Матбуот баёноти
Миср таклиф киритди…
Наҳотки, Ғазо аҳли қони музокара савдосида товарга айланиб қолган бўлса?!
Ғазода даҳшатли қирғинлар содир этилиб, унинг аҳли бомбардимон ва қамал остида азоб чекаётган бир пайтда, Миср томонидан навбатдаги таклиф пайдо бўлди. Унда беш нафар тирик «исроиллик» маҳбус, шу жумладан, битта америкалик маҳбуснинг озод этилиши, бунинг эвазига Ғазога ёрдам молларини киритиш ва бир неча ҳафта ўт очишни тўхтатиш айтилди.
Бир қарашда, бу таклиф вазиятни тинчлантириш учун ташланаётган қадамдек кўринса-да, бироқ моҳиятан аччиқ ҳақиқатни акс эттирмоқда. Зеро, Ғазо масаласи мусулмонлар қони олди-сотди қилинаётган сиёсий музокара бозорига айланмоқда, босқинчи душман эса жазодан омон қолмоқда!
Мисрнинг бу таклифидан очиқ кўриниб турибдики, яҳудий вужуди билан бўладиган музокаралар, қандай шаклда бўлмасин, албатта шу вужуднинг мавжудлигига ва босқинчилигининг мустаҳкамланишига хизмат қилади, жиноят содир этишини янада узайтиради. Бу қандай масхарабозлик, ахир, Ғазога озиқ-овқат киритиш учун бешта асирни озод этиш шарт қилинса?! Бу қандай шармандалик, минглаб шаҳидлар қони Американинг истаги ва яҳудийларнинг розилиги билан бўлаётган музокара столида савдолашилса?!
Ғазога ёрдамларни киритиш, гарчи бу уларнинг азоб-уқубатларини ҳал қилмаса-да, бироқ бу яҳудийлар ёки «воситачилар» томонидан кўрсатиладиган илтифот ҳам, марҳамат ҳам эмас. Аксинча, бу уларнинг асл ҳаққидир, ҳаққидан ташқари ҳатто уларга ёрдам бериш ва Ислом заминининг ҳаммасини озод этиш фарз ҳамдир. Ғазо аҳлини қамал қилиш ва уларни ҳатто ёрдамлардан ҳам маҳрум қилиш, шубҳасиз, барча стандартлар бўйича жиноятдир. Бу яҳудийларнинг жинояти ҳамда яҳудийларга ёрдам бераётган хоин итоатгўй ҳукмдорларнинг, уларга дўст бўлган элитанинг, етакчиларнинг, қодир бўла туриб ёрдам бермай ўтирган барча кимсаларнинг жиноятидир.
Хиёнатнинг тимсоли Миср режимидир. Биз унинг озиқ-овқат ва дори-дармон ёрдамларини ойлаб Ғазога киритмаганга гувоҳ бўлдик. Ҳолбуки, ўтиш пунктларининг калити Мисрнинг қўлида бўлиши керак эди. У бўлса буни «сиёсий бир-бирини тушуниш» асосида бўлиши кераклигини тиқиштириб ётибди. Бу қандай шармандалик бўлди?! Ахир, ўтиш йўлаклари ҳеч шарт ва чекловсиз очиб ташланиши, қамал музокара билан эмас куч билан парчалаб ташланиши ва чегаралар бузилиб, бечора ғазолик аҳлимизга ёрдам берилиши керак эмасмиди?! Бу Кинона армиясидан чиқадиган биргина баёнотнинг ўзи яҳудий вужуди жиноятларини тўхтатишга, ҳатто томирида оқаётган қонни ҳам тўхтатиб қўйишга кифоя қилади. Кинона армиясининг фақат бир қисми бир неча сотда Фаластинни тўлиқ озод этишга қодир. Қодир бўла туриб буни қилмаяпти, бунинг учун унга қиёмат куни Аллоҳ ҳузурида ҳеч қандай узр йўқ.
