Қирғизистон Парламентида “Дин тўғрисида”ги қонун лойиҳаси кўриб чиқилмоқда

44
0

Матбуот баёноти

Қирғизистон Парламентида “Дин тўғрисида”ги қонун лойиҳаси кўриб чиқилмоқда

ҳукумати томонидан таклиф этлган ва жамоатчилик муҳокамасига қўйилган “Эътиқод эркинлиги ва диний уюшмалар тўғрисида”ги қонун лойиҳаси Жогорку Кенешга тақдим этилгани маълум қилинди. Юқорида тилга олинган қонуннинг илгари муҳокама қилинган таҳририга айрим қўшимчалар киритилди, бироқ асосий моҳияти ўзгармади. Шунинг учун қонун лойиҳаси ортидаги ҳукуматнинг мақсадларига ойдинлик киритиб, мусулмонларга унинг Исломга зид эканлигини эслатиб ўтиш зарур.

Лойиҳанинг Ислом ва мусулмонларга зид эканлиги қонунда кўрсатилган чекловлардан кўриниб турибди. Масалан, динга даъват қилиш мақсадида турар-жой ва нотурар жойларни зиёрат қилиш, диний таълимни якка тартибда ва диний мактабдан ташқарида ўқитиш тақиқланади. Бу эса, мусулмонларнинг асосий масъулияти бўлган даъват ишларига чек қўйиш ва совет давридан буён Ислом динини сақлаб қолишга ҳисса қўшган “ҳужра” шаклидаги мадрасаларининг тақиқланишини англатади.

Бундан ташқари, “воиз” атамаси атайин жорий этилиб, бу билан дин ходимларининг интернет ва минтақалардаги баёнотларини назорат қилиш ва чеклаш кўзда тутилмоқда. Масалан, туман масжиди имом-хатиби ўзи рўйхатдан ўтган ҳудуддан ташқарида даъват қилиши ёки диний фаолиятини амалга ошириши мумкин эмас. Шунингдек, даъват қилиш учун олий диний маълумотга эга бўлиши ва ҳар йили Диний комиссия рўйхатидан ўтиши керак. Агар хутбалардан бирида ҳукумат манфаатларига зид ёки қонунга зид бўлган шаръий мажбурият ҳақида сўз юритган бўлса, Диний комиссия унинг фаолиятини дарҳол тўхтатиш ҳуқуқига эга. Рўйхатдан ўтмаганлар эса даъват қилиш ҳуқуқидан маҳрум қилинади.

Аслида, даъват қилиш, шунингдек яхшиликка буюриб, ёмон ишлардан қайтариш ҳар бир мусулмоннинг зиммасидаги фарздир. Уни тарк қилган киши худди намозини тарк қилган киши каби гуноҳкор бўлади. Қолаверса, шариатга кўра, ўзингиз яхши билган иш борасида сиз олим саналасиз, уни билмаганларга етказиш, ўргатиш сизнинг бурчинггиз ҳисобланади.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бундай марҳамат қилганлар:

«… فَرُبَّ حَامِلِ فِقْهٍ غَيْرُ فَقِيهٍ، وَرُبَّ حَامِلِ فِقْهٍ إِلَى مَنْ هُوَ أَفْقَهُ مِنْهُ»

«…баъзида фиқҳни кўтарган киши фақиҳ бўлмаслиги ва баъзида у ўзидан фақиҳроқ кишига етказиши мумкин».

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам яхшиликка буюриб, ёмон ишлардан қайтариш ҳақида шундай дедилар: “Бани Исроилга кирган биринчи иллат шу эдики, бир киши бошқа бир кишига дуч келганида: “Эй фалончи, Аллоҳдан қўрқ, қилаётган ишингни ташла. Чунки бундай қилиш сенга ҳалол эмас”, дер эди. Эртаси куни у билан яна учрашганда, уни ҳали ҳам ўша ҳолатда топарди. Бироқ, бу ҳолат у билан бирга овқатланиши, ичиши ва бирга ўтиришига тўсқинлик қилмасди. Натижада Аллоҳ улардан айримлари сабабли айримларининг қалбларига зарба берди”. Шундан сўнг Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ушбу оятни тиловат қилдилар:

﴿لُعِنَ الَّذِينَ كَفَرُوا مِنْ بَنِي إِسْرَائِيلَ عَلَى لِسَانِ دَاوُودَ وَعِيسَى ابْنِ مَرْيَمَ ذَلِكَ بِمَا عَصَوْا وَكَانُوا يَعْتَدُونَ ۩ كَانُوا لَا يَتَنَاهَوْنَ عَنْ مُنكَرٍ فَعَلُوهُ لَبِئْسَ مَا كَانُوا يَفْعَلُونَ ۩ تَرَى كَثِيرًا مِنْهُمْ يَتَوَلَّوْنَ الَّذِينَ كَفَرُوا لَبِئْسَ مَا قَدَّمَتْ لَهُمْ أَنفُسُهُمْ أَنْ سَخِطَ اللَّهُ عَلَيْهِمْ وَفِي الْعَذَابِ هُمْ خَالِدُونَ ۩ وَلَوْ كَانُوا يُؤْمِنُونَ بِاللَّهِ وَالنَّبِيِّ وَمَا أُنزِلَ إِلَيْهِ مَا اتَّخَذُوهُمْ أَوْلِيَاءَ وَلَكِنَّ كَثِيرًا مِنْهُمْ فَاسِقُونَ﴾

