Уммондаги АҚШ-Эрон музокаралари

11
0

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ

Уммондаги АҚШ-Эрон музокаралари

Устоз Ҳасан Ҳамдон

Эрон ядровий масаласи бўйича келишувга эришиш ва унга нисбатан санкцияларни бекор қилиш учун Эрон ва АҚШ ўртасидаги музокаралар Уммонда бошланди. Шанба куни Уммонда бўлиб ўтган ғайриоддий музокаралардан сўнг Эрон АҚШнинг имкон қадар тезроқ ядровий келишувга эришмоқчи эканини айтди. Айни пайтда АҚШ президенти, янги келишувга эришиш уринишлари муваффақиятсизликка учраган тақдирда, ҳарбий ҳаракатлар билан таҳдид қилди. Эрон ташқи ишлар вазирлиги музокарачиларнинг бевосита бир неча дақиқа гаплашишганини айтди. Унинг айтишича, музокаралар ўзаро ҳурматга асосланган конструктив муҳитда ўтган.

Эрон-Америка муносабатлари ҳақида гапирилганида шуни таъкидлаш керакки, Америка Эрон билан муносабатлар ва унинг ядровий масаласи бўйича келишувга эришишни истайди. Унинг бу истаги Эроннинг Америка манфаатларига хизмат қилишда муҳим рол ўйнаганини ва ҳамон ўйнаётганини англаган давлат манфаатларидан келиб чиқади. Бироқ, музокаралар – сиёсий шароитлар ва курашда иштирок этаётган томонлар туфайли – чўзилди, тўхтаб қолди, мураккаблашиб, турлича бўлиб кетди. Бу эса, келишувнинг чўзилишига олиб келди.

Эрон ва унинг ядровий масаласига доир келишув бўйича музокаралар раунди ҳақидаги гап собиқ президент Барак Обама давридаёқ бошланган. Ўшанда Обама Эроннинг иқтисодий аҳволини енгиллаштирадиган ва минтақада, хусусан, Башар Асад режимининг заифлиги туфайли Америка таъсир доирасидан деярли чиқиб кетган Сурияда Америка режаларини амалга ошириш имконини берадиган келишув бўйича музокаралар олиб боришга ҳаракат қилган эди. Халифалик номи билан Сурияда кенг тарқалган умумий муҳитдан сўнг Америка Эроннинг Суриядаги ролини фаоллаштириш учун 2015 йил 14 июлда у билан келишув тузди. Ҳолбуки, Эроннинг Халифалик ғояси ва унинг лойиҳасига душманлиги ҳаммага маълум.

Бу масала, яъни Сурияда Халифаликни барпо этиш даъвати Халифаликнинг буюклиги ва қудратини, шунингдек, бошқа кучлар, агар изсиз йўқолиб кетмаса, унинг соясида аҳамият касб этмаслигини англаб етган Америка ва Ғарбнинг мушкул аҳволини янада кучайтирди. Кейин, бу ерда Американинг қийин аҳволини кучайтирган бошқа омил ҳам бор. Бу омил шуки, Америка ўз инқирозларига ботиб кетган. Бу эса Сурияда ошиб бораётган исломий муҳитни йўқ қилиш учун унинг бевосита таъсири самарадорлигини заифлаштиради. Шунинг учун у ушбу исломий муҳитга қарши туришда олдинги линияда турадиган минтақадаги иттифоқчиларни изламоқда. Шундай қилиб, ушбу келишув билан Эрон Америка номидан Уммат қўзғолонига қарши курашиши учун кўзадан озод қилинди. Ҳатто Обама: бизнинг Эрон билан қилган ишимиз мен лавозимга киришганимдан бери содир бўлган энг аҳамиятли ва сезиларли илдамлаш ҳисобланади, деди.

Дастлаб, айрим халқаро томонлар, масалан, Европа учлиги: Британия, Франция ва Германия келишувга қарши чиқди. Хумайний инқилобидан кейин Европанинг Эронга нисбатан позицияси яхши маълум. Чунки инқилоб Британия нуфузига қарши Америка поездида келган.

