Матбуот баёноти
Фаластин маъмурияти ва унинг хавфсизлик хизмати суд қарорларини оёқ-ости қилиб, ўз жиноятларини яшириш учун ёлғон айбловлар уйдирмоқда
Бу маъмурият ўз қилмишлари ботқоғига ботишдан ҳеч тўхтамаяпти. Ҳар бир хатти-ҳаракати уни бўғзигача, ҳатто пешонасигача ботқоққа тортмоқда. Бу қилмишларидан бири Фаластин аҳлига ҳамда ҳақни гапирган ва унинг мункарларини қайтарган кишига тажовуз қилаётганидир. Алҳол, мункарлари ҳеч қаерга сиғмай кетди. Кейин эса, ҳақ овозларини бостириш, ростгўй инсонлар оғзини ёпиш учун ўз қонунларини ўзи оёқ ости қилиш билан жиноятига каттароқ жиноят қўшмоқда. Айнан шу маъмурият «қонунга қарши чиққанлар», деган сохта иддао билан Жанин лагерига ва Фаластин аҳлига қарши уруш очиб, одамларга ёлғон айблов ёпиштиришни ва зулм қилишни ўзи ва хавфсизлик хизматига касб қилиб олди. Айнан шу маъмурият ўз қонунини этиклари билан эзғилаб ташлади.
Дарҳақиқат, у Тулкармдан Атийя Воилни қамоққа олишга, сўнг унга адолатсиз ва шафқатсиз ҳукм чиқаришга журъат қилди. Кейин суд Атийя Воилни қамоқ жазосини жаримага тортиш жазосига ўзгартириб, қўйиб юборди ва 2025 йил 16 январда жарима тўланди. Бироқ Фаластин разведка хизмати директори Амжад Даровиша суд ва судья қарорини оёқлари билан эзиб, Атийяни қайта разведка хизмати қамоқхонасига тиқди. Ҳозиргача у ўша ерда қолмоқда.
Фаластин маъмурияти хавфсизлик хизмати 2025 йил 16 январда Салфитдан Шоҳир Ассофни ҳам қамоққа олди. Адвокат ишни бошлаганида, разведка хизмати ҳибсга олиш санасини 2025 йил 18 январга ўзгартириб, очиқчасига ёлғон гапирди. Гарчи бу ёлғон тиббий хулосалар билан исботланган бўлса-да, ана шу ёлғон асосида айблов уйдирилди. Адвокат бу ёлғонни фош қилди. Адвокат тақдим этган далилларга қарамай, суд Шоҳирни 15 кун ҳибсда сақлашга қарор қилди. Судья хавфсизлик хизматининг буйруқларига бўйсуниб, даъватни етказаётган, ҳақни гапираётган инсонларга қарши унинг туҳматларига итоат қилиш йўлини танлади.
Бундан ташқари, маъмурият Ҳизб ут-Таҳрирнинг бошқа аъзоларини ҳам, бошқа фаластинликларни ҳам қамоққа олган, ҳолбуки, уларнинг «айб»и маъмурият томонидан муборак замин ва унинг аҳлига қарши содир этилаётган жиноятларни инкор этиш бўлган, холос.
Эй маъмуриятдагилар! Қонунни бузаётганлар кимлар?! Сенларни мункардан қайтараётган Ҳизб ут-Таҳрир аъзоларими ёки сенларми?! Ахир, яҳудийларни рози қилиш учун мужоҳидларни қувғин қилаётганлар, аёллар, болалар ва қарияларни ўлдираётганлар, қолаверса, холис ниятда бўлган ва ҳақни очиқ гапирган Ҳизб ут-Таҳрир аъзолари ва бошқаларга туҳмат қилиб, қамоққа ташлаётганлар кимлар, сенлар эмасми?!
Эй хавфсизлик ходимлари! Ҳақиқатдан ҳам қонунни бузаётганлар кимлар?! Сенларга ўз биродарининг қонини тўкишни бас қил, яҳудийлар ва кофирларнинг кўрсатмалари асосида ҳаракат қилаётган маъмуриятга бўйсунма деганларми?! Ёки сохта айбловлар билан одамларни нишонга олиб, ҳибсга олинган кунларини ҳам сохталаштириб, суд қарорларини менсимай, даъват етказувчиларнинг ҳибсда сақлаш муддатини ўзбошимчалик билан узайтираётганларми?
