Йигирманчи аср қаҳрамони.

9
0

Сайидул айём Жумангиз муборак бўлсин, биродари азиз!

Устоз Аҳмад Қасас бундай пост чиқарди:

Йигирманчи аср қаҳрамони.

Менинг ушбу қаҳрамон ҳақидаги ҳикоямни званяси ва юлдузи бор ҳар бир зобитга ўқиб чиқишни маслаҳат берардим… Ажаб эмас, геноцид қилинаётган қардошларини кўра-била туриб, ўзининг миқ этмаётганидан уялиб кетса.

1940 йил фақат битта инсонни йўқ қилиш учун йирик қудрат бўлмиш Хитой билан Совет Иттифоқи бирлашди!!

Хўш, кимсан Хитой ва Россиядек икки державани ўша пайтдаги энг ривожланган қурол-аслаҳа билан тиш-тирноғигача қуролланган 300 минг жангчидан иборат армияни сафарбар қилишга мажбур этган бу инсон ким бўлдим?

У Ислом Умматининг қасддан тарихимиздан ўчириб юборишган қаҳрамон ўғлонларидан бири Усмонботир Ислом ўғлидир.

Ўшанда Хитой билан Совет Иттифоқи мусулмонларни тиз чўктириш учун Шарқий Туркистонни забт этар эканлар, қирғин, талон-тарож, номусга тажовуз ва ҳурматларни топташ каби энг жирканч жиноятлар содир этишади. Хоҳ милтиқ бўлсин, хоҳ камон бўлсин, ҳатто ов пичоғи каби қўлига қурол олишга қодир ҳар бир кишини қамоққа олишар эди.

Аммо ботир (بطل) дея танилган мард қозоқ чавандози Усмон босқинчиларга тиз чўкишни истамайди. Қўлига қурол олиб, тоғ ҳаётини ихтиёр қилади ва ушбу қитъада мусулмонлар бирлашишини олдини олиш учун босиб олган душман коалициясига қарши жанг бошлайди…

Усмон ўзининг жанговар донолиги ва маҳорати билан шуҳрат қозонади. Масалан, душманга тузоқ қўйишнинг ажойиб услубини ўлаб топади. Бу шундай тартибда қўйиладики, унга биринчи душманнинг энг олдидаги ёш-ғўр взоди тушади… Кейин уларни қутқариш келган отряд келади, ўз навбатида улар ҳам бошқа бир яширин тузоқнинг қурбони бўлишади. Ушбу яширин стратегия тўхтовсиз давом этиб, душманнинг барча армияси шундай бўлади, қалблари даҳшатга тушади…

Усмон ва унинг қўшини қўрқув шу даражага етадики, рус ва хитой армияси уларнинг қўмондонлигига пора таклиф қилишга мажбур бўлишади. Буни улар азбаройи Усмонботир ва унинг қўшини ўзлари жанг олиб бораётган минтақадан чекиниб туришлари учун бермоқчи бўлишади. Ҳатто хитойлик ҳарбий қўмондон тушкунликка тушиб, бундай деган: «Кимда-ким Усмоннинг тирик ёки ўлик калласини келтирса, унга ўз хотинимни 70 кунга тортиқ қиламан, у билан истагани қилади». Бироқ унинг хотини қочиб кетиб, мусулмонлар лагерига ўтиб олади ва у ерда мусулмон армия ахлоқини кўриб, Исломни қабул қилади. Кейин аёл Усмоннинг қўмондондаридан бирига турмушга чиқади ва мусулмонлар билан изза-ҳурматда ҳаёт кечиради.

Усмон лагери халқ орасида катта обрў қозонади, чунки одамлар улардан на зулмни кўрадилар, на аёллар, болалар ва қарияларга тажовузни, аксинча, исломий урушнинг олийжаноб хулқ-атворига гувоҳ бўладилар.

Қўмондон Усмон ҳақида «Туркистон тунлари» китобида жуда чиройли ёритган: «Усмонботир салобатли, қалин соқолли, узун мўйловли, камгап ва чуқур фикрли йигит эди. Тоғнинг изғирин совуғи туфайли қалин кийинарди. Тоғларни ларзага солган шиори Аллоҳу Акбар, Аллоҳу Акбар бўлган».

Бироқ, шижоат ва ботирлик ҳар қанса бўлмасин, Усмонни хиёнатдан бошқа нарса синдиролган эмас. Дарҳақиқат, унинг аскарлари орасидан бир хоин душманга унинг жойлашган махфий лагерини сотиб қўяди. Шунда Хитой сон-саноқсиз қўшин билан ҳужум қилади… Усмон ушбу йиртқич маъракада ўзининг икки юз мужоҳиди билан биргаликда душманга қаршилик кўрсатади. Аммо охири тулпори қоқилиб йиқилади… Усмон қиличи қўлдан учгач, ханжари билан жанг қилади ва ниҳоят жароҳатланиб йиқилади…

1951 йил Усмонботир асирга тушади. Ҳаргиз тиз чўкмайди, балки ўлимни улуғворлик ва қадр-қиммат, такбиру таҳлиллар билан қарши олади. Душман уни бурун ва қулоқларини кесиб ташлайди, худди Аллоҳнинг арслони Ҳамза ибн Абдулмуттолиб га қилингани каби. Усмон то жони узилгунга қадар Аллоҳу Акбар дея ҳайқириб туради…

Бу хабар онасига етиб келганда фахр ва эъзоз ила «мен уни шунинг учун тарбиялагандим», дейди.

Усмонботирни Аллоҳ раҳмат қилсин, унинг қаҳрамон аскарларини ҳам. Мана шундай мард чавандозни туғиб-катта қилган волидасини ҳам раҳмат қилсин.

(Бу сурат Усмоннинг қонхўр Хитой армияси томонидан асирга олинишидан олдинги ҳолати).

Манбаа:

Муҳаммадқосим Амин Туркистонийнинг «Туркиятоннинг айрим эр кишилари» китоби;

Доктор Муҳаммадмусо Шарифнинг «Унутилган мужоҳидлар» китоби.

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here