Келишувга яҳудий вужуди ҳам қарши чиқди ва унинг бош вазири Нетаняху буни «тарихий хато», деди. Унга кўра, бу Эронга истаган нарсасини, яъни санкцияларнинг бир қисми бекор қилиниши ва ядровий дастурнинг асосий қисми сақланиб қолишини беради.

Яҳудийларнинг қарши чиқиши уларнинг Эрон билан эътиқодий тафовутлари туфайли эмас, балки Америкага хизмат қилишдаги роли ва позицияси билан боғлиқ сиёсий тафовут туфайлидир. Бу ерда бошқа бир муҳим омил ҳам бор. Бу омил шуки, яҳудий вужуди ўзидаги хавфсизлик комплекси туфайли минтақада, ҳатто унинг яқин иттифоқчиси бўлса ҳам, ўзидан бошқа кучнинг бўлишини истамайди. Шунинг учун у Эрон ядровий дастури бутунлай йўқ қилинишини истайди.

Ўша пайтда Республикачилар партияси ҳам бунга қарши чиққан эди. Бироқ, бу қаршилик келишув Эроннинг ғалабаси, унинг манфаати ёки мавқеини кўтаргани учун бўлмади. Чунки келишувнинг ҳақиқати, Обама даврида бўлгани каби, Эронни камситиш ва ядровий дастурида унинг ён бериши эди. Бироқ, Трамп қуйидаги муҳим сабабларга кўра ундан чиқишини эълон қилди:

  • Партиявий ва мухолифликка боғлиқ сабаблар, токи Демократик партия ўзига мансуб бўлган ғалабага эриша олмасин, аксинча, Трамп ғалабанинг ёлғиз унинг ўзига мансуб бўлишини истайди. Буни бугун бўлаётган музокаралар тасдиқлаб турибди.
  • Сайловга боғлиқ сабаблар. Чунки республикачи евангелистлар яҳудийлар хавфсизлигини мумкин қадар максимал даражада таъминлаш учун бундай сиёсатни қўллаб-қувватлайди. Улар буни сиёсий масаладан устунроқ фикрий (диний) масала деб ҳисоблашади.
  • Сиёсий сабаблар, улар:
    • Эрон ролига эҳтиёж энди 2015 йилда бўлгани каби муҳим бўлмай қолди. Чунки Башарнинг позицияси анча яхшиланиб қолганди. Бу Трамп маъмуриятида, айниқса Америка Ироқ ва Сурияда озодликка интилаётган икки давлат халқига қарши эришган ютуқларига нисбатан бошқача нуқтаи назарни яратди. Энди Эронга тўғридан-тўғри асосий рол берилишига эҳтиёж қолмади. Чунки вазият ўзгарди.
    • Эронга нисбатан душманлик яҳудий вужудига нисбатан душманлик ўрнини эгаллаши учун Америка Эронга нисбатан душманликни, хусусан Саудия Арабистони ва унга ўхшаган бошқа давлатларда кучайтирди.
    • Европани, айниқса, савдо соҳасида тартиб-интизомга солиш. Чунки у Эронга савдони очишда ва унинг Америка билан савдо алоқаларини юмшатишда келишувдан фойдаланди. «Трампнинг ядровий келишувдан чиқиши» сарлавҳаси остида Ҳизб ут-Таҳрир 2018 йил 13 майда чиқарган саволга жавоб нашрида қуйидагилар келади: «Европа келишувнинг бекор қилиниши сиёсий зарарга муқаддима сифатида унга жиддий зарар етказишини англаб етди. Шу боис Трамп билан учрашувда уни келишувдан чиқишдан қайтариш учун қўлидан келганини қилди. Макрон АҚШга сафар қилиб, президент Трампни келишувдан чиқиш мақсадидан воз кечишга кўндиришга уринди, бироқ бунга муваффақ бўлолмади. Унинг ортидан Германия канцлери Меркель борди. Бу икки раҳбар Америкага ялиниб-ёлворишди, аммо у кўнмади. Европанинг позицияси заиф бўлиб чиқди. Кейин Британия ҳаракатга келиб, Макрон ва Меркель билан алоқага чиқди. Улар Эрон ядровий келишувига содиқ қолишга қарор қилганликларини эълон қилишди. Кейин Британия ташқи ишлар вазири Жонсон Америкага сафар қилди ва бутун дунё учун айни келишувнинг йўқлигидан кўра, борлиги хавфсизроқ эканини билдирди. Британия қаттиқ ҳаракат қила бошлади. Трамп Европа ҳаракатларига нуқта қўйиш учун 8-12 май кунлари ичида келишув бўйича ўз позициясини илгари суришга қарор қилди. Ниҳоят, қиладиган эълонини қилди. У европаликларни заррача бўлса ҳам писанд қилмади. Чунки АҚШ муассасалари ушбу учта сабабда Американи келишувдан чиқишга ундайдиган манфаатни кўрди».

