоқининг “Ғазо халқига қарши давом этаётган ҳужумларга қурол ва ҳарбий техника билан жавоб қайтариш Ислом оламидаги ҳар бир соғлом мусулмоннинг бурчи” эканлиги таъкидланган баёноти иштирокчилар томонидан қўллаб-қувватланиши эълон қилинди.
Маълумки, бундан аввал Бутунжаҳон мусулмон уламолари иттифоқининг Ижтиҳод ва фатво комиссияси мусулмонлар раҳбарларига ва Ислом Умматига диний масъулиятини эслатувчи фатво чиқариб, унда жумладан: босқинчи яҳудийларга қарши қуролли жиҳод қилиш ҳар бир қодир мусулмон учун вожиблиги, яҳудийлар босқинчилигига қарши Ислом ўлкаларининг дарҳол ҳарбий аралашувининг фарзлиги, сионист ишғолчи режим учун қуруқлик, денгиз, ҳаво, сув йўллари, бўғозлар ва Ислом ўлкаларининг ҳаво ҳудудлари ёпиб қўйилиши шартлиги, Мужоҳидлар ҳаракати ҳарбий, молиявий, сиёсий ва ҳуқуқий жиҳатдан қўллаб-қувватланиши диний вожиботлардан эканлиги, сионист режим билан муносабатларни нормаллаштириш ҳамда босқинчи режимни нефт, газ ва шунга ўхшаш энергия манбалари билан таъминлаш ҳаромлиги таъкидланган эди.
Йиғилишида иштирок этган уламолар, нодавлат ташкилот вакиллари ва фикр етакчилари ушбу баёнотнинг барча моддаларини бир овоздан қўллаб-қувватлашини очиқлар экан, Туркия ҳукуматига, президент Ражаб Тоййиб Эрдўғанга ҳамда бутун уламоларга қуйидагича мурожаат йўллади:
“Аввало, мурожаатимизнинг асосий мухотаби сифатида ҳукуматга ва ҳукумат раҳбари сифатида президент Ражаб Тоййиб Эрдўғанга айтар сўзимиз шуки, сиз 7 октабр ҳодисасидан олдин ҳам, кейин ҳам Қуддус ва Ғазо билан бирга эканлигингизни ҳамда Ғазо сизнинг қизил чизиғингиз эканлигини ҳар ерда қайта-қайта таъкидлаб келдингиз. Бироқ, охирги икки йилда етарли қурол-аслаҳа ва мудофаага эга давлатимиз Яқин Шарқдаги энг кучли армияга ва тўхтатувчи кучга эга бўлишига қарамай, афсуски, Исроилга қарши санкциялар жорий этувчи ва мазлумларнинг қалбига таскин берувчи қадамлар ташламагани мусулмонларни қайғуга солиб, Ғазони ҳалокат сари етакламоқда. Фақат қоралашнинг ўзи Исроилга таъсир қилмаслиги маълум. Айнан шу ўринда биз давлатимиздан дарҳол аниқ чоралар кўришни, Исроил билан бевосита ва билвосита савдо-сотиқни тўхтатишни, фуқаролик берилган сионистларнинг фуқаролигини бекор қилишни, Исроил билан барча ҳарбий, сиёсий ва иқтисодий алоқаларни узишни, элчиларини чиқариб юборишни ва бойкот давлат томонидан амалга оширилишини талаб қиламиз.
Эй, пайғамбарларнинг меросхўрлари бўлган уламолар! Бу ваҳшийликлар қаршисида жим туриш, Абу Убайданинг “Сизлар бизнинг душманимизсиз” таҳдидига нишон бўлиш демакдир. Шундай экан ўрнингиздан туринг, вилоятларингизда тўпланиб, ҳар ерга мурожаат йўлланг. Албатта шу кунгача қилган ҳаракатларингиз ва ваъзларингизни бебаҳо санасак-да, бироқ Ғазо учун яна кўп ишлар қилиниши керак, деб биламиз. Ғазони озод қилиш йўлида давлатнинг ҳар бир қадамини қўллаб-қувватлашингизни билдиринг. Халқимизда Ғазога нисбатан эътиборни ва мусулмонларнинг дардлари билан дардланиш ҳиссини пайдо қилиш учун конференциялар, суҳбатлар ва учрашувлар каби тадбирлар ташкил қилинг.
Ва ниҳоят, давлатга, уламоларга ва Умматга айтамизки: Аллоҳдан қўрқинг. Мазлумларга душман бўлишдан сақланинг. Ёлғиз Аллоҳга қуллик қиладиган ва фақат Ундан ёрдам сўрайдиган мўминлар сифатида бандасидан асло қўрқманг. Ўлимдан қўрқманг. Азизлик билан ва ўлимларнинг энг гўзали бўлган шаҳидлик билан дунёдан кетишни шараф деб билинг. Баҳслашгувчи кишилар (мана шундай мангу неъматга етиш йўлида) баслашсинлар...”.