Таиланд армияси ва полицияси томонидан содир этилган Такбай шаҳридаги қирғинда ўз яқинларини йўқотган муслималар учун фақат Халифаликкина ўч олиши мумкин

12
0

Матбуот баёноти

Таиланд армияси ва полицияси томонидан содир этилган Такбай шаҳридаги қирғинда ўз яқинларини йўқотган муслималар учун фақат Халифаликкина ўч олиши мумкин

Таиланднинг жиноятчи полицияси билан жиноятчи армияси томонидан Патани мусулмонларига қарши содир этилган даҳшатли қирғинга йигирма йил бўлди. Ушбу Такбай қирғини 2004 йил 25 октябрда муборак Рамазон ойида содир этилган. Ўшанда кўплаб бегуноҳ кишиларнинг ноҳақ ҳибсга олиниши ортидан Жанубий Таиланддаги Такбай шаҳар полицияси биноси олдида норозилик намойишига чиққан минглаб мусулмон эркаклар, аёллар ва болалар кўп сонли Таиланд армияси билан маҳаллий полицияси томонидан бостирилган. Бостириш чоғида полиция тинч намойишчиларга қарата ўт очиб, етти нафар намойишчи эркакни отиб ўлдирган. Полициянинг бу қилмиши камлик қилганидек, ишга армия аралашган. Армия 1300 дан зиёд эркак намойишчини аёллар ва болалардан ажратиб, қўлларини орқаларига боғлаб, уриб-тепиб ҳарбий юк машиналарига тиққан. Битта юк машинасига рўзадор инсонлардан 50 нафарини беш қават қилиб бир-бирини устига тахлаб тиқишган. Оқибатда 78 нафар киши бўғилиб ёки эзилиб ҳалок бўлган. 26 та ҳарбий юк машинада жонларини сақлаб қолишни ялиниб сўраган мусулмонлар 150 километр узоқликдаги армия лагерига олиб кетилган…

Шу йигирма йил давомида Таиланддаги муслималар кетма-кет келаётган ҳукуматлардан ўз оилаларининг эркак аъзоларини шафқатсизларча ўлдирилганликлари учун адолат талаб қилиб келишган ва айбдор зобитларни жавобгарликка тортишни талаб қилишган. Бироқ адолатни рўёбга чиқариш учун узун кампаниялар олиб борилишига қарамай, муслималарнинг бор-йўқ эришган нарсалари бош вазира Пхетхонгтхан Чинават томонидан ачинарли узр сўраш ва бир кун ўтиб ушбу суд ишининг бутунлай ёпиб ташланиши бўлди, холос. Зотан, бу вазира 2004 йилда ҳокимият тепасида бош вазир бўлган ва ўша қирғин операцияси жиноятига жавобгар ҳисобланган Таксин Чинаватнинг қизидир.

Ўтган йигирма йил мобайнида Жанубий Таиланддаги муслималар ва уларнинг фарзандлари нафақат Такбай қириғинининг мусибатлари, азоб-уқубатлари, изтироб ва адолатсизлиги остида яшадилар, балки фавқулодда ҳолат тўғрисидаги фармон остида яшашга ҳам мажбур бўлдилар. Бу фармон «ваколатли амалдорлар»га ҳарбий ҳолатни жорий этиш ва ички хавфсизлик қонунини қўллаш ҳуқуқини беради. Булар жорий қилинган пайтда ҳатто жиноят содир этганликда гумон қилинмаган эркаклар, аёллар ва болаларни бевосита таҳқирлаш, қамоққа олиш, ҳатто ўлдириш каби ғайриинсоний амалиётга йўл очади.

Таиланд ҳукумати томонидан амалга оширилаётган адолатсизлик ва мажбурлаш сиёсати туфайли Таиланд жанубидаги мусулмонлар қалби ва онгида алангаланаётган ғазабни Таиландда дискриминация ва зулмни амалда қўллаётган давлатдан мустақил бўлган ва Патани-Малай мусулмонлари учун алоҳида миллий давлат қуриш ҳаракати билан бостириб бўлмайди. Шуни билишимиз керакки, бу миллий давлатнинг чегараларини айнан мустамлакачи Британия чизган. Харитадаги хаёлий чизиқлардан иборат бўлган бу давлат Британиянинг «Бўлиб ташла, ҳукмрон бўласан», сиёсати натижасида пайдо бўлган. Таиланд жанубидаги мусулмонлар ишониб амал қилаётган исломий ақида ва сақофий фаолиятлар чегара ортидаги малайзиялик ва индонезиялик мусулмон биродарлари ишониб амал қилаётган исломий ақидадан фарқ қилмайди. Бундан ташқари, Ғарбдан олинган ва тақлид қилинаётган миллий интилишлар ва миллатчиликка келсак, бу ҳақда Пайғамбаримиз Муҳаммад ﷺ

«دَعُوهَا فَإِنَّهَا مُنْتِنَةٌ»

«Уни ташланглар, чунки у бадбўйдир», деганлар. Шунингдек,

«لَيْسَ مِنَّا مَنْ دَعَا إِلَى عَصَبِيَّةٍ، وَلَيْسَ مِنَّا مَنْ قَاتَلَ عَلَى عَصَبِيَّةٍ، وَلَيْسَ مِنَّا مَنْ مَاتَ عَلَى عَصَبِيَّةٍ»

«Ирқчиликка чақирган кимса биздан эмас, ирқчилик йўлида жанг қилган биздан эмас, ирқчилик йўлида ўлган биздан эмас», дея марҳамат қилганлар.

Фақат Жанубий Таиланддаги мусулмонларнигина эмас, балки Филиппин, Малайзия, Индонезия каби Жанби-Шарқий Осиёда ва бутун дунёда яшаётган барча мусулмонларни Ислом адолати билан таъминловчи ягона сиёсий, руҳий лойиҳа, бу – рошид Халифалик давлатидир. Пайғамбарлик минҳожи асосидаги ушбу Халифалик Ислом адолатининг посбонидир, Умматнинг васийси ва қалқонидир. У мусулмонларни бўлиб ташлаган сохта миллий чегараларни супуриб ташлайди, барча мусулмон юртларимизни битта ҳукмдор соясидаги битта байроқ остида бирлаштиради, мусулмонларнинг муқаддас даргоҳларини мудофаа қилиб, уларни – ирқлари, ранглари, асл юртларидан қатъий назар – бошпана ва бошқа барча эҳтиёжлар билан таъминлайди, чунки бу Аллоҳ Субҳанаҳу ва Таолонинг буйруғидир. Набий ﷺ марҳамат қилганлар:

«إِنَّمَا الْإِمَامُ جُنَّةٌ يُقَاتَلُ مِنْ وَرَائِهِ وَيُتَّقَى بِهِ»

«Имом-халифа қалқондир, унинг ортида жанг қилинади ва у билан ҳимояланилади».

 

Ҳизб ут-Таҳрирнинг марказий матбуот

бўлими аёллар қаноти

 

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here