Бани Исроил орасидан кофир бўлган кимсалар Довуд ва Ийсо бинни Марям тилида лаънатлангандирлар. Бунга сабаб уларнинг қилган исёнлари ва тажовузкор бўлганларидир. Улар бир-бирларини қилган нолойиқ ишларидан қайтармас эдилар. Бу қилмишлари нақадар ёмон иш! Улардан кўплари кофир бўлган кимсаларни дўст тутганларини кўрасиз. Уларга нафси ҳаволари нақадар ёмон нарсани — Аллоҳнинг ғазабини келтирди. Энди улар абадий азобда қолгувчидирлар. Агар Аллоҳга, пайғамбарга ва унга нозил қилинган китобга иймон келтирганларида эди, уларни — кофирларни дўст тутмаган бўлур эдилар. Лекин улардан кўплари итоатсиз кимсалардир”. [5:78-81].

Сўнг шундай дедилар: «Йўқ, Аллоҳга қасамки, сизлар албатта маъруфга буюриб, мункардан қайтарасизлар, золимнинг қўлидан ушлаб, уни мажбуран ҳаққа бўйсундириб, ҳаққа чеклаб қўясизлар. Ёки Аллоҳ айримингиз билан айримларингизнинг дилларига зарба беради. Сўнгра уларни лаънатлагандек, сизларни ҳам лаънатлайди!».

Шунингдек, мазкур қонун лойиҳаси масжидлар сонини чеклаш ҳамда ҳашар йўли билан ёки ҳомийлар ҳисобидан қурилиб, давлат рўйхатидан ўтмаган масжид ва намозхонларни ёпишга кенг йўл очади. Шунингдек дин кенг тарқалган ҳудудларда барпо этилган масжидлар сонини қисқартириш имконини беради.

Шу боис ҳукумат мазкур қонун лойиҳаси орқали мусулмонлар фаолиятини назорат қилиб, жамиятга чуқур кириб бораётган Исломий даъватни тўсишга ҳаракат қилмоқда. Албатта, бундай ҳаракат энди бошлангани йўқ. Бундай кураш СССР парчаланиб, Қирғизистон янги конституция лойиҳасидан фойдалана бошлаганидан бери давом этиб келмоқда.

Дастлаб, 1993 йилда Қирғизистон Республикасининг конституцияси дунёвий асосда қабул қилиниб, динни сиёсатга аралаштириш тақиқланди. 1996 йилда “Дин тўғрисида”ги қонун лойиҳаси қабул қилиниб, диний ташкилотлар фаолиятига айрим чекловлар киритилди. Шунга қарамай, Ислом мамлакатда тез тарқала бошлади ва 2001 йилда “Диний уюшмалар тўғрисида”ги қонун қабул қилинди. Бу ҳукумат учун диний соҳани назорат қилишига йўл очди. 2003 йилда “Миллий хавфсизлик” концепцияси қабул қилиниб, Ислом динига мафкуравий таҳдид сифатида қарала бошланди. Шундан сўнг дарҳол Тошкентда Шанхай ҳамкорлик ташкилотининг “Терроризмга қарши кураш” маркази очилди ҳамда Россияда экстремизм ва терроризмга қарши курашиш тўғрисидаги қонун лойиҳаси қабул қилинди. Сўнг Россия ва Қирғизистонда “Ҳизб ут-Таҳрир” Исломий сиёсий партиясининг фаолияти тақиқланди. Хусусан, 2005 йилги давлат тўнтаришидан кейин ҳокимият тепасига келган Бакиев режими Ҳизб ва унинг тарафдорларини таъқиб қилишни кучайтирди. 2006 йилда Диний концепция ишлаб чиқилиб, унинг асосида 2008 йилда “Эътиқод эркинлиги ва диний уюшмалар тўғрисида”ги қонун қабул қилинди. Мазкур қонунда диний вазият аввалгидан ҳам аниқроқ белгиланиб, дунёвий тушунча ва диний бағрикенгликка алоҳида эътибор қаратилди. Шунингдек, қонунга “диний радикализм”, “экстремизм” ва “фундаментализм” атамалари ҳам киритилди. Бу атамалар орқали ҳукумат ўзига ёқмаган одамларни ва ўзига қарши бўлган хатти-ҳаракатларни “экстремизм”да айблаб, таъқиб қилишга йўл очилди. Бундан ташқари, диний адабиётларни тарқатиш ва улардан фойдаланишга қаттиқ чекловлар киргизилди.

2011 йилда қабул қилинган “Эътиқод эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисида”ги қонунга киритилган ўзгартиришларда диний уюшмаларга қўшимча талаблар киритилди.

2014 йилда Атамбаев ташаббуси ва Мудофаа кенгашининг қарори билан диний соҳада давлат сиёсатининг 2020 йилгача мўлжалланган концепцияси қабул қилинди. Бунинг ортидан “Таблиғ” жамоасини тақиқлаш масаласи кўтарилди. Бироқ мусулмонларнинг қаршилиги туфайли бу ташаббус кейинга қолдирилди. Шунга қарамай, Россиянинг босими билан 2017 йилда “Эътиқод эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисида”ги қонунга ўзгартиришлар киритилиб, уйма-уй кириб динга даъват қилиш тақиқланди. Шундан келиб чиқиб, даъватга чиқиш учун муфтиётдан ва ички ишлар вазирлигидан рухсат олиш шарт қилинди. