Ғазо қамали Миср режими хиёнатига очиқ далилдир

17
0

Матбуот баёноти

Ғазо қамали Миср режими хиёнатига очиқ далилдир

Бирлашган Миллатлар Ташкилоти ҳисоботига кўра, Ғазо очлик фожиаси бўйича энг оғир босқичга, бешинчи даражага кириб бўлди. Бутун дунё бўйлаб мусулмонлар ўз биродарларини хайриялар ва қамални ёриб ўтишга қаратилган карвонлар орқали қўллаб-қувватлашга уринаётган бир пайтда, қўшни давлатлар, хусусан, Ғазо билан чегарадош Миср (режими) лоқайдлик билан томоша қилмоқда. У ўзини ҳеч нарса қила олмаслигини даъво қилиб, воситачилик қилиш билан кифояланмоқда. Ростдан ҳам Миср Ғазо аҳлига ёрдам беришдан ожизми?!

Яҳудийлар Ғазога тажовуз бошлаган илк кунларданоқ Миср режими ўзини гўё Ғазо аҳлига ёрдам қилиш учун қўлидан келган барча ишни амалга ошираётгандек қилиб кўрсатди. Шу билан бирга, ўтиш пунктларини ёпиш ва Ғазони қамал қилишда ўзининг алоқаси борлигини рад этди. Аммо далиллар унинг бу даъволари ёлғон эканини фош этмоқда. Ҳақиқат шуки, агар Миср режими ҳали уруш бошланишидан олдин яҳудийлар билан тил бириктирмаганида, бугунги фожиали ҳолат юзага келмаган бўларди. Тажовуз бошланган пайтдаёқ, Уммат Мисрдан яҳудий вужудининг Ғазо аҳлига ракеталар билан амалга ошираётган бомбардимонини тўхтатиш учун аралашишини талаб қилди. Аммо Миср – Рафаҳ ўтказиш пункти, унинг жанубидаги Ужра ҳудуди ва Синайнинг турли минтақаларида – ўз фуқароларини яҳудий вужуди томонидан ракеталар билан бомбардимон қилинишига йўл бериб, барчани ҳайратга солди. Аскарлар эса Ғазодаги биродарлари ва чегаралардаги сафдошлари яҳудийларнинг ракета ҳужумлари билан ўлдирилаётганини, лекин уларнинг давлати бунга ҳеч қандай чора кўрмаганини ўз кўзлари билан кўрдилар. Шундай қилиб, бу уруш ёрдамсиз қолдириш ва бўйсунув манзаралари билан бошланди.

Миср режими мусулмонлар қони тўкилишига ёрдам бериш билан чекланиб қолмай, балки Рафаҳ ўтказиш пунктининг яҳудий вужуди томонидан босиб олинишига ҳам йўл қўйди. Шу билан бирга, тинчлик келишуви шартларини қўпол равишда кўздан қочирди. Ҳолбуки, ушбу келишувни Миср режими мунтазам равишда ўзини оқлаш воситаси сифатида кўрсатиб келган. Аслида, бу вазият Миср армиясининг ожизлиги билан эмас, балки режимнинг очиқ хиёнати билан изоҳланади. Бу фикрга асос бўладиган далил – режимнинг мутлақо ҳеч қандай аниқ позиция намоён этмаганидир. Жумладан, Рафаҳдаги ўтказиш пунктининг яҳудий вужуди томонидан босиб олинишини на қоралади, на уни куч билан тўхтатишга ҳаракат қилди, на бирор босим чорасини кўрди. Аксинча, Миср режими ўзини фақат «ўтказиш пункти ёпилиши» айбидан оқлашга уриниб, бутун назорат яҳудий вужуди қўлида эканини даъво қилди. Бу билан у, гўёки, босқинчи яҳудий вужудининг ўша ўтказиш пункти устидан тўлиқ назорат ўрнатиш ҳуқуқини тан олганини кўрсатди.

Мазкур масала юзасидан гап борганда, Сувайш каналини тилга олмаслик мумкин эмас. Чунки у яҳудий вужуди ва Америкага нисбатан босим ўтказиш учун энг муҳим воситалардан бири ҳисобланади. Бироқ, айтиш лозимки, Миср режими бу муҳим имкониятдан фойдаланишда энг ёмон йўлни танлади. Чунки сўнгги вақтларда Сувайш канали орқали Америка ва яҳудий вужуди байроқлари остидаги ҳарбий кемаларнинг бемалол ўтаётгани акс этган видеолар кенг тарқалди. Миср режими эса бу ҳолатни халқаро қонунларга мувофиқ, бундай кемаларни тўсиш ҳуқуқи йўқлиги билан оқлашга уриниб келмоқда. Натижада, бу каби қонунлар аслида мустамлакачи кофир Ғарб манфаатларини ҳимоя қилишга хизмат қилаётгани яна бир бор ўз исботини топди.

Биз Мисрда хиёнат ва ёрдамсиз ташлаб қўйишнинг энг аламли манзараларига гувоҳ бўляпмиз. Бунинг асосий сабаби мустамлакачилар томонидан Ислом тузумига альтернатива сифатида тикланган режимдир. Биз бу режимнинг Ғазодаги биродарларимизни қамалда қирғин қилинишида ҳам, уларга ёрдам киришини тўсишда ҳам, қамални бузишга қаратилган ҳар қандай ҳаракатни барбод қилишда ҳам яҳудий вужудининг кўрсатмаларига амал қилаётганига гувоҳ бўляпмиз. Шунингдек, хайр-эҳсон тўплаётган ёки Ғазога ёрдам етказиш мақсадида ўтиш пунктига яқинлашган инсонларни ҳибсга олиш ҳолатлари кузатилмоқда. Ҳақиқатан ҳам, ақлга сиғмас манзара юзага келди: ҳатто мусулмон бўлмаган фаоллар йиғлаб, Ғазога ёрдам бериш учун мусулмон аскарлардан ўтишга рухсат сўраяпти. Биз қандай ҳолатга тушиб қолдик?!

Эй Кинона юртининг мард аскарлари!

Биз, Миср аҳли, ғазабдан ёрилиб кетмоқдамиз. Бир тарафдан, Ғазодаги биродарларимизнинг қирғин қилинаётганини кўриб турибмиз, иккинчи тарафдан эса, сизда уларга ёрдам бериш ҳамда Ғазо ва бутун Фаластинни озод қилишга етарли қурол-аслаҳа ва имкониятлар борлигини яхши биламиз. Бас, уларга нусрат кўрсатишдек буюк ва шарафли вазифани адо этишга шошилинг! Аллоҳ сиз билан биргадир. У зот сизга ёрдам беради ва қилган амалларингизни асло бесамар кетказмайди.

﴿إِن يَنصُرۡكُمُ ٱللَّهُ فَلَا غَالِبَ لَكُمۡۖ وَإِن يَخۡذُلۡكُمۡ فَمَن ذَا ٱلَّذِي يَنصُرُكُم مِّنۢ بَعۡدِهِۦۗ وَعَلَى ٱللَّهِ فَلۡيَتَوَكَّلِ ٱلۡمُؤۡمِنُونَ﴾

«Агар сизларга Аллоҳ нусрат берса, ҳеч ким сизлардан ғолиб бўлмас. Ва агар сизларни ёрдамсиз қўйса, Ундан ўзга ҳеч бир зот ёрдамчи бўлмас. Иймон келтирган зотлар Аллоҳнинг ўзигагина суянсинлар!»            [Оли Имрон 160]

 

Ҳизб ут-Таҳрирнинг Миср вилоятидаги

матбуот бўлими

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here