Зангезур йўлаги: геоиқтисодиётга қарши геосиёсат

24
0

Зангезур йўлаги: геоиқтисодиётга қарши геосиёсат

Зангезур транспорт йўлаги лойиҳаси музокаралар босқичидан техник ишларни амалга ошириш босқичига ўтмоқда. Озарбайжон ўз ҳудудида, жумладан, Нахчиван чегараси бўйлаб транспорт инфратузилмасини фаол ривожлантирмоқда. Туркия ҳам Карс орқали темир йўл алоқаси билан таъминлашга тайёрлигини тасдиқлади. Шу билан бирга, Арманистон ушбу йўлак лойиҳасини қабул қилишдан бир томонлама бош тортиб, ўз ҳудудидаги транзит йўналиш устидан тўлиқ назорат ўрнатишни талаб қилмоқда. Бу эса, мазкур лойиҳанинг амалга оширилиши Ереван ва Боку ўртасидаги сиёсий келишувларга ва минтақадаги янги транспорт архитектурасига аралашишни истаётган йирик ташқи кучларнинг позицияларига боғлиқлигини англатади.

Бу логистика ташаббусига юзаки қараганда Озарбайжон, Арманистон ва Туркия каби минтақавий ўйинчиларнинг манфаатлари тўқнашаётгандек туюлади. Бироқ, ҳақиқатда Зангезур йўлаги глобал рақобат майдонига айланиб бормоқда. АҚШ, Хитой ва (табиий равишда) Россия бу йўлакни назорат қилишга интилмоқда. Бу кураш нафақат юк учун, балки транспорт йўлакларига таъсир ўтказиш воситаси, бозорларга йўл очиш ва Евроосиёдаги стратегик мувозанатни ўзгартириш учун кураш ҳисобланади.

Иқтисодий нуқтаи назардан, Зангезур йўлагини Сувайш ёки Панама каналлари билан солиштирадиган бўлсак, унинг фойдаси жуда кам. Бу каналлар орқали ўтадиган юклар ҳажми ва жаҳон савдосидаги аҳамияти бир неча баробар баланд. Масалан, Сувайш канали жаҳон савдосининг 12 фоизини таъминлаб, йилига Мисрга 9-10 миллиард доллар даромад келтиради. Панама канали эса, Атлантика ва Тинч океанлари орасидаги асосий томир бўлиб, йилига 4 миллиард доллар соф даромад келтиради.

Таққослаш учун, Зангезур йўлаги орқали йилига 10-15 миллион тонна юк ўтиб, (иштирокчи давлатлар: Озарбайжон, Туркия, Арманистон, Қозоғистонга) кўпи билан бир неча юз миллион доллар даромад келтиради. Бу қуруқлик инфратузилмасига сарфланган чиқимлар – мураккаб логистика занжирлари ва сиёсий беқарорлик хавфини ҳисобга олганда – денгиз каналларига нисбатан сезиларли даражада оздир.

Бироқ, АҚШ ташқи сиёсати нуқтаи назаридан олганда Зангезур йўлаги ҳам назорат объекти сифатида стратегик жиҳатдан қимматлидир. АҚШ тарихида Панама канали иқтисодий лойиҳа эмас, балки денгиз савдоси ва ҳарбий ҳаракатларини назорат қилувчи стратегик восита бўлган. Ҳозир ҳам Вашингтоннинг Зангезур коридорининг бир қисмини ижарага олиш таклифи унинг ва минтақада ҳозир бўлиш ва таъсир ўтказиш истагидан далолат беради. Бу орқали АҚШ қўшимча даромад эмас, балки сиёсий таъсирга эга бўлишга интилмоқда.

Вашингтон Арманистонга йўлакнинг 32 километрлик асосий қисмини назорат қилишни таклиф қилиб, бу қисмни 100 йилгача ташқи бошқаруви остига олиш имкониятини кўриб чиқмоқда. Ушбу ёндашув Панама канали ёки ҳарбий базаларда қўлланиладиган стратегияларга ўхшайди. Асосий мақсад логистика эмас, геосиёсатдир. АҚШ бу ҳаракат орқали Россияни сиқиб чиқаришга, Эронни заифлаштиришга ва “Ўрта йўлак”нинг ушбу қисмида Хитойнинг таъсирини чеклашга интилади. Шундай экан, Зангезурни назорат қилиш – Хитойга Евроосиё инфратузилмасидан АҚШнинг назоратисиз фойдаланишга йўл қўймасликнинг усули бўлиб саналади.