Мисрнинг Ғазо кризисидаги роли АҚШ ва яҳудийлар кўрсатмаларини диққат билан адо этишга чекланган, бундан нарига ўтмайди. Чунки Миср мусулмон ўлка сифатида Ғазо аҳли сафида турмади, билъакс, Америка қарашларига мувофиқ воситачи сифатида «ғазабини тийиш» вазифасига содиқ қолди.
- Нега Миср ҳаракатга келиб, куч билан янги воқелик яратмади, нега қамални ҳеч қандай шартсиз очишга яҳудийларни мажбур қилмади?!
- Нега Миср Ғазога Ислом Умматининг бир бўлаги сифатида қараб муомала қилмай, бунинг ўрнига унга музокара масаласи сифатида қаради?!
- Нега ўртага ташлаган таклифи даллол ролини ўйнаш ўрнига ўз армияларини Фаластинни озод этиш сари сафарбар қилишни ўз ичига олмади?!
Фаластин кризисини асирлар масаласига чеклаш энг катта жиноятдир. Чунки Фаластин масаласи ўша яҳудийлар асир олинганда бошлангани йўқ ва уларни озод этиш билан тугамайди ҳам. Чунки асл муаммо яҳудий вужудининг Фаластинда бўлишида, уни босиб олишида ва мусулмонларга қарши жиноятларни давом эттираётганидадир.
Шаръий қараш очиқ маълум:
- Масала «гуманитар кризис» эмас, балки жиҳод ва озодлик масаласидир.
- Фаластиннинг денгизидан дарёсигача, барчаси Ислом ери бўлиб, албатта босқинчиликдан озод этилмоғи даркор. Босқинчи вужуд билан музокара қилиш учун ҳеч қандай қонуний асос йўқ.
- Вақтинчалик сулҳ ечим эмас. Балки ечим, Салоҳиддин қилгани каби, исломий ўлкалар армияларини оёққа турғазиш билан муборак заминни озод этишдир.
Бас, бу армияларимиз қачон қўзғалади?!
Армияларимиз – хусусан, Миср армияси – қўмондонларига саволларимиз бор:
- Миср армияси Фаластинни озод этиш учун етарли жанговар қудратга эга, у ҳолда, нега озод этиш учун оёққа турмаяпти?!
- Армия қўмондонлари ғазолик биродарлари қирилаётган бўлсаю, қандай ухлай оляптилар?!
- Уммат қатли омга учраётган бир пайтда ҳам армияларимиз вазифаси ҳукуматни қўриқлаш бўлаверадими?!
Бу музокаралар ва таклифлар Исро ва Меърож заминига зулукдек ёпишаётган яҳудий вужудини сақлаб қолиш учун муваффақиятсиз уринишдир, бундан бошқа нарса эмас. Мусулмон Умматнинг армиялари ҳаракатга келиб, бутун Фаластинни озод қилиш учун ўзларининг шаръий бурчларини адо этишлари билангина ҳақиқий ечим бўлади, бундан бошқа ечим ҳақиқий эмас.
Эй Миср аҳли, эй Кинона армияси!
Сиз воситачилар эмассиз, сиз Фаластин масаласининг эгаларисиз! Эртага эмас, бугун оёққа турмоғингиз керак, акс ҳолда, тарих сизни ўзгариш ясашга қодир бўлган бир пайтда, Уммат ҳаққини поймол қилган, Умматни ёрдамсиз қолдирган кимсаларнинг рўйхатига киритади.
﴿وَقَٰتِلُوهُمۡ حَتَّىٰ لَا تَكُونَ فِتۡنَةٞ وَيَكُونَ ٱلدِّينُ كُلُّهُۥ لِلَّهِ﴾
«То (дунёда) бирон фитна-алдов қолмай, бутун дин фақат Аллоҳ учун бўлгунга қадар уларга қарши жанг қилинглар!» [Анфол 39]
Ҳизб ут-Таҳрирнинг Миср вилоятидаги
матбуот бўлими