Американинг Ғазо аҳлини кўчириш сиёсатига қарши туриш Исломий Умматнинг шаръий бурчидир

17
0

Матбуот баёноти

Американинг Ғазо аҳлини кўчириш сиёсатига қарши туриш Исломий Умматнинг шаръий бурчидир

Ҳизб ут-Таҳрир – Бангладеш вилояти Дакка ва Читагонг шаҳарларидаги кўплаб масжидлар олдида 2025 йил 7 феврал жума намозидан кейин намойишлар ўтказди. «Американинг мазлум Ғазо аҳлини кўчириш сиёсатига қарши туриш Ислом Умматининг шаръий бурчидир», деб номланган ушбу намойишлар АҚШ президенти Дональд Трамп баёнотига жавобан уюштирилди. Трамп Оқ уйда яҳудий бош вазири Бинямин Нетаняху билан берган матбуот анжуманида Қўшма Штатлар Ғазо секторини ишғол этишни ва уй-жойларни қайта қуриш учун уни ўз назоратига олишни мақсад қилаётганини айтди. Ғазо мусулмонларини Иордания билан Мисрга кўчириш таклифини киритгани билан мақтаниб, икки давлат бу талабни қабул қилишга мажбур эканликларини таъкидлади.

Ушбу намойишларда нутқ сўзлаганлар бир неча муҳим масалаларга тўхталиб ўтдилар. Жумладан, шунча репрессия ва бостиришларга қарамай, Ғарбнинг Ғазо аҳлини кўчиришда муваффақиятсизликка учраганлиги, исломий юртлардаги Америкага малай ҳукмдорларнинг амалга оширган жиноятлари, Трампнинг бундай такаббурлик баёнотини беришга қандай журъат қилганлиги, Фаластинни озод этишнинг ҳақиқий йўли, Салоҳиддин Айюбий авлодлари бўлмиш холис ҳарбий зобитлар ролининг муҳимлиги каби мавзулар.

Ушбу нутқлардаги энг муҳим фикрлардан қисқача келтирамиз:

«Эй мусулмонлар!

Трампнинг бу баёноти босқинчи яҳудий вужудининг омади чопмай қолган бир пайтда янгради. Зеро, босқинчи вужуд бевосита АҚШ қўллаб-қувватлови билан Ғазо аҳлининг иродасини синдириш мақсадида 15 ой тинимсиз геноцид жиноятларини содир этиш билан ҳам муваффақиятга эришолмади. Ғазо инфратузилмасининг 60 фоизидан кўпроғини, жумладан, касалхоналар, масжидлар, университетлар ва мактабларни вайрон этди. Бироқ, шуларга қарамай, Ғазо аҳли синмас қатъият билан яна ўз уйларига қайтмоқдалар. Трамп ва унинг тарафдорлари кўчирилганлар ўз тупроқларидан воз кечишни истамай, яна тоғлар қадар мустаҳкам ирода билан вайрон бўлган уйларига қайтаётганини кўриб, ҳайратга тушишди. Шунинг учун Трампнинг Ғазо аҳлини у ердан кўчириш режаси ушбу муборак замин аҳлининг тебранмас иймони ва саботи қаршисида муваффақиятсизликка учрайди. Дарҳақиқат, Росулуллоҳ ﷺ бу заминнинг даражаси ҳақида бундай марҳамат қилганлар:

«طُوبَى لِلشَّامِ. فَقُلْنَا: لِأَيٍّ ذَلِكَ يَا رَسُولَ اللهِ؟ قَالَ: لِأَنَّ مَلَائِكَةَ الرَّحْمَنِ بَاسِطَةٌ أَجْنِحَتَهَا عَلَيْهَا»

«Шомга тубо жаннати бўлсин! Нима учун, ё Росулуллоҳ? – деб сўрадик. Шунда у зот бундай жавоб бердилар: чунки Раҳмоннинг малоикалари Шом узра қанотларини ёйиб туради». (Имом Термизий ва имом Аҳмад ривояти).

Эй мусулмонлар!

Муборак замин улкан ҳарбий қудратга эга бўлган исломий юртлар билан ўралган бир пайтда, қандай қилиб Трамп бундай такаббур баёнотларни беришга журъат қила олади? Дунёда икки миллиард мусулмон бўлиб, юз миллионлаб аскарларимиз бор экан, у қандай қилиб бундай қилишга журъат этади? Бунинг сабаби оддий: Трамп шуни яхши биляптики, мусулмон юртларидаги ғарбпараст малай ҳукмдорлар 15 ой давом этган Ғазо урушида ўз биродарлари томонида туришмади, аксинча, исломий юртларни миллатчилик асосида бўлиб-парчалашди ва аскарларини казармаларга қамашди. Гарчи бу ҳукмдорлар яҳудийлар тажовузини очиқ қоралашган эсалар-да, бироқ аслида, Аллоҳ Таоло

﴿إِنَّمَا ٱلۡمُؤۡمِنُونَ إِخۡوَةٞ﴾

«Албатта мўминлар (бир-бирларига) оға-инидирлар»                 [Ҳужурот 10]

деганига қарамай, ҳаммалари Американинг сиёсатларини ижро этишмоқда.

