Ғазолик доктордан Эрдўғанга мактуб: “Бизни ёрдамсиз ташлаб қўйдингиз!”

47
0

Ғазолик доктордан Эрдўғанга мактуб: Бизни ёрдамсиз ташлаб қўйдингиз!

Ғазода жойлашган Камол Адван касалхонасининг мудири доктор Саҳр Ҳамад Туркия президенти Ражаб Таййиб Эрдуғонга мактуб йўллади. Мактубда у мусулмонларнинг Эрдоғандан умидлари катта бўлганлигини ва бу умидлари пучга чиққанини таъкидлади.

Доктор Ҳамаднинг Мактубида жумладан шундай дейилади:

بِسْمِ اللَّهِ الرَّحْمَانِ الرَّحِيمِ      

Айтинг: «(Хоҳлаган) амални қилинглар. Бас, Аллоҳ, Унинг пайғамбари ва мўминлар қилган амалларингизни кўриб турар». (Тавба: 105).

“Жаноб президент, биз сизни яхши кўрардик, доим сиз учун (сайловларда) ғалаба тилаб юрардик, ҳақиқат байроғини баланд кўтаришингизни истардик, сизни мазлумлар томонида деб билардик, лекин сиз…

Шунча қирғинлар, қатағонлар ва очликлардан сўнг Ғазонинг энг оғир дамларида Туркиянинг ортга чекинишини ва дунёданинг энг виждонсиз, ваший армиясининг қаршисида ёлғиз ташлаб қўйилганимизни кўриб, ҳайратга тушдик ва чуқур қайғуга ботдик.

Жаноб президент, халқаро ташкилотлар наздидаги дипломатик саъй-ҳаракатларингизни бир четга суриб қўйинг; чунки улар ўтмишда ҳам, ҳозирги кунда ҳам, на қон тўкилишининг ва на қирғинларнинг олдини олишга муваффақ бўлдилар. Сиз халқаро ҳуқуққа ҳурмат кўрсатдингиз, аммо Аллоҳнинг ҳуқуқлари-чи, у қаерда қолди? Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг суннатлари қаерда қолди?

Ғазода олти юз кундан ортиқ давом этган қирғин, вайронагарчилик ва қамал остида минглаб шаҳидлар берилди ва ўн минглаб ярадорлар жабр кўрди. Бутун бошли бир халқ дунё кўз ўнгида бир томондан қирғинлар, яна бир томондан очлик қамали билан йўқ қилинмоқда. Буни кўрмаяпсизми? Бу зулмнинг давом этиши сизнинг биздан юз ўгиришингиз эмасми?

Аллоҳ буюрган иймоний биродарлик қаерда қолди? Нутқларингизда ифода этган биродарлик бурчингиз қаерда қолди? Масжидул-Ақсо ва Муқаддас ерларга нисбатан зиммангизда фарз бўлган масъулиятингиз қаерда қолди?

Аллоҳ ҳаққи, жаноб президент, биз сиздан ҳарбий ёрдам сўрамадик – аслида бу ҳам ҳаққимиз – фақат сув, озиқ-овқат ва золимни тўхтатиб, мазлумларни қутқариш учун ҳақиқий ёрдам коридари сўрадик. Ваҳоланки, золимлар барча қурол-аслаҳаларини, дастакларини жиноятчи ва золимларга етказиб берар экан, сиз бизга бир шиша сув ҳам, бир бўлак нон ҳам етказиб бера олмадингиз!

Аллоҳнинг ҳузурида сизни нимадан муҳосаба қиламиз? Фарзандларимизнинг қониданми? Қирғинларданми? Ёки сукунатингизданми?

Сиз бир пайтлар Нетаняхуга: “Бу урушни тўхтатишинг учун яна қанча одам ўлишини хоҳлайсан?”, деган эдингиз. Бугун мен сиздан сўрайман: Султон Абдулҳамид каби позицияни эгаллашингиз учун яна қанча шаҳид беримиз керак?

Тарих бу ҳақида: “Президент Эрдоған даврида Ғазо қирғин қилинди, бироқ бунинг олди олинмади”, деб ёзади.

Бу сўзлар сизга ишонган ва ёрдамингизни кутган мухлисингизнинг танбеҳли сўзларидир. Биз севмаганларимизни муҳосаба қилмаймиз.

Сизга бўлган муҳаббатимиз Аллоҳ учун эди, лекин бугун сизнинг араб ва Ислом оламидаги бошқа раҳбарлардан фарқингиз қолмади.

Биз халқаро майдонда ва дунё ҳисоб-китобларига кўра заиф бўлишимиз мумкин, лекин Аллоҳнинг наздида ва Унинг ёрдами билан биз жуда ва жуда кучлимиз.

Учрашадиган жойимиз – ҳақ ҳуқуқлар зое бўлмайдиган жой … Аллоҳнинг ҳузуридир …

“Аллоҳ гувоҳки, сиз бизни тарк этдинг ва биз ҳам сизни Аллоҳнинг наздида душманимиз деб эълон қиламиз”.

Сизни ҳуда севишимизга қарамай, айнан сизнинг даврингизда Ғазо вайрон бўлди. 60 000 дан ортиқ одам ҳалок бўлди ва сиз шунчаки томошабин бўлиб турибсиз …

Ғалаба Аллоҳдан келади, инсонлардан эмас.

Сизнинг сўзларингиз ва барча нутқларингиз бўғизингиздан нарига ўтмади …

Афсуски, биз алдандик…

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here