Қозоғистон Марказий Осиёдаги ниқобга қарши кураш карвонига қўшилмоқчи

42
0

Қозоғистон Марказий Осиёдаги ниқобга қарши кураш карвонига қўшилмоқчи

Қозоғистон парламентининг юқори палатаси “Ҳуқуқбузарликнинг олдини олиш тўғрисида”ги қонунга ўзгартиришлар киритишни таклиф қилди. Янги ўзгартиришларга кўра, жамоат жойларида бурқа, ниқоб ва юзни тўлиқ ёпувчи кийим кийиш тақиқланади. Бу ҳақда Tengrinews ахборот хизмати хабар берди.

Таклиф этилаётган ўзгартиришларга кўра, фақат тиббий эҳтиёж, фуқаровий мудофаа, қонун талаби, оғир об-ҳаво шароити ёки спорт ва маданий тадбирлар вақтидагина иқоб кийишга рухсат берилади.

Президент Қосим-Жомарт Тўқаев жорий йилнинг март ойида бўлиб ўтган Миллий Конгрессда юзни ёпадиган қора кийим ўрнига миллий кийимларни тарғиб қилиш зарурлигини таъкидлади.

Маълумки, Туркманистон, Тожикистон, Ўзбекистон ва Қирғизистонда ҳам ниқоб баҳонасида Исломга қарши қонунлар қабул қилинган. Хусусан, Ўзбекистон ва Тожикистонда тез-тез рейдлар ўтказилиб, милиция ходимлари кўчаларда юрган соқолли эркаклар ёки ниқоб кийган аёлларни “диний экстремизм”га алоқадорликда гумон қилиб, милиция бўлимига олиб кетиш ҳолатлари кўп учрайди. Ўтган ой Қирғизистонда ҳам ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари жанубий минтақада ниқобга қарши рейдлар ўтказган эди. Айни пайтда Қозоғистон ҳукумати бу кураш карвонига қўшилиш арафасида турибди.

Албатта, Марказий Осиё ҳукуматларининг Исломга қарши кураши дарҳол бошланган эмас. Балки, улар ўз рақибларини йўқ қилиб, диктаторлик тузумини ўрнатганидан кейин бошладилар. Масалан, Ўзбекистон қотили Каримов 1999 йил 16 феврал портлашини уюштиргандан сўнг Ислом ва мусулмонларга қарши кенг миқёсда кураш бошлади.

Тожикистон Тоғути Эмомали Раҳмон эса, терроризм ва экстремизмга қарши кураш баҳонасида ҳатто янги туғилган чақалоқларга Исломий исмлар қўйишни ҳам ман қилди. Тожикистон ҳукумати ўн минглаб эркакларнинг соқолини мажбуран олиб ташлади, минглаб аёлларнинг ҳижобини ечтирди.

Туркманистонда расмийлар ўзлари “диний” деб ҳисоблаган фуқароларнинг уйларида тинтув ўтказиб, Қуръондан бошқа ҳар қандай диний адабиётларни мусодара қилиб келмоқда. Туркманистон ҳукумати Ислом ва мусулмонларга қарши курашда Ўзбекистон ва Тожикистондан қолишмайди. Давлат хавфсизлик хизмати ходимлари томонидан 50 ёшга етмаган мусулмонларнинг соқолларини мажбуран олдириш ва ортидан ароқ ичишга мажбурлаш, бундай талабларни бажаришдан бош тортган мусулмонларни қаттиқ калтаклаш ва ҳеч қандай суд ва терговсиз 7-8 йилга озодликдан маҳрум қилиш ҳолатлари одатий ҳолга айланган. Давлат хизматчилари ва ҳарбий хизматчиларга намоз каби ибодатларни бажариш тақиқланган. Бунга бўйсунмаганлар дарҳол ишдан бўшатилиб, турли моддий ва жисмоний тазйиқларга дучор қилинади.

Қирғизистонда ҳам ўтган йили Ислом ва мусулмонларни чеклашга қаратилган “Дин тўғрисида”ги қонун лойиҳаси қабул қилинди. Мазкур қонун доирасида муслима опа-сингилларимизга ниқоб кийиш тақиқланди. Шунингдек даъват юкини ўз зиммасига олган мусулмон биродарларимизга қарши кураш кучайиб, тергов изоляторларида электр токига қўйиш, калтаклаш каби ноқонуний ҳаракатлар одат тусига айланиб бормоқда. Шу йўл билан ҳукумат жамиятда чуқур илдиз отиб бораётган Исломий муҳитни назорат остига олишга ҳаракат қилмоқда.

Қозоғистонда эса мактабларда ўқувчи қизларнинг рўмол ўрашига тақиқ қўйилиши ортидан Исломий қадриятларга қарши кураш кучайди.

Аслини олганда, ниқоб ва соқолни тақиқлаш ушбу диктатор режимлар эргашаётган демократик қадриятларга зиддир. Аниқроғи, демократиядаги эътиқод эркинлиги ва шахс эркинлиги инсонга истаган динга эътиқод қилиш ва ҳар қандай хусусиятдан фойдаланишни кафолатлайди. Бу қадрият дунёвий давлатнинг конституциявий қонунидир. Бироқ, демократиянинг маркази бўлган Ғарб ўз ғоясидан аллақачон воз кечишни бошлаган. Бошқача айтганда, Ғарб учун бу эркинликлар фақат Ислом ва мусулмонлардан бошқаларга қўлланилади. Масалан, сатанизм ёки бошқа бузғунчиликлар учун диний эркинлик берилади. Мусулмон бўлмаганларга ўзлари хоҳлаган кийимни кийишлари ва ҳатто яланғоч юришлари учун йўл очиб беришади. Бироқ, Исломий қадриятлар ҳақида гап кетганда, масалага бошқача назарда қаралади. Буни 2004 йилда Франция мактабларида ҳижоб кийишни тақиқлаш, мусулмон ходимларни давлат муассасаларидан ҳайдаб чиқариш, 2010 йилда жамоат жойларида ниқоб кийишни тақиқлаш ҳам яққол намоён қилиб турибди!

Бу эса, демократик тузум билан диктаторлик тузум бир танганинг икки томони эканини, ҳар иккиси ҳам ўз хоҳиш-иродасини халқ иродасидан устун қўйишини билдиради! Хусусан, Шарқий Туркистон, Афғонистон, Сурия ва охирги пайтларда Ғазода содир бўлаётган воқеалар “ҳуррият”, “аёллар ва болалар ҳуқуқлари” деган шиорлар қуруқ сафсатадан бошқа нарса эмаслигини кўрсатиб қўйди.

Аслида мусулималар ниқобни иккиюзламачи демократлар рухсат бергани ёки инсонга эркинлик берилгани учун кийишмайди. Аксинча, Исломий қадрият ва шаръий ҳукм бўлгани учун кийишади. Шунингдек соқолни кофирлар ва унинг хизматкорлари ман қилгани учун олиб ташламайди. Аксинча, ҳаётнинг барча жабҳаларида ўрнак бўлган Муҳаммад Мустафо соллаллоҳу алайҳи васаллам суннатлари бўлгани учун соқол қўяди. Шундай экан, биз мусулмонлар Марказий Осиёдаги диктатор режимларнинг Исломга қарши курашига жиддий қаршилик кўрсатишимиз керак. Чунки бугун ниқоб ва соқолни ман қилган ҳукумат эртага даъватимизни, намозимизни, рўзаларимизни ҳам ман қилиши табиий.

Мумтоз Мавароуннаҳрий

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here