Ўзингизга маълум, Бангладешдаги айрим сиёсатчилар ва зиёлилар Американи – мустамлакачи давлатлигига ва мусулмонларнинг ашаддий душмани эканига қарамай – дўст тутишган. Хўш, Америкадан ёрдам сўраётган ва Трамп менинг чақириғимни қабул қилди дея фахрланаётган кимсалардан нимани кутяпмиз?! Аллоҳ Таоло бундай деган:

﴿يَٰٓأَيُّهَا ٱلَّذِينَ ءَامَنُواْ لَا تَتَّخِذُواْ ٱلۡيَهُودَ وَٱلنَّصَٰرَىٰٓ أَوۡلِيَآءَۘ بَعۡضُهُمۡ أَوۡلِيَآءُ بَعۡضٖۚ وَمَن يَتَوَلَّهُم مِّنكُمۡ فَإِنَّهُۥ مِنۡهُمۡۗ إِنَّ ٱللَّهَ لَا يَهۡدِي ٱلۡقَوۡمَ ٱلظَّٰلِمِينَ﴾

«Эй мўминлар, яҳудийлар ва насронийларни дўст тутмангиз! Уларнинг баъзилари баъзиларига дўстдирлар. Сизлардан ким уларга дўст бўлса, бас, у ўшалардандир. Албатта, Аллоҳ золим қавмни ҳидоят қилмас»     [Моида 51]

Шунинг учун яҳудийларни қўллаб-қувватлаётган Американи душман деб билиш ва унинг юртимиздаги малайларини қулатиш ҳар бир мусулмоннинг шаръий бурчидир.

Эй мусулмонлар!

Росулуллоҳ ﷺ

«الْإِمَامُ جُنَّةٌ يُقَاتَلُ مِنْ وَرَائِهِ وَيُتَّقَى بِهِ»

«Имом-халифа қалқондир. Унинг ортида туриб жанг қилинади ва у билан ҳимояланилади» дедилар. (Саҳиҳи Бухорий). Чунки мусулмонларнинг бирдан-бир ҳимоячиси халифадир. Бугунги кунда Ислом Умматининг репрессиядан азият чекаётганига мана шу ҳимоячининг йўқлиги сабабдир. Бу кундек равшан ҳақиқат. Шунинг учун Ҳизб ут-Таҳрир етакчилиги остига киришингиз лозим. Чунки у Умматнинг ҳақиқий ҳимоячиси бўлмиш Халифаликни барпо этишга ҳаракат қилмоқда. Сиз, шунингдек, Америка тиқиштираётган демократик ва миллатчилик каби сиёсий ечимларни ҳам рад қилинг. Акс ҳолда қиёмат куни Аллоҳнинг ҳузурида ҳисоб беришингизга тўғри келади. Фақат Пайғамбарлик минҳожи асосидаги Халифалик давлатигина Ислом Уммати ва армияларини бирлаштиради. Бу давлат қўшинларининг арслондек ўкиригининг ўзи Уммат дуч келаётган турли репрессияларни тўхтатишга етарлидир.

Эй Салоҳиддин Айюбий авлодлари бўлмиш холис қўшинларимиз!

Бобомиз Салоҳиддиннинг Қуддусни озод этиш олдидаги тўсиқлардан қандай қутулганини яхши биласиз. Бугунги кунда сизнинг олдингизда малай ҳукмдорлар ва демократик секуляр режимлар тўсиқ бўлиб турибди. Сизда тарихий имконият бор. Шундай экан, бу малайларга бўйин эгманг ва Халифаликни тиклаш учун Ҳизб ут-Таҳрирга нусрат-ёрдам беринг. Эсланг, Мадинада Саъд ибн Муоз бошчилигидаги ҳарбий кучлар куфр етакчиси Абдуллоҳ ибн Салулни қўллаб-қувватлашдан воз кечиб, Росулуллоҳ ﷺга нусрат берганда Ибн Салул ўзининг ожиз эканини англаб етган ва фақат қоралашдан нарига ўтмаган эди. Мамлакатнинг турли қатламлари ҳозирги малай ҳукмдорларнинг сиёсий ўйинларидан чарчади. Ҳақиқатда, Ислом ғалабаси Умматни бирлаштиради ва натижада ҳақиқий такбирлар жаранглайди. Шунинг учун ушбу мақсадни рўёбга чиқариш йўлида сиз мусулмонлар мустамлакачи кучлардан ёки Ҳиндутва давлатидан асло қўрқманг. Америка ҳам ичкаридан заифлашди, мафкуравий муваффақиятсизликка учради. Ҳиндистон ҳам ўз малайларисиз (Ҳасина гуруҳисиз) ҳеч нарса қила олмайди. Шунинг учун ҳар доим нусрат Аллоҳдан эканини унутманг.

﴿إِنَّا لَنَنصُرُ رُسُلَنَا وَٱلَّذِينَ ءَامَنُواْ فِي ٱلۡحَيَوٰةِ ٱلدُّنۡيَا وَيَوۡمَ يَقُومُ ٱلۡأَشۡهَٰدُ﴾

«Биз пайғамбарларимизга ва иймон келтирган зотларга ҳаёти дунёда ҳам, гувоҳлар (ҳозир бўлиб) турадиган кунда ҳам албатта нусрат берурмиз»                                                                                                    [Ғофир 51]

Ҳизб ут-Таҳрирнинг Бангладешдаги

матбуот бўлими

 

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here