Матбуот баёноти
Ҳиндистоннинг Вақфга оид янги қонун лойиҳаси навбатдаги ирқчилик қадамидир
Шу орқали мусулмонларни ўзликлари ва мол-мулкларидан маҳрум қилмоқчи
Вақфга оид янги (ўзгартирилган) қонун лойиҳаси ҳиндутва давлатининг мусулмонларни фуқароликдан маҳрум қилиш ва Ҳиндистоннинг бой исломий бошқарув анъаналарини ўчириб ташлаш учун олиб бораётган уринишларидан бири ва бу борадаги навбатдаги очиқ қадамидир. Шу нуқтаи назардан, бу давлат Бобурий масжидини бузиб, ўрнига ибодатхона қурди, султон Аврангзеб мақбарасини бузди ва фуқаролик тўғрисидаги қонунга ва аҳолини рўйхатга олиш қонунига ўзгартиш киритди. Мана, бугун эса вақф тўғрисидаги янги қонун лойиҳасини тасдиқлади.
Ислом шариати аҳкомларига мувофиқ, вақф – масжидлар, мадрасалар, етимхоналар, қабристонлар ва бошқа муассасалар каби, Аллоҳнинг розилиги учун берилган, Исломни ёйиш ва мусулмонларнинг айрим манфаатига хизмат қилиши учун ҳиба қилиб берилган мол-мулклардир. Вақф мулки ҳиба қилиб берган шахсдан омонат. Ундан, эгаси нима мақсадда вақф қилган бўлса, фақат шу мақсаддагина фойдаланиш мумкин ва у то қиёмат кунигача вақфлигича қолади.
Ҳиндистонда 872.000дан зиёд вақф мулки бор, у ҳар куни экстремист ҳиндларнинг мунтазам ҳужумига учраётган заиф мусулмонлар учун инсонпарварлик қалқони ҳисобланади. Бироқ давлат кўмагида ҳаракат қилаётган гуруҳлар вақф ерларидаги иншоотларни мунтазам равишда бузиб, эгаллаб олишмоқда. Масалан, 2025 йил январ ойида Моди ҳукумати қошидаги Мадхья-Прадеш маҳаллий маъмурияти вақф ерларидаги 250та иншоотни бузиб ташлади.
Бугун эса, қабул қилинган янги вақф қонуни лойиҳаси Марказий Вақфлар кенгаши ва Штатлар Вақфлар кенгашига иккита ҳинд шахснинг аъзо бўлишига, ҳаттоки бу кенгашларнинг бош ижроий директори қилиб тайинланишига рухсат беради. Шу тариқа ҳиндлар мусулмонларнинг вақф мол-мулклари устидан бевосита қонуний назорат ўрнатишга муваффақ бўлишди.
Ушбу қонун ҳуқуқий соҳадаги қатор тил бириктирувлар занжирининг бир ҳалқаси, холос. Бундан Ҳиндистондаги мусулмонларни заифлаштириш ҳамда жамият ва иқтисоддаги хавфсизликдан маҳрум этиш кўзланган. Бундан олдин ўзгартиш киритилган фуқаролик қонуни ва аҳолини миллий реестрга олиш қонунидан ҳам мусулмонларни фуқаролиги ва ери йўқ қочқинга айлантириш кўзланган эди, худди Фаластин аҳлига яҳудий «давлат»и қилаётгани каби.
Яҳудий «давлат»и ҳам масжидларни, исломий тарихий биноларни бульдозер ва ракеталар билан вайрон қилаётгани каби, ҳиндутва давлати бу ишни қонуний ва маъмурий услубда амалга оширяпти. Аллоҳ Субҳанаҳу айтади:
﴿لَتَجِدَنَّ أَشَدَّ ٱلنَّاسِ عَدَٰوَةٗ لِّلَّذِينَ ءَامَنُواْ ٱلۡيَهُودَ وَٱلَّذِينَ أَشۡرَكُوا﴾
«Иймон келтирган зотларга энг қаттиқ адоват қилгувчи одамлар яҳудийлар ва мушрик бўлган кимсалар эканини кўрасиз» [Моида 82]
Бўлаётган бу ишлар мусулмонларга қарши глобал зулм экани аниқ. Бу Америка бошчилигида мустамлакачи кофир давлатлар томонидан қўллаб-қувватланган ҳолда ҳамда исломий ўлкалардаги уларга малай ҳукмдорларнинг тил бириктирувлари ёки сукутлари остида амалга ошириляпти. Бу ҳукмдорлар Бирмага зилзилада ёрдам бериш учун ҳеч иккиланмай ўз армияларини жўнатишди, бироқ Фаластинда қирғин ва геноцид содир этилаётганда эса, мурдалар каби сукут қилишяпти! Шу боис бугунги кунда Уммат сўзда ҳам, амалда ҳам ҳимоя қиладиган инсонга жуда муҳтож. Росулуллоҳ ﷺ
«إِنَّمَا الْإِمَامُ جُنَّةٌ، يُقَاتَلُ مِنْ وَرَائِهِ وَيُتَّقَى بِهِ»
«Имом-халифа қалқондир. Унинг ортида туриб жанг қилинади ва у билан ҳимояланилади», дея марҳамат қилганлар. Шунинг учун Пайғамбарлик минҳожи асосидаги тўғри йўлни тутган (рошид) ва Ислом Умматининг ҳақиқий ҳимоячиси бўлган Халифаликни барпо этиш лойиҳаси йўлида жиддий қадам ташламоқ ҳамда бу ишда айни буюк лойиҳа устида етакчилик қилаётган Ҳизб ут-Таҳрир билан бирга ҳаракат қилмоқ вақти келди.
Яқинда – Аллоҳнинг изни ила – барпо бўлажак ушбу Халифалик давлати мусулмон армияларни бирлаштиради ва Фаластину Аракандан то Ҳиндистонгача барча босиб олинган ерларимизни озод этади. Бу Росулуллоҳ ﷺнинг Ҳиндистонга ғазот қилиниши ҳақидаги хушхабарларида ҳам келган. Демак, Ҳиндистон, худди кечаги кунда тоғут подшоҳ Доҳир мағлуб этилиб, Ислом қайта ҳукмрон бўлгани каби, бугун яна ўзининг исломий улуғлигига қайтади.
﴿إِنَّ ٱللَّهَ بَٰلِغُ أَمۡرِهِۦۚ قَدۡ جَعَلَ ٱللَّهُ لِكُلِّ شَيۡءٖ قَدۡرٗا﴾
«Албатта Аллоҳ Ўзи (хоҳлаган) ишига етгувчидир. (Унинг хоҳишига қарши тургувчи кимса йўқдир). Дарҳақиқат Аллоҳ барча нарса учун миқдор-ўлчов қилиб қўйгандир» [Талоқ 3]
Ҳизб ут-Таҳрирнинг Бангладешдаги
матбуот бўлими