Ғазога ёрдам бериш ва армияларимизни бунга даъват қилиш учун Шом Триполисида норозилик марши

30
0

Матбуот баёноти

Ғазога ёрдам бериш ва армияларимизни бунга даъват қилиш учун Шом Триполисида норозилик марши

Ҳизб ут-Таҳрир – Ливан вилояти чақириғига жавобан, 2025 йил 11 апрел жума намозидан сўнг юзлаб фаоллар, шунингдек, Триполи ва унинг атрофидаги қишлоқлар аҳли «Эй Уммат армиялари, Ғазо қони бизнинг қондир» номли марш ўтказди. Ушбу тадбир катта «Мансурий масжиди»дан бошланиб, Триполи кўчаларини айланди, унда мусулмон армияларни ёрдамга чақирувчи плакат ва лозунглар кўтариб чиқилди. Иштирокчилар Ғазони қамал қилаётган ва яҳудий вужудини қўллаб-қувватлаётган золимларни тахтларидан ағдаришга чақириб ҳайқирдилар.

Марш «Нур майдони»га келиб тўхтагач, Ҳизб ут-Таҳрир – Ливан вилояти аъзоси шайх Аҳмад Суфий нутқ сўзлади. Нутқида Ғазода тўкилаётган қонлардан энг катта жавобгар исломий ўлкалардаги ҳукмдорлар эканини, хиёнат ва малайликлари сабабли уларга ишонч умуман йўқолганини, иккинчи даражадаги жавобгар томон қурол ва аскарларга эгалик қилган армиялар қўмондонлари эканини таъкидлади. Уларни худди илгари Умар ибн Хаттоб, Саъд ибн Муоз ва Асъад ибн Зурора розияллоҳу анҳулар каби саҳобалар нусрат берганидек, нусрат беришга чақирди. Шайх Суфий мисрлик зобит Холид Исломбулий, Муҳаммад Салоҳ, туркиялик Мерт Олтинтош ва мусулмон армиялардаги бошқа қаҳрамонларни ҳам тилга олди. Фаластин масаласи учун ечим яҳудий вужуди билан музокара қилиш ёки муносабатларни нормаллаштириш эмас, балки фақат жиҳод қилишдан иборатлигини, бу вужуднинг тугаши яқинда – Аллоҳнинг изни ила – рўёбга чиқажак раббоний ваъда эканлигини таъкидлади.

Тадбир Ғазо аҳли ва бутун Ислом Умматини дуои хайр қилиш билан ниҳоя топди.

 

Ҳизб ут-Таҳрирнинг Ливан вилоятидаги

матбуот бўлими

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here