Муборак Қурбон ҳайити табриги

2082
3

Муборак Қурбон ҳайити табриги

Аллоҳу акбар, Аллоҳу акбар, Аллоҳу акбар, ла илаҳа иллаллоҳ,

Аллоҳу акбар, Аллоҳу акбар, ва лиллаҳил ҳамд…

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Бутун оламлар Парвардигори Аллоҳга ҳамду санолар бўлсин. Пайғамбарларнинг энг яхшиси саййидимиз Муҳаммад ﷺга, у кишининг оилалари ва барча саҳобаларига салоту саломлар ёғилсин.

Ҳизб ут-Таҳрир мустамлакачиларнинг бевосита ва билвосита тазйиқи остида оғир яраланиб, сабр ва бардош кўрсатиб келаётган Ислом Умматига ўзининг самимий табригини йўллайди. Шу муносабат билан, бутун муборак Фаластин заминидаги, хусусан, Ғазодаги сабрли аҳлимизга алоҳида диққат қаратиб, Аллоҳ Таолодан ҳайит кунларини уларнинг қалбларига сакинат-хотиржамлик қилиб қўйишини сўраб қоламиз. Зеро, бу хотиржамлик қалблари Аллоҳнинг розилигига ошуфта бўлган мусулмонларгина англай оладиган, душман кофирлар эса ҳайратда қолаётган хотиржамликдир.

Ўз навбатида мен шахсан ўзимнинг, Ҳизб ут-Таҳрир марказий матбуот бўлими раисининг ва матбуот бўлимидаги барча доираларда хизмат қилаётган ака-ука ва опа-сингилларимизнинг табрикларини Ҳизб ут-Таҳрир амири улуғ олим Ато ибн Халил Абу Роштага етказаётганимдан мамнунман. Мавло эгамиздан амиримизнинг қўли билан Исломий Умматга нусрат бериб, ғолиб-мустаҳкам қилишини сўраб қоламиз.

Бу йилги Қурбон ҳайити Ислом Уммати ер юзининг ҳар бир бурчагида мустамлакачилар зулмининг оғир юкини елкасида ҳис қилаётган бир пайтда кириб келди. Зеро, Ғазо аҳлига ва муборак Фаластин заминининг бошқа жойларидаги мусулмонларга қарши давом этаётган жиноятлардан тортиб, Ҳиндистон ва Кашмир мусулмонларига нисбатан қилинаётган оғир зулмлар, Судан шаҳарлари ва аҳолисини ютиб юбораётган прокси урушлар, Сурия халқини – улар қаерда бўлмасинлар – таъқиб қилаётган тизимли хорлаш сиёсатлари ва Ислом ярим оролидан Ислом иффатини йўқ қилиш сиёсатлари ҳамда Фаластин атрофидаги юртларда ва Ғарб мамлакатларида Ғазони қўллаб-қувватловчи ёки унга ҳамдард бўлганлар юз тутаётган зулмлар, буларнинг барчаси мусулмонларнинг бу йилги Қурбон ҳайитини мустамлакачилар пайдо қилган шундай оғир шароитларда кутиб олганликларига мисол бўла олади.

Эй мусулмонлар! Эй инсонлар учун чиқарилган энг яхши Уммат!

Ғазода давом этаётган уруш мустамлакачи кофир Ғарбнинг бошқа юртларингизга нисбатан кўзлаётган фитна ва ёвузлигидан сизни огоҳлантиради. Агар сиз Ғарбни ушбу юртлардан йўқ қилмасангиз, у ҳаётингизга аралашишдан тўхтамайди. Бу ишни малай ҳукмдорлар қўлидан ҳокимиятингизни қайтариб олмагунингизгача уддалай олмайсиз. Ҳокимиятингизни юртингиз армиялари сафидаги қувват аҳлидан иборат ўғлонларингизгина қайтариб олиб бериши мумкин. Ўз ҳокимиятидан воз кечган Умматда ҳеч қандай куч-қудрат бўлмайди. Ҳукмдорлар ва уларнинг карнайлари томонидан айтилган «ҳозирги аҳвол буни кўтармайди» деган ёлғонга алданманг. Бу ўз халқини абадий қул қилгунига қадар ёлғон гапириб келган ҳар бир тоғутнинг гапидир. Шуни билингки, Умматда манфаатларига зарар етказиш қийин бўлган биринчи давлат мақомини эгаллаш қобилияти ва имконияти мавжуд. Қолаверса, Уммат муборак Фаластин заминини озод этиш учун етарли қобилият ва имкониятга ҳам эга. Ғазонинг мужоҳид ёшлари бутун Умматга, хусусан, унинг армияларига яҳудий вужудининг тайёргарлик кўрганлар олдида ҳеч нарса эмаслигини, тўғрироғи, Америка  ва унинг қуроллари Ислом Умматининг оз сонли жангчи гуруҳини енгиш учун ҳам кифоя қилмаслигини исботладилар. Шундай экан, Фаластин атрофидаги саноғи миллионларни ташкил қиладиган армиялар ҳақида нима дейиш мумкин?!

Эй мусулмонлар! Эй минбар, веб-сайт ва медиа платформа эгалари!

Мусулмон юртларининг мустамлакачиликдан азоб чекаётгани ҳақиқат бўлиб, бу ҳақиқатни ошкор этишдан тортинманг. Зеро, бу – юртларингизда хавфсизликнинг бутунлай издан чиқишининг ҳақиқий сабабчиси бўлиб, Исломий Уммат компасини бу ҳақиқатдан бошқа ёққа бурманг. Аксинча, Умматни шу нарсага ундангки, у қувват эгаларидан малай ҳукмдорларни қулатишни ва шу орқали мустамлакачилар пайдо қилган бу аҳволдан уни халос этишни талаб қилсин. Ислом Уммати учун уларнинг куч-тоқатлари ва қалбларини бирлаштирган ягона давлат, яъни пайғамбарлик минҳожи асосидаги иккинчи рошид Халифалик давлати бўлиши лозим. Биз Ҳизб ут-Таҳрир аъзолари сизларни Ҳизбнинг Халифаликни қайта барпо этиш лойиҳаси сифатида Қуръон ва Суннатдан олиб тайёрлаган моддаларини кўриб чиқишга чақирамиз.

Эй мусулмон армиялари сафидаги аскарлар!

Агар қурол-яроғларингиз, ҳарбий техникаларингиз ва машғулотларингиз Уммат душманларига қарши жанг қилиш учун бўлмаса, уларни ким учун сақламоқдасиз? Хоин ҳукмдорларнинг буйруғини кутяпсизми? Уларнинг буйруқлари душманингизга қарши жанг қилиш ва ерларингизни озод этиш учун эмас, балки ўз аҳлингизни ўлдириш ва юртингизни вайрон қилиш учун бўлади. Улар сизларни ўз шаҳарларингизни вайрон қилишингиз учун қандай сафарбар қилишаётганига, бир вақтнинг ўзида муборак Фаластин заминини озод этиш учун ҳаракатга келишингиздан огоҳлантираётганига бир қаранг! Аслида, сиз уларни яқиндан танийсиз. Уларнинг Америка ва мустамлакачи кофир Ғарбнинг истакларига қандай бўйин эгаётганларини, мамлакат халқи ва уларнинг орзу-умидларини эса, назар-писанд қилмаётганини кўриб турибсиз. Ҳизб ут-Таҳрир сизларни Ислом тарафида ва Ислом Уммати сафида бўлишга чақиради. Шундай экан, юртларни бу ҳукмдорлар хиёнатидан халос қилинг, улардан мустамлакачи давлатлар қўлини қирқиб ташланг. Пайғамбарлик минҳожи асосидаги иккинчи рошид Халифаликни барпо этиб, Аллоҳнинг шариатини қоим қилинг. Кейин мусулмонлар халифаси амирлиги остида муборак Фаластин заминини озод этишга киришинг. Шунда ортингиздан мусулмонлар сизларни қўллаб-қувватлаб, Аллоҳнинг нусрати сабабли такбир айтадилар.

Эй мусулмонлар!

Бугун Қурбон ҳайити. Шундай экан, Аллоҳ Таолога қаттиқ дуо қилиб, байрам қувончингизни қатъиятингизни янгилаш ва душманингизга нисбатан ғазабингизни қўзғашга омил қилинг. Кейин Пайғамбарлик минҳожи асосидаги иккинчи рошид Халифаликни барпо этиш йўлида жиддий ҳаракат қилиш мақсадида Ҳизб ут-Таҳрир аъзолари билан қўлни қўлга беринг.

Аллоҳ Таоло айтади:

﴿يَا أَيُّهَا الَّذِينَ آمَنُوا إِن تَنصُرُوا اللهَ يَنصُرْكُمْ وَيُثَبِّتْ أَقْدَامَكُمْ * وَالَّذِينَ كَفَرُوا فَتَعْساً لَّهُمْ وَأَضَلَّ أَعْمَالَهُمْ

«Эй мўминлар, агар сизлар Аллоҳга ёрдам берсангизлар (яъни Унинг йўлида жиҳод қилсангизлар), У зот ҳам сизларга ёрдам берур ва жанг майдонида қадамларингизни собит-барқарор қилур. Кофир бўлган кимсалар учун эса ҳалокат бўлур ва (Аллоҳ) уларнинг амалларини зое кетказур» [Анфол 24-25]

Аллоҳу Акбар, Аллоҳу Акбар, Аллоҳу Акбар, ла илаҳа иллаллоҳ, Аллоҳу Акбар, Аллоҳу Акбар ва лиллаҳил ҳамд.

Ҳайитингиз муборак бўлсин.

Вассаламу алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ.

 Муҳандис Салоҳиддин Азоза

Ҳизб ут-Таҳрирнинг

марказий матбуот бўлими раиси

 

3 COMMENTS

  1. A major limitation to the available data is that they do not identify the optimum level of control for particular patients, as there are individual differences in the risks of hypoglycemia, weight gain, and other adverse effects.
    Do not what is sildenafil been approved by the FDA?
    When this happens, body temperature can rise high enough to make the person sick.

  2. Sampson H A, 2003.
    Make sure you talk to a real person when you sildenafil white pill you want to compare costs from pharmacies
    When treated with guanabenz, mice that are genetically engineered to express high amounts of interferon gamma in their brains were protected against oligodendrocyte and myelin loss.

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here