Ўз бурчини адо этишдан қочиб қутулиш учун ўзини ожиз қилиб кўрсатганлардан заифроқ кимса йўқ

18
0

Матбуот баёноти

Ўз бурчини адо этишдан қочиб қутулиш учун ўзини ожиз қилиб кўрсатганлардан заифроқ кимса йўқ

Бангладеш ўтиш даври ҳукумати мусулмонлар норозилигига қарамай Ғазо аҳлини ёрдамсиз қолдирмоқда

Америка ва унинг етимчаси бўлган яҳудий вужудининг муборак Фаластин заминидаги аҳлимизга қарши тўхтовсиз содир этаётган ваҳший қирғинига нисбатан юз минглаган ғазабнок мусулмонлар 13 апрел шанба куни Дакка кўчалари бўйлаб норозилик намойиши бошлади. Шундан сўнг АҚШ собиқ президенти Билл Клинтоннинг яқин дўсти ва ўтиш даври ҳукумати бош вазири Муҳаммад Юнус ички ишлар вазирига Бангладеш паспортидаги «Исроил бундан мустасно», деган сўзни қайта тиклашни буюрди. Бу Бангладеш аҳолиси учун яҳудий давлатига сафар қилиш тақиқланганини англатади. Тоғут Ҳасинанинг қувилиши ортидан келган муваққат ҳукуматнинг айни қораловчи буйруғи сохтакорликдан бошқа нарса эмас. Ҳолбуки, бу ўлканинг собиқ тоғутдан кўрган зулмларини айни ҳукумат бошқа ҳукуматлардан кўра чуқурроқ ҳис қилиши керак эди. Халқаро тизимга ҳамда Америка ва яҳудий вужудига қарши бирлашиб, намойиш қилаётган оддий қуролсиз халқнинг оғриқ ва аламларига бу ҳукумат ҳам шерик бўлиши лозим эди. Бироқ у шундай сохта буйруқ билан чекланди. Бу эса муборак заминдаги аҳлимизни ёрдамсиз ташлаб қўйганини, ҳатто Бразилия ва Боливия каби Исломга алоқаси йўқ давлатлар эгаллаган позицияни ҳам эгалламаганини кўрсатиб турибди. Чунки ҳукуматнинг бу позицияси Фаластин аҳлига ёрдам беришдан жуда узоқ. Аксинча, исломий ўлкалардаги бошқа хоин режимлардан фарқсиз ўлароқ, унинг бефарқлик ҳолатини кўрсатиб турибди.

Вазиятдан бехабар киши Бангладеш муборак Фаластин заминидаги халқимизни қўллаб-қувватлаш у ёқда турсин, ҳатто ўзини ҳам ҳимоя қила олмайдиган заиф давлат, деб ўйлаши мумкин. Бироқ бу тахмин ҳақиқатдан мутлақо узоқ. Чунки БМТнинг тинчликпарвар кучларига энг кўп ҳисса қўшувчи икки давлат – Покистон ва Ҳиндистондан – кейин учинчи ўринни эгаллайдиган давлат Бангладеш ҳисобланади. Буларнинг ҳар бири БМТнинг бутун дунё бўйлаб турли ташкилотларига 8.000 нафар ходим билан ўз ҳиссаларини қўшиб келяпти. Бангладеш, шунингдек, ўз аскарларини «тинчликпарварлик» миссияларига тайёрлаб берадиган халқаро миқёсда тан олинган BIPSOT (Бангладеш тинчликни қўллаб-қувватлаш операциялари ўқув маркази)ни ташкил этган. Қолаверса, БМТнинг Ливандаги муваққат кучлари (UNIFIL) миссиясини 120 нафарга яқин ходим билан таъминлаб, минтақада тинчлик ўрнатишга ҳисса қўшаётган муҳим давлатлардан бири ҳисобланади. Бангладеш денгиз флоти 2010 йилдан бери (UNIFIL) денгиз ишчи гуруҳига (MTF) турли турдаги ҳарбий кемалар билан ҳисса қўшиб келмоқда. Шу нуқтаи назардан, Бангладеш денгиз флоти минтақага «BNS Osman» кемасини, катта патрул кемаси «BNS Madhumati», «BNS Ali Haider» фрегати, йирик патрул кемаси «BNS Nirmul», «BNS Bijoy» корвети ва охирги марта 2020 йил сентябрда миссиясини бошлаган «BNS Sangram» корвети каби ҳарбий кемаларини юборди.

