Мусулмонларни ким бўляпти?

87
0

Мусулмонларни ким бўляпти?

 Миллий хавфсизлик бўйича давлат қўмитасининг Ўш вилояти бўлими “Экстремизм ва терроризмга қарши кураш” мавзусида йиғилиш ўтказди. Йиғилишда сўзга чиққан Ўш шаҳри ва Ўш вилояти бўйича қўмита раҳбари Дониёр Рисалиев имом-хатибларни қаттиқ назоратга олиш кераклигини таъкидлади. Миллий хавфсизлик бўйича давлат қўмитасининг минтақадаги “Терроризм ва экстремизмга қарши кураш” бўлимининг бошлиғи Тынчтыкбек Орозбаев эса, масжидларда имом-хатибларни ишга олиш бўйича яхши текширувлар олиб борилмаётганини танқид қилди. У вилоятдаги 1078та масжиднинг 87 нафар имом-хатиби “Салафийлик” йўналишига, 145 нафари эса “Таблиғ” йўналишига амал қилишини ва ҳатто Ўш шаҳридаги масжидларда “Адеп Башат”, “Сулаймония” каби жамоаларнинг фикрини қўллаб-қувватловчилар имомлик қилаётганини алоҳида таъкидлади.

 Бундан аввал президент Жапаров “Дин тўғрисида”ги қонунни имзолаганини эълон қилар экан, мамлакатда суд томонидан тақиқланган “Ҳизб ут-Таҳрир” ва шу каби 20та ташкилот ва ҳали таъқиқланмаган 14та жамият фаолият юритаётгани, уларга қўшилаётганлар сони кундан-кунга ортиб бораётганидан хавотир билдирган эди.

Маълумки, расмий ҳукумат масжид имомларини турли Исломий жамоаларга мансубликда айблаб, шу баҳонада мусулмонларни бир-бирига қарши қўйишни кўзламоқда. Аниқроғи, масжидларга ҳукуматнинг буйруғини ҳеч иккиланмай бажарадиган имомларни тайинлаш орқали, улардан қирғиз жамиятининг бир қисми бўлган Исломий жамоаларга қарши фойдаланишни кўзламоқда. Ҳукумат ўз манфаатларига асосий таҳдид, деб ҳисоблайдиган “Ҳизб ут-Таҳрир” Исломий сиёсий уюшмасига қарши курашдан бу ишни бошлади. Ўнлаб йигитларни ҳибсга олиб, Ҳизбга қарши сохта айбловлар қўйишни кучайтирди. Бу ишлар ортидан масжид имомлари ҳукумат манфаатларига зид бўлган жамоаларни жамиятдан ажратишга ҳаракат қилиши кутилмоқда. Бу билан ҳукумат диний соҳани тўлиқ қўлга олишни ва Исломни ўзи чизган чегаралар ичида назорат қилишни мақсад қилмоқда. Демак, юқоридаги йиғилишдан маълум бўлишича, ҳукуматнинг Ҳизбга қарши кураши ортидан бошқа жамоаларга ҳам кураш бошлаши ва фитналар уюштириши кутилади.

Шу ўринда мусулмонлар бир ёқадан бош чиқариб, ҳукумат томонидан олиб борилаётган “бўлиб ташла, ҳукмрон бўл” сиёсатига қарши туришлари керак. Зеро, жамоалар ўртасидаги ихтилофли масалалар шаръий рай бўлиб, улар фақат мужтаҳидлар ўртасидаги муҳокама билан ҳал бўлади. Лекин, асосий масалада мусулмонлар бир тана кабидирлар. Уларнинг барчаси Аллоҳга, фаришталарга, китобларга, пайғамбарларга, охиратга ва яхшилик ва ёмонлик Аллоҳдан эканлигига иймон келтиришда бир хилдирлар. Шундай экан, ҳукумат мусулмонларни бўлиб ташлаш учун “экстремизм ва терроризм” каби куфр тиқиштирган атамаларни мусулмон биродарларимизга қарши қўллаши ва уларга қарши кураш олиб бориши жоиз эмас! Зеро, мустамлакачилар ҳақиқий Исломга амал қилувчиларни ва даъватни кўтариб қилувчиларни “экстремист”ларга айлантириб қўйишди. Аслида бу атамалар Ислом ва мусулмонларга қарши кураш учун ўйлаб топилган. Шундай экан, мустамлакачи кофирлар ва уларнинг малайларининг ҳийлаларига алданиб қолишдан эҳтиёт бўлиш лозим. Аллоҳ Таоло айтади:

وَيَمْكُرُونَ وَيَمْكُرُ اللَّهُ وَاللَّهُ خَيْرُ الْمَاكِرِينَ

“Улар макр қилурлар, Аллоҳ ҳам «макр» қилур. Аллоҳ «маккор»роқдир”. [8:30]

Мумтоз Мавароуннаҳрий

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here