Матбуот баёноти
Ғазо ёлғиз қолдими?!
Қирғин, вайронагарчилик ва қамал Ғазода оддий кўринишга айланиб қолди. Лекин яқиндан бери, у ердаги фожиа оммавий ахборот воситалари ва Умматнинг кўз-ўнгидан узоқлаштирилмоқда. Шомда ҳам худди шундай ҳолат бўлиб, яҳудий вужуди у ердаги қолган қурол-яроғларни бомбардимон қилмоқда. Бу қуролларнинг Аллоҳнинг динини улуғлайдиган, Қуддусни озод этишни мақсад қилган, Аллоҳ учун ва Аллоҳнинг йўлида Ғазо аҳлига ёрдам берадиган бир бошқарувнинг назорати остига тушиб қолишидан қўрққани учун ҳам шундай қиляпти.
Саҳна ортида Фаластин маъмурияти ва унинг хавфсизлик идоралари яҳудий вужудининг қуроли сифатида ҳаракат қиляпти. Улар мужоҳидларни қувғин қилмоқда. Снайперларни жойлаштириб, худди яҳудий вужуди каби, худди Шомдаги Башар ва унинг қароқчилари каби совуққонлик билан уларни ўлдирмоқда.
Шом аҳлининг тоғутдан қутулганига ҳар бир мусулмон хурсанд бўлаётгани каби, Ғазо аҳли ва бутун фаластинликлар ҳам хурсанд бўляпти. Бироқ яҳудий вужуди армияси уларга бу қувончни ҳис қилишлари учун бўш жой ҳам қолдиргани йўқ. Ғазо аҳли зулмнинг қора булутлари остида нафассиз бўғилиб қолган. Уйда қолсалар, бомбаланишяпти, ташқарига чиқсалар, ўққа тутилишяпти, шифохонадан бошпана топсалар, ўлдирилмоқдалар. Бу қонхўр вужуд уларни чор атрофдан сиқувга олиб, малай ҳукмдорлар ёрдамида қамални кучайтиряпти. Хоин малайларнинг бу ёрдами энг юмшоқ ҳолатда сукут сақлаш ва одамлар овозини ўчириш билан чегараланган бўлса, энг ёмон кўриниши эса Ғазодаги геноцидни давом эттириши учун душманга қурол ва ўқ-дорилар етказиб бериш сифатида намоён бўлмоқда.
Шом аҳлининг севинчи Сурия ва Жўлон аламлари, Ғазо қирғини ва Фаластин асирлиги сабабли яримта қолмоқда. Муборак замин ёлғиз, кимсасиз, ўлик ва босқинчилик остида қолар экан, бу қувонч доим яримта қолади. Зеро, Байтулмақдис Шомнинг гавҳари ва тожидир, Набий ﷺ Исрога кўтарилган жойдир. Тожи асирликда экан, Ғазо қон йиғлар экан, Шомда ҳақиқий севинчни қандай ҳис қилиш мумкин?!
Эй Шом аҳли, унинг мужоҳид ва қаҳрамонлари!
Росулингиз ﷺнинг Исро маскани атиги бир чақирим нарида. Фаластин аҳли сиздан кўп яхшилик кутмоқда. Нега ҳам кутмасин, ахир, улар сизнинг аҳлингиз ва биродарларингиздир. Ярангиз битмаган бўлса-да, бу биродарларингиз сизни шимолий фронтни очишга чақирмоқда! Миср қўшинлари ҳам – худди сиз ўз тоғутингизни ағдарганингиз каби – ўз тоғутларига қарши қўзғалишлари ортидан жанубий жабҳани очишлари керак. Иордания қўшинлари эса у ерда инглиз малайини ағдаргандан кейин, шарқий фронтдан ҳужумга ўтишлари керак. Уммат яҳудий вужудини ҳар томондан ўраб олиб, ғарб томонда денгизга чўктириши, Аллоҳнинг изни ила унинг охири сизнинг қўлингизда бўлиши лозим.
Бу сизлар учун бир чақириқдирки, токи Шом ва Миср Хиттин ва Айн Жолутдаги каби яна озодлик машъали ва авангардига айлансин. Ўша кунда бутун Фаластин, Шом ва Миср аҳли, ҳатто бутун Ислом Уммати шодланади. Бундан бошқа ҳар қандай ғалаба ноқис ғалаба бўлиб, хоинларнинг тузоғи уни шодликдан ғам ва аламга айлантириб, Фаластин ва Ғазо ёлғизликда қолаверади.
﴿يَٰٓأَيُّهَا ٱلَّذِينَ ءَامَنُوٓاْ إِن تَنصُرُواْ ٱللَّهَ يَنصُرۡكُمۡ وَيُثَبِّتۡ أَقۡدَامَكُمۡ﴾
«Эй мўминлар, агар сизлар Аллоҳга ёрдам берсангизлар, У ҳам сизга нусрат-ёрдам берур ва (жанг майдонида) қадамларингизни собит-барқарор қилур» [Муҳаммад 7]
Ҳизб ут-Таҳрирнинг муборак
Фаластин заминидаги
матбуот бўлими