Мьянма тоғути ва унинг омадсиз режими Жунуби-Шарқий Осиёдаги фирибгарлик ўчоғининг марказидир

39
0

Матбуот баёноти

Мьянма тоғути ва унинг омадсиз режими Жунуби-Шарқий Осиёдаги фирибгарлик ўчоғининг марказидир

Гардиан газетасининг хабар беришича, Мьянмада 7000 га яқин инсон онлайн фирибгарлик амалиётларидан қутқариб олинган ва ҳозирда Таиландга кўчирилишини кутмоқда. Таиланд бош вазираси Пхэтхонгтхан Чинават 19 феврал, чоршанба куни бу операция чегарадаги фирибгарлик марказларига қарши бошланган кенг кўламли кампания билан бир вақтда содир бўлганини маълум қилди. Бундан тахминан икки ҳафта олдин, 2025 йилнинг 12 феврал куни Мьянманинг Карен штатида фаолият юритувчи Демократик Карен Буддист Армияси (DKBA) деб номланган қуролли гуруҳ томонидан 260 дан ортиқ хорижлик (221 эркак ва 39 аёл) қутқариб олиниб, Таиланднинг Пхоп Пхра минтақасидаги ҳокимиятга топширилган.

Улар орасида 8 нафар индонезиялик, 15  нафардан зиёд малайзиялик ва 12 нафар покистонлик бор эди. Улар Мьянмадаги этник қуролли гуруҳ томонидан озод этилиб, Таиландга олиб кетилган. Бу шахслар турли хил онлайн жиноий фаолиятда, жумладан, ҳиссий фирибгарлик (чўчқа сўйиш деб ҳам аталади), криптовалюта фирибгарлиги, пул ювиш, ноқонуний қимор ўйинларида ишлашга мажбур бўлган. Баъзилари ихтиёрий равишда фаолият қилган бўлса, қолганлар қолишга мажбур қилинган ва оилаларидан катта миқдорда тўлов ундирилмагунча қўйиб юборилмаган. У ердан қутулганлардан баъзилари қийноққа солинганини айтади.

Фирибгарлик қурбонлари орасида Индонезия каби мусулмон ўлкалардан келган аёллар ҳам бор.

Ўтган йилнинг сентябр ойида Мьянманинг Мьявади шаҳрида интернетда фирибгар бўлиб ишлашга мажбур бўлган Новиана Индах Сусанти исмли аёлнинг юракни эзувчи ҳикояси пайдо бўлди. У жиноят зонасида қандай қилиб жони омон қолганини ҳикоя қилар экан, бошидан кечирган қийноқларни «шоу» ўйинига ўхшайди, дея таърифлади. Шунингдек, қийноқларга тутилганини айтиб берди. Масалан, сўкиб ҳақоратлаш, темир билан уриш, электр токи билан азоблаш ва бир неча кун қамоқда сақлаш каби. Сусанти 2021-2023 йиллар ўртасида одам савдоси қурбонига айланган 4 мингдан ортиқ индонезияликдан биттаси ҳисобланади.

Бу воқеалар Жануби-Шарқий Осиё бўйлаб вабо каби тарқалди ва маркази Мьянмада жойлашиб, кўплаб мусулмонларни нишонга олди.

Мьянманинг кўплаб ҳудудлари бундай онлайн фирибгарлик, ноқонуний қимор ўйинлари, шубҳали казинолар ва одам савдоси фаолияти учун база сифатида фойдаланилганликда гумон қилинмоқда. Бу жиноятчи тўдалар полиция етиб бориши қийин бўлган узоқ жойларда, хусусан, Хитой ва Тайландга яқин чегара минтақаларида фаолият қилмоқда. Мьянма ҳукумати 2020 йилда Карин районида бу каби жиноятчи ташкилотлардан бир нечтасини ёпган эди. Бироқ 2021 йилги ҳарбий тўнтаришдан сўнг уларнинг фаолияти қайта авж олди ва янада кенгайди.

Аун Сан Су Чжи ҳукумати устидан ҳарбий тўнтаришдан тўрт йил ўтиб, Мьянма муваффақиятсиз давлатга айланди ва мисли кўрилмаган қатор кризислар исканжасида қолди.

БМТнинг «Тараққиёт дастури»га кўра, Мьянма иқтисодий инқироз ва можароларнинг кучайиши, ҳукумат назорати остидаги районларнинг қисқариши, мураккаб экологик хавф-хатар ва қашшоқлик даражасининг ўсишидан азият чекмоқда.

3,1 миллиондан ортиқ инсон уй-жойини ташлаб кетган, 18,6 миллион киши гуманитар ёрдамга муҳтож, улардан 13,3 миллион киши озиқ-овқат етишмаслигидан қаттиқ қийналмоқда.

Мьянма янада кўпроқ бошбошдоқлик ва кризисга тортилмоқда

Этник исёнчи гуруҳлар ўзаро бир-бири билан иттифоқ қилишгани сабабли ҳукумат мамлакатнинг аксар қисми устидан назоратини йўқотди. Исёнчилар иккита минтақавий ҳарбий базани қўлга киритиб, юқори мартабали зобитларни қўлга олишди. Ўнлаб шаҳарлар ва чегара ўтиш пунктларини назорат остига олишди.

Роҳинга мусулмонларига қарши ваҳший жиноятлари билан танилган бу ҳарбий режим ҳалокат ёқасига келди. Яқинда худди Фиръавн қулаганидек қулайди. Биз худди Аллоҳнинг набийси Мусо алайҳиссалом

﴿رَبَّنَا ٱطۡمِسۡ عَلَىٰٓ أَمۡوَٰلِهِمۡ وَٱشۡدُدۡ عَلَىٰ قُلُوبِهِمۡ فَلَا يُؤۡمِنُواْ حَتَّىٰ يَرَوُاْ ٱلۡعَذَابَ ٱلۡأَلِيمَ﴾

«Раббано, уларнинг мол-дунёларини йўқ қил, кўнгилларини қаттиқ қилгин, токи аламли азобни кўрмагунларича, иймон келтирмасинлар»       [Юнус 88]

дея дуо қилгани каби Аллоҳга дуо қилиб, бу ваҳший режимни барча ғарблик капиталист иттифоқчилари билан бирга жазолашини сўраймиз.

Одамларга ҳақиқий раҳм-шафқат, адолат ва Ислом берган хавфсизликни ўргатиш йўлида кураш ва сабр-тоқатни давом эттириш лозим. Уларни Пайғамбарлик минҳожи асосидаги Халифаликда гавдаланувчи исломий етакчиликни қайта олиб келишга ундаш керак. Зеро, барча мусулмонларга – улар қаерда бўлмасинлар – қайта ҳимояни таъминлашга фақат Халифаликкина қодирдир. Аллоҳ Таоло бундай деди:

﴿قَالَ قَدۡ أُجِيبَت دَّعۡوَتُكُمَا فَٱسۡتَقِيمَا وَلَا تَتَّبِعَآنِّ سَبِيلَ ٱلَّذِينَ لَا يَعۡلَمُونَ﴾

«(Аллоҳ) деди: Дуоларингиз ижобат бўлди, энди тўғри йўлда собит бўлинглар ва ҳатто ҳаргиз билмайдиган кимсаларнинг йўлига эргашманглар!»     [Юнус 89]

 Ҳизб ут-Таҳрирнинг

марказий матбуот

бўлими аёллар қаноти

 

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here