Шундай қилиб, демак, Бангладеш Ғазо аҳлига – уларга яқин ерда жойлашган ўзига қарашли денгиз кучлари орқали ­– ёрдам беришга қодир. Бироқ у Ғазо аҳлига ёрдам бериш ўрнига, бу жанговар кучларимиздан шу жирканч яҳудий вужуди чегаралари ва тинчлигини мудофаа қилишда фойдаланяпти. Бу кучларимиз глобал ёвуз супер кучлар манфаати учун хизмат қиляпти, масалан, яҳудий вужуди чегараларини Ливандаги мусулмонлардан ҳимоя қилиш каби йирик давлатлар бажара олмаган ёки аскарлари бажаришдан қўрқаётган жирканч ишларни бажариб беряпти.

Юнус ҳукумати ва ҳукумат армиясининг вазифаси Бангладеш паспортидан «Исроил бундан мустасно», деган иборани қайта тиклаш-тикламасликдан иборат эмас, балки армия яҳудий вужудини йўқ қилиши керак. Шунингдек, музаффар Салоҳиддин Айюбийга тақлид қилган ҳолда, кемалари ва танкларига, шунингдек, мужоҳид аскарлари пешоналарига «Қуддусни озод этиш сари», деб ёзиб қўймоғи ҳам лозим. Чунки улар икки қибланинг биринчиси ва икки Ҳарами Шарифнинг учинчиси бўлмиш Ақсо масжидида намоз ўқишга кўнгиллари ошуфта мужоҳидлардир. Лекин бу ҳукумат ҳам Ғазони ёрдамсиз қўйиш, қўрқоқлик ва хоинликда аввалги тоғут Ҳасина ҳукуматидан фарқ қилмаяпти. Шундай қилиб, Дакка кўчаларини тўлдирган ўн минглаб ғазабланган мусулмонлар ҳақиқий тўсиқ ҳукуматнинг ўзи эканлигини аниқ кўрсатди. Муаммо мамлакатнинг заифлиги ёки кучининг озлигида эмас, ҳукуматнинг хиёнатида!

Шунга биноан, Бангладеш қуролли кучларининг ҳар бир холис ҳарбийи Ислом шариатидаги «Вожибни адо этиш учун зарур бўлган иш ҳам вожибдир», деган шаръий қоидага амал қилиши шарт бўлиб қолди. Бугунги кунда зудлик билан қилиниши керак бўлган нарса бу хоин ҳукуматни ағдариб, унинг ўрнига Бангладеш армиясини Фаластинни озод қилиш шарафига олиб бориш учун самимий ва солиҳ раҳбариятни қоим қилишдир. Бунинг учун эса, албатта шу армиядаги холис зобитлар Юнус ҳукуматини ағдармоқлари ва Пайғамбарлик минҳожи асосидаги рошид Халифаликни барпо этиш учун Ҳизб ут-Таҳрирга нусрат-ёрдам бермоқлари даркор. Айнан Халифалик армияга қўмондонлик қилиб, репрессияда қолган Фаластиндаги аҳлимизни қутқаради.

﴿يَٰٓأَيُّهَا ٱلَّذِينَ ءَامَنُواْ مَا لَكُمۡ إِذَا قِيلَ لَكُمُ ٱنفِرُواْ فِي سَبِيلِ ٱللَّهِ ٱثَّاقَلۡتُمۡ إِلَى ٱلۡأَرۡضِۚ أَرَضِيتُم بِٱلۡحَيَوٰةِ ٱلدُّنۡيَا مِنَ ٱلۡأٓخِرَةِۚ فَمَا مَتَٰعُ ٱلۡحَيَوٰةِ ٱلدُّنۡيَا فِي ٱلۡأٓخِرَةِ إِلَّا قَلِيلٌ﴾

«Эй мўминлар, сизга нима бўлдики, Аллоҳ йўлида (жиҳодга) чиқинглар, дейилса, ўз ерингизга (яъни, юртингизга) ёпишиб олдингиз?! Охират (неъматлари)дан юз ўгириб, ҳаёти дунё (лаззатлари)га рози бўлурмисиз?! Охират олдида бу дунё матоси жуда оз нарса-ку?!»                       [Тавба 38]

Ҳизб ут-Таҳрирнинг Бангладешдаги

матбуот бўлими

 

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here