Юқоридагиларни ўрганиб чиққанимиздан кейин Трампнинг нега энди Эрон билан музокараларга қайтганини тушунамиз. У қуйидагиларни истайди:

  • Ғалабага эришиш у томонидан ва унинг қўлида бўлишини истайди.
  • Минтақадаги сиёсий вазият ўзгариб, бошқа кучлар Америка манфаатларига хизмат қилиш учун рол ўйнаганидан сўнг Эронни жиловлашни истайди.
  • Эроннинг ўз лойиҳаси ва воситаларидан воз кечишини истайди. Трамп аввалги президентлиги даврида Қосим Сулаймонийни ўлдирди. Эрон томонидан бунга жавоб бўлмади, аксинча, заиф ва келишилган жавоб бўлди.

У ҳозир Ироқ ва Ливандаги ричагларидан воз кечди. Ироқдаги жангарилари АҚШ кучлари ва базаларига зарба бермасликлари учун уларга босим ўтказмоқда. Стратегик шармандалик билан кифояланиб, Ғазони жиноий уруш машинаси олдида ташлаб қўйди. Америка Эрон раҳбарлари етиб борган хорлик даражасини, шунингдек, унинг ҳайқириқ ва шовқин-суронлари ҳам йироқлашганини кўрди. Айни пайтда у барча масалаларда ўз манфаатлари эвазига эмас, балки унга зарба берилмаслиги ва унга қарши яҳудий вужудига эркинлик берилмаслиги эвазига Америкага хизмат қилмоқда. У ўзининг ядровий дастуридан воз кечишга тайёр. У шундай қилди ва шундай қилади. АҚШ компанияларига, айниқса, Трампнинг олдинги даврида Эронга сармоя киритган ҳар бир кишига нисбатан АҚШ санкциялари қўйилиб, Европа компаниялари чиқариб юборилганидан сўнг, улар хоҳлаган сармояларни беради. Эрон энди Европа компанияларидан холи бўлиб, АҚШ компанияларига эшик очилди.

Яҳудий вужуди позициясига келсак, ҳозир Нетаняхунинг Оқ уйда янги воқелик олдида ва заиф шахс олдида эмас, балки тижорат тафаккурига эга бўлган шахс олдида тургани аниқ кўриниб турибди. Times of Israel газетаси бу келишувнинг яҳудийлар учун энг яхши келишув бўлгани ҳақида ёзди. Девид Горовицнинг ҳисоботида айтилишича, келишув Эроннинг ядровий қуролга эга бўлишини доимий равишда олдини олиши керак. Унинг сўзларига кўра, Нетаняхунинг сўнгги ташрифи чоғида Трампнинг Оқ уйда унга нисбатан қилган иши «ҳайратланарли» бўлди. Чунки у Эрон билан музокаралар бошлаш нияти ҳақида унга олдиндан хабар бермаган. Балки ишни пишириб бўлгандан кейин ундан тезда ўтириб, бу қарорни қўллаб-қувватлашини билдиришни талаб қилган.

Ва ниҳоят: Эрон Америка учун катта манфаат. У уни Ироқ, Афғонистон ва Шомда синовдан ўтказди. Трамп унинг тик турганида ҳам, ўтиргани ва ухлаганида ҳам унга хизмат қилишини, шунингдек, Америка манфаати қайси тарафга айланса, у ҳам унинг атрофида айланишини хоҳлайди. Афтидан, Эрон бунга тайёр кўринади.

Роя газетасининг 2025 йил 16 апрел, чоршанба кунги 543-сонидан

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here