Хитой эса бу йўналишни Россия орқали ўтувчи йўлга муқобил деб ҳисоблайди. Чунки Россиянинг транспорт йўналишлари санкциялар ва ҳарбий ҳаракатлар хавфи остидадир. Пекин “Бир камар, бир йўл” лойиҳаси доирасида коридорларни диверсификация қилишдан манфаатдор. Шунинг учун Каспий ва Жанубий Кавказ инфратузилмасига сармоя киритиб, портлар, терминаллар ва темир йўлларни ривожлантирмоқда. Бироқ, Хитой бу йўналишда эҳтиёткор ва билвосита ҳаракатлар қилмоқда. У тўғридан-тўғри сиёсий ёки ҳарбий аралашувдан кўра мультимодал транспорт ҳамкорликларини ва кўп томонлама логистика платформаларини амалга оширишни афзал кўради.

Бу можарода Озарбайжон қийин аҳволга дуч келмоқда. Бир томондан, Боку ўз таъсирини ошириш, иқтисодий ўсиш, Нахчиван билан алоқаларни мустаҳкамлаш воситаси сифатида ушбу йўлакдан фаол фойдаланмоқда. Иккинчи томондан, Зангезур йўлагининг очилиши, айниқса, ташқи кучларнинг ҳарбий ёки сиёсий аралашуви билан бўлса, минтақани том маънода мустамлакачилик манфаатларининг кураш майдонига айлантиради. Келажакда Озарбайжон қисқа муддатда транзит даромадларига ва Арманистондан сиёсий афзалликларга эга бўлиши мумкин, аммо узоқ муддатда бу йўлак устидан суверен назоратни йўқотиб, ташқи босимнинг кучайиши ва чегара ҳудудларида беқарорлик хавфига дуч келиши мумкин.

Туркия бу соҳада фаол ҳамкор сифатида майдонга чиқмоқда, аммо унинг мақсадлари ҳам логистика билан чекланмайди. Анқара Босфордан Каспий денгизигача, сўнгра Марказий Осиё ва Пекингача узанган транспорт-сиёсий тўғри чизиқ чизишга интилиб, буни туркий дунё ғояси билан оқлашга уринмоқда. АҚШ эса бу лойиҳага тўғридан-тўғри аралашмай, Туркияни минтақада мувозанатни сақловчи куч сифатида қўллаб-қувватламоқда. Чунки у бир вақтнинг ўзида Эрон, Россия ва Хитойнинг таъсирини чеклаши мумкин. АҚШ шу тариқа, Туркия ва Боку билан мослашувчан манфаатлар иттифоқини тузиб, уларни мустақил, аммо мувофиқлаштирилган ўйинчилар сифатида ҳаракатлантирмоқда. Бироқ бу иттифоқ ички қарама-қаршиликлардан холи эмас: Туркия Ғарб ва Шарқ ўртасида мувозанатни сақлаётган бир пайтда Озарбайжон Ғарб стратегиясининг қурбонига айланиши мумкин. Арманистон заифлашган бўлса-да, жуда муҳим афзаллик саналмиш йўл ўтадиган ҳудудга эга. Ереван бу ҳудудда суверенитетини сақлаб қоладими ёки йўқми, буни бўлажак йўлакнинг формати аниқлайди. Бошқача айтганда, бу Арманистоннинг юрисдикцияси остидаги транзит бўладими ёки АҚШ назорати остидаги экстратерриториал лойиҳага айланадими, буни музокаралар натижаси кўрсатади.

Демак ҳозирда, Зангезур йўлаги лойиҳаси ўтиш босқичида турибди. У инфратузилма жиҳатидан ривожланмоқда, лекин сиёсий жиҳатдан беқарорлигича қолмоқда. Иштирокчи мамлакатларга ваъда қилинган иқтисодий манфаатлар, ишончли келишувлар ва кафолатлар бўлмагунча, бу лойиҳа қоғозда қолаверади. Айни пайтда, асосан мусулмонлар яшайдиган бу ўлкалар учун сиёсий хавфлар ортиб бормоқда. Озарбайжон назорат қилиш ва даромад олишга интилар экан, унинг ҳудуди АҚШ, Хитой ва Россия каби йирик давлатлар ўртасидаги кураш майдонига айлантириш хавфи остида қолмоқда. Бу эса сиёсий қарамлик ва узоқ муддатли беқарорлик хавфини келтириб чиқаради. Бу минтақада фаровонлик ва барқарорлик фақат Усмонли Халифалик даврида таъминланганидек, иккинчи Рашид Халифалик давлати орқалигина таъминланиши мумкин.

Латиф ар-Росиҳ

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here