Эй прокурорлар! Қонунни бузаётганлар кимлар?! Роббимиз Аллоҳдир, деб, сўнг тўғри йўлдан юраётганларми?! Ёки хавфсизлик хизмати билан тил бириктириб, одамларга ёлғон айблов қўйганлар ҳамда айбловлар бутунлай ёлғон эканини билса-да, қамоқ муддатини узайтиришни талаб қилганларми?!
Эй судьялар! Қонунни бузаётганлар кимлар?! Аллоҳ Таолонинг
﴿وَلۡتَكُن مِّنكُمۡ أُمَّةٞ يَدۡعُونَ إِلَى ٱلۡخَيۡرِ وَيَأۡمُرُونَ بِٱلۡمَعۡرُوفِ وَيَنۡهَوۡنَ عَنِ ٱلۡمُنكَرِۚ وَأُوْلَٰٓئِكَ هُمُ ٱلۡمُفۡلِحُونَ﴾
«(Эй мўминлар) орангиздан яхшиликка (Исломга) даъват қиладиган, маъруфга буюриб, мункардан қайтарадиган бир гуруҳ бўлсин, ана ўшалар нажот топгувчилардир» [Оли Имрон 104]
деган қонунига қулоқ тутганларми ёки хавфсизлик хизматига итоат қилиб, ноҳақ ҳибсга олинган Фаластин халқини озод этишдан бош тортганларми?!
Давлатларнинг заволга юз тутиши аввало зулм-адолатсизлик бўлса, иккинчиси ўз қонунини ўзи бузишидир. Агар у Аллоҳнинг амрига итоат қилмайдиган ва одамларга зулм қилишдан бош тортмайдиган ҳокимият бўлсачи?! Бу маъмурият ва унинг хавфсизлигидан на хўжайинлари яҳудийлар рози бўляпти, на юрт аҳли. У на ўз душманидан – агар уни душман деб билса – бирор нарсага эриша олди ва на юрт аҳлига бирор яхшилик келтира олди. Бу ҳалокатга юз тутувчи маъмуриятдир, кошки ақлларини ишлатишса!
Қасос олиш пайтида пешволардан олдин эргашувчилар келтирилади. Уларнинг эргашувчи бўлганликлари бу дунёда ҳам, охиратда ҳам фойда бермайди. Шундай бўлгач, маъмуриятга эргашганлар қачон ақл ишлатарканлар, қаёққа кетмоқдалар?!
﴿إِذۡ تَبَرَّأَ ٱلَّذِينَ ٱتُّبِعُواْ مِنَ ٱلَّذِينَ ٱتَّبَعُواْ وَرَأَوُاْ ٱلۡعَذَابَ وَتَقَطَّعَتۡ بِهِمُ ٱلۡأَسۡبَابُ + وَقَالَ ٱلَّذِينَ ٱتَّبَعُواْ لَوۡ أَنَّ لَنَا كَرَّةٗ فَنَتَبَرَّأَ مِنۡهُمۡ كَمَا تَبَرَّءُواْ مِنَّاۗ كَذَٰلِكَ يُرِيهِمُ ٱللَّهُ أَعۡمَٰلَهُمۡ حَسَرَٰتٍ عَلَيۡهِمۡۖ وَمَا هُم بِخَٰرِجِينَ مِنَ ٱلنَّارِ﴾
«У кунда пешволар эргашувчилардан тонадилар ва ҳаммалари азобни (кўзлари билан) кўрадилар. (У кунда уларни боғлаб турадиган) баҳонаю сабаблар узилади. Эргашувчилар: «Қанийди, яна бир карра (яшашнинг) иложи бўлса-ю, улар биздан тонганларидек, биз ҳам улардан тонсак», дейдилар. Шундай қилиб, Аллоҳ уларнинг қилган амалларини ўзларига ҳасрат-надомат қилиб кўрсатади ва улар жаҳаннамдан чиқа олмайдилар» [Бақара 166]
Ҳизб ут-Таҳрир аъзоларига келсак, улар ҳамиша ҳидоят машъаласи бўлиб турадилар, анавилар ёмон кўрадиган ҳақиқатни ҳамиша гапирадилар, уларнинг хўжайинлари Ҳизб аъзоларига ҳам, Фаластин аҳлига ҳам зиён етказолмайди ва ниҳоят, Аллоҳ ўртамизда ҳукм қилади, У энг яхши ҳукм қилгувчидир.
Ҳизб ут-Таҳрирнинг
муборак Фаластин
заминидаги матбуот бўлими