Қўзғолонга қарши тўқилаётган навбатдаги фитна

2155
0

Қўзғолонга қарши тўқилаётган навбатдаги фитна Таҳрири Шом ҳайъати разведкасининг навбатдаги ҳужумларига эҳтиёж сезмоқда

2023 йил 7 май якшанба куни Таҳрири Шом ҳайъати Ҳизб ут-Таҳрир – Сурия вилоятининг бир неча аъзоларини қамоққа олди. Жумладан, матбуот бўлими раиси Аҳмад Абдулваҳҳоб, матбуот бўлими аъзоси Носиршайх Абдулҳай ва Идлиб минтақаларида даъват фаолиятини олиб бораётган бир қанча йигитлар.

Бу қамоққа олишлар Идлиб шаҳридаги Ҳизб аъзоси Абдураззоқ Мисрий Абу Нурнинг қамоққа олинишидан бир кун ўтиб содир бўлди.

Ҳайъат разведкаси ўзининг бу зўравон ҳужумини 2019 йилдаги зўравон ҳужумидан сўнг иккинчи марта содир этмоқда. Ўшанда у ўз зўравонлигини «турк устоз»и томонидан имзоланган Сочи кенференцияси қарорларини ижроси сифатида амалга оширган эди. Бугун ҳам бизга ўша зўравонлигини эслатиб, қонхўр режим билан муносабатларни нормалаштириш ва ҳалокатли сиёсий ечим бўйича ҳаракат қилиш билан қўзғолонга пичоқ уриш кўзланган навбатдаги босқичга ўтаётганини таъкидламоқда.

Улар шундан келиб чиқиб, ўзларининг айни тил бириктирувларига қарши турган овозларни ўчириш керак, деган қарорга келишди.

Қўзғолон аҳли шуни унутмасинки, Таҳрири Шомнинг бу ҳужумидан фақатгина Ҳизб ут-Таҳрир аъзоларидан иборат даъват аҳли ҳамда ҳақ сўзни айтаётган кишилар мақсад қилмаган. Балки унинг бу қилмиши «Ҳақ сўзни айтган ҳамда Таҳрири Шомнинг ўз хўжайинлари буйруғини бажаришига тўсқинлик қилган киши мана шундай оқибатга юз тутади», деган маънога эга.

Эй қўзғолон аҳли!

Сиз бутун қўзғолонингиз давомида энг хатарли босқичга киряпсиз ва бу илгари таъкидлаганимиздек, «нормаллашиш ва ярашиш» босқичидир. Бас, қўзғалиб, ушбу ҳодисаларга нисбатан ўз сўзингизни баралла айтишингиз ҳамда тузилаётган бу ифлос режани барбод этишингиз вақти келди.

Шубҳасиз, золимларнинг бу каби қамоққа олишлари даъват йигитларининг саботини янада мустаҳкамлайди. Бу каби қилмишлар уларни ҳақ сўзни айтиш ва маъруфга буюриб, мункардан қайтариш фаолиятларидан ҳаргиз қайтара олмайди. Ва ниҳоят Аллоҳ ушбу даъват ва унинг йигитларига, барча Умматимизга тез кунда енгиллик бериб, уларни Пайғамбарлик минҳожи асосидаги иккинчи рошид Халифалик давлати соясида Ўз ҳокимиятини барпо этиш неъмати билан сийлайди. Бу Аллоҳга ҳаргиз мушкул эмас.

 Ҳизб ут-Таҳрирнинг Сурия вилоятидаги матбуот бўлими

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here