Президент Трамп АҚШ империясини кенгайтириш мақсадида ғазоликларни кўчиришни талаб қиляпти!

28
0

Матбуот баёноти

Президент Трамп АҚШ империясини кенгайтириш мақсадида ғазоликларни кўчиришни талаб қиляпти!

«Қўшма Штатлар Ғазо секторини ўз назорати остига олади… Биз бунга эга чиқамиз!»

Америка президенти Дональд Трамп яҳудий бош вазири Бинямин Нетаняху билан бирга ўтказган матбуот анжуманида Ғазо секторини босиб олиш ва аҳолисини мажбурий кўчириш режасини эълон қилди. «Керак бўлса минтақада АҚШ кучларини жойлаштириш»ини таъкидлаб, икки миллионга яқин фаластинликни қўшни давлатларга жўнатилишини, уларга қайтиш ҳуқуқи берилмаслигини қўшимча қилди. (Рейтер, 2025 йил 4 феврал).

Мустамлакачиликнинг кўчириш ва босиб олиш сиёсатининг қайта тикланиши:

Қўшма Штатлар кенг қамровли норозилик тўлқинига дуч келмоқда, нафақат халқаро миқёсда, балки ўз ичкарисида ҳам. Сиёсий саҳнанинг турли қатламларидан бўлган танқидчилар фаластинликларнинг мажбуран кўчирилишини этник тозалаш деб таърифлаб, бу мустамлакачиликнинг янги тўлқинининг бошланиши бўлиши мумкинлигини таъкидлашмоқда.

Матбуот анжумани чоғида америкалик журналистлардан бири Трампга тўғридан-тўғри бундай савол берди: «Сиз суверен бир ерни тортиб олиш ҳақида гапиряпсиз, бундай ҳуқуқни сизга қайси қонуний ҳокимият берди? Доимий босқинчиликни таклиф қилмоқчимисиз?». Трамп бунга «Мен у ерда узоқ муддатли эгалик ҳақида ўйлаяпман», дея очиқ тарзда жавоб қилди!

Трамп баёноти Америка сиёсий муассасаларида ғазаб оловини ёқди. Масалан, сенатор Крис Мёрфий бундай деди: «У бутунлай ақлдан озибди! Ғазога уруш қилиш минглаб америкалик аскарларнинг ўлимига ва Яқин Шарқда ўнлаб йиллар давомида тугамайдиган урушга сабаб бўлади. Бу телбаликдан бошқа нарса эмас!».

Конгрессмен Жейк Окинклосс янада қаттиқ танқид қилди. У Трамп баёнотига «Ўзини тутолмаслик ва масъулиятсизлик», дея баҳо берди. Сўнг «Одатда, Трамп бирор сиёсий таклифни ўртага ташлаганда, албатта унинг ортида ўзининг шахсий манфаати ётган бўлади», дея қўшимча қилди.

Халқаро қонунларни қўпол равишда бузиш

Ўз навбати, «Халқаро Амнистия» ташкилоти қатъий баёнот билан чиқиб, АҚШ маъмуриятининг халқаро қонунларни очиқдан-очиқ бузишда давом этаётганини таъкидлаб, бундай деди: «Қўшма Штатлар уруш жиноятлари ва инсониятга қарши жиноятларда айбланиб, халқаро суд томонидан қидирувга берилган Нетаняхуни қўллаб-қувватлаш билан халқаро адолатни очиқдан-очиқ менсимаяпти. Женева конвенцияларига кўра, Вашингтон қонуний равишда ҳарбий жиноятларда айбланган шахсларни жиноий жавобгарликка тортиш ёки экстрадиция қилиш мажбуриятини олган ва уруш жиноятчиларини бошпана билан таъминлашга ҳаққи йўқ».

«Халқаро Амнистия» ташкилоти Америка қуролларининг бу уруш жиноятида қўлланганига оид қатъий далиллар борлигига эътибор қаратди. Шунга қарамай, Вашингтон ўзининг маънавий ва қонуний мажбуриятига бефарқ қараган ҳолда яҳудий вужудини қурол-яроғ билан таъминлашда давом этмоқда.

Шу нуқтаи назардан, Республикачилардан собиқ вакиллар палатаси аъзоси Жастин Амаш «Қўшма Штатлар шунчаки янги ишғол ботқоғига ботиб кетаётгани йўқ, балки айни пайтда этник тозалаш жиноятига ҳам шерик бўляпти. Бу виждонли ҳеч бир америкалик қабул қила олмайдиган нарса», деди.

Трамп Американи зулм ва туғён сари етакламоқда

Кўриниб турибдики, Трампнинг баёнотлари шунчаки тасодифий айтилган баёнотлар эмас, балки яҳудий вужуди томонидан амалга оширилаётган этник тозалашни қўллаб-қувватлаётган позициядир. Бу босиб олиш ва куч билан бошқариш менталитетини акс эттирувчи авторитар нутқ ҳамда Американи зулм ва ҳарбий мустамлакачиликнинг янги даври сари ундайдиган хавфли қадамдир.

Бироқ Ғазо халқи ўз сўзини айтиб бўлди. Манбаи қандай бўлишидан қатъий назар у босқинчиликни рад этади. Қамал, бомбардимон ва вайронагарчиликларга қарамай ҳамда ўз юртига бўлган ҳуқуқига ишонган, мусибатларга сабр қилган ва ўзининг овозини ўчиришга ҳаракат қилувчи ҳар қандай кучга қарши турган ҳолда, собит қолмоқда. Аллоҳдан шаҳидларни раҳмат қилишини ва бундай мағрур халқни тажовузлар қаршисида куч-қудрат ва сабр-тоқат билан сийлашини сўраб қоламиз.

Америкадаги мусулмонларга:

Бундай адолатсизлик қаршисида жим қолиш танлов эмас, аксинча, катта гуноҳдир. Биз Америкадаги мусулмонлар шаръий ва ахлоқий жиҳатдан бу жиноятларни фош қилишга ва бундай жинниликка қарши овозимизни кўтаришга буюрилганмиз. Трампнинг тентакона сиёсатлари Қўшма Штатларни ҳарбий диктатура ва мустамлакачиликнинг кенгайиши томон тортмоқда ҳамда мусулмон ва насроний фаластинликларни кўчиришга, уларнинг ерларини куч ва очкўзлик билан ўзлаштириб олишга олиб келмоқда.

Эй Америка халқи, қўл қовуштириб турманг!

Агар ҳозир ҳаракатга келмасангиз, бугунги адолатсизлик-зулм Фаластин билан чекланмайди, балки миллатингиз маънавиятини еб ташлайди. Тарихда буни мустамлакачи кучлар мисолида кўришингиз мумкин. Мозийдан сабоқ чиқаринг, чунки туғён ва такаббурлик ҳеч бир кун миллатларнинг омон қолишига сабаб бўлмаган, аксинча, емирилишга олиб борган. Чунки барқарорлик асоси фақат адолатдир.

Эй мусулмонлар!

Бундай зулмга сукут қилишингиз номақбул ва катта гуноҳдир. Аллоҳ Таоло зиммамизга юклаган вазифа аниқ. Аллоҳ Субҳанаҳу ва Таоло айтади:

﴿كُنتُمۡ خَيۡرَ أُمَّةٍ أُخۡرِجَتۡ لِلنَّاسِ تَأۡمُرُونَ بِٱلۡمَعۡرُوفِ وَتَنۡهَوۡنَ عَنِ ٱلۡمُنكَرِ وَتُؤۡمِنُونَ بِٱللَّهِ﴾

«Сизлар инсонлар учун чиқарилган энг яхши Уммат бўлдингиз, маъруфга буюрасиз, мункардан қайтарасиз, Аллоҳга иймон келтирасиз» [Оли Имрон 110]

Эй мусулмон қўшинлар, ҳақиқий қарор соҳиблари сизсиз!

Агар бу дунё ва охират шарафини қидираётган бўлсангиз, йўл аниқ. Аллоҳнинг ансорлари бўлинг ва мазлумларга нусрат беришга отланиб, мустамлакачиларни мусулмон юртларидан супуриб ташланг. Аллоҳ Таоло айтади:

﴿وَإِنِ ٱسۡتَنصَرُوكُمۡ فِي ٱلدِّينِ فَعَلَيۡكُمُ ٱلنَّصۡرُ﴾

«Агар дин йўлида сиздан нусрат-ёрдам сўрасалар, нусрат бериш зиммангиздадир»                                                                          [Анфол 72]

Эй Америка халқи, қалбингизни ҳақиқатга очинг!

Исломга қайта назар ташланг. Унга сионист ахборот воситалари тарғиб-ташвиқ қилган ёлғонлар орқали эмас, балки Ислом чақираётган адолат, раҳмат ва қадрият орқали назар ташланг. Ислом фақат дингина эмас, балки бутун инсониятга адолат ва қадр-қиммат келтирувчи ҳаёт манҳажидир. Ғазо аҳлининг шунча азоб-уқубатларга қарамай, қандай собит турганликларини кўрмадингизми?! Бу – иймон қувватидир. Зеро, охир-оқибат иймон ва адолат албатта ғалаба қозонади. Аллоҳ Таоло айтади:

﴿قُلۡ يَٰٓأَهۡلَ ٱلۡكِتَٰبِ تَعَالَوۡاْ إِلَىٰ كَلِمَةٖ سَوَآءِۢ بَيۡنَنَا وَبَيۡنَكُمۡ أَلَّا نَعۡبُدَ إِلَّا ٱللَّهَ وَلَا نُشۡرِكَ بِهِۦ شَيۡ‍ٔٗا وَلَا يَتَّخِذَ بَعۡضُنَا بَعۡضًا أَرۡبَابٗا مِّن دُونِ ٱللَّهِۚ فَإِن تَوَلَّوۡاْ فَقُولُواْ ٱشۡهَدُواْ بِأَنَّا مُسۡلِمُونَ﴾

«Айтинг (эй Муҳаммад): «Эй аҳли китоб, бизга ҳам, сизга ҳам баб-баробар бўлган бир сўзга келингиз – ёлғиз Аллоҳгагина ибодат қилайлик, Унга ҳеч нарсани шерик қилмайлик ва бир-биримизни Аллоҳдан ўзга илоҳ қилиб олмайлик. Агар улар (яъни аҳли китоблар) ушбу даъватдан юз ўгирсалар, унда сизлар (эй мўминлар): «Гувоҳ бўлинглар, биз мусулмонлар», деб айтингиз!»

                                                                                             [Оли Имрон 64]

 

Ҳизб ут-Таҳрирнинг Америкадаги

матбуот бўлими

 

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here