Қирғизистон КХШТни тарк этиши лозим
Иссиқкўлнинг Чўлпон-Ата шаҳрида КХШТга аъзо давлатлар ташқи ишлар вазирлари кенгашининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди. Йиғилишда терроризм, экстремизм ва трансмиллий жиноятчиликка қарши курашиш масаласига алоҳида эътибор қаратилди. Шунингдек, Марказий Осиё ва Афғонистонда барқарор ривожланишни таъминлаш бўйича БМТнинг минтақавий марказини ташкил этишга қаратилган ҳужжатлар имзоланди. Бундан ташқари, халқаро ахборот хавфсизлиги бўйича қўшма баёнот қабул қилинди.
Изоҳ:
КХШТ 1992 йил 15 майда Тошкент шаҳрида ташкил этилган бўлиб, Арманистон, Беларусия, Қозоғистон, Қирғизистон, Россия ва Тожикистон республикалари мазкур ташкилотнинг тўлақонли аъзоси ҳисобланади. Ўзбекистон 2012 йилда ташкилотни тарк этган. КХШТ таркибида 26 минг мунтазам қўшин ва 4 мингдан ортиқ тинчликпарвар қўшиндан иборат 10та батальон мавжуд. 3та батальон Россияга тегишли бўлса, 2таси Қозоғистонга тегишли, қолган давлатларга эса биттадан батальон тегишли. Ҳаво кучларининг 10та ҳарбий самолёти ва 14та вертолёти Россиянинг Қирғизистондаги ҳаво базасида жойлашган.
КХШТ уставида ташкилотнинг мақсади “Тинчликни, халқаро ва минтақавий хавфсизликни, барқарорликни мустаҳкамлаш, ташкилотга аъзо давлатларнинг мустақиллиги ва ҳудудий яхлитлигини ҳимоя қилиш”дан иборатлиги қайд этилган. Бироқ бу ташкилот ўзига аъзо давлатларнинг хавфсизлигига ҳужум бўлганда уни ҳимоя қила олмай, воқеага кўз юмган ҳолатлар кўп учрайди. Масалан, 2020-2022-йилларда Арманистон ва Озарбайжон ўртасида ҳарбий ҳаракатлар бошланганида, Арманистон ташкилотга аъзо бўлишига қарамай, КХШТ воқеага муносабат билдирмай, четдан кузатиб турди. Қирғизистон ва Тожикистон ўртасидаги чегара можаролари юзага келганида ҳам, КХШТ қуруқ баёнотлар билан чекланиб, амалда ҳеч нарса қилмади. Бу фактлар шундан далолат берадики, КХШТда қабул қилинган келишувлар Россия манфаатларига мос келсагина амалга оширилади. У ҳозирда КХШТ фаолиятида иштирок этмаётган Арманистонга турли босимлар ўтказишга ҳаракат қилмоқда. Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров Қирғизистонга қилган расмий ташрифи чоғида Арманистон расмийларига нисбатан қуйидагича баёнот берди: “Агар Арманистон ўз иттифоқчилари, ҳамкорлари ва қўшниларидан юз ўгирса, арман халқи бундан фойда кўрмайди. Биз Арманистонни ташкилотнинг тўлақонли аъзоси деб ҳисоблаймиз. Аммо бунинг учун КХШТ уставининг ҳужжатларидан келиб чиқадиган мажбуриятларни бажариш шу жумладан, тўловларни тўлаш талаб қилинади. Арман ҳукумати расмийларидан аниқлик киритишларини кутиб қоламиз”.
Кўриб турганимиздек, ҳар қандай халқаро ташкилотлар ва иттифоқлар ҳеч қачон заиф давлатлар манфаатларига хизмат қилмайди. Бу ташкилотлар фақат мустамлакачи кофир давлатларнинг таъсирини кучайтиришга хизмат қилади. Қолаверса, минтақадаги режимлар учун Исломий мафкура жамият структурасига муқобил бўлганлиги сабабли, бу ташкилотлар Ислом ва мусулмонларга қарши курашни ўзларининг асосий мақсади қилиб олдилар. Бу кураш экстремизм ва терроризмга қарши кураш баҳонасида олиб борилмоқда. Ўрни келганда бундай ташкиллотлар ҳукуматни ағдариш ва давлат тўнтаришни амалга оширишда ҳақиқий экстремистларга ёрдам беради. Қозоғистонда ҳокимиятни Назарбоевдан Токаевга олиб бериш пайтида юзага келган тартибсизликларга КХШТ кучларининг аралашуви бунга ёрқин мисолдир.
Шунинг учун Марказий Осиёдаги Исломий ўлкалар куфрга асосланган бундай ҳарбий ташкилотлардан воз кечиши шарт. Бу мазкур ташкилот уставига ҳам зид эмас. Бунинг ўрнига, Исломий ўлкалар Ислом асосида бирлашиб, Халифалик давлати орқали Уммат хавфсизлигини таъминлаши ва душман таҳдидларига қарши туриши зарур. Чунки Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай дедилар: “Имом қалқондир, унинг ортида туриб жанг қилинади ва у билан ҳимояланилади. Агар у одамларни Аллоҳ Таолодан тақво қилишга буюрса ва адолатли бўлса, унга ажр бўлади, агар бошқа нарсага буюрса, жазога лойиқ бўлади”. Муслим ривоят қилган.
Нурдин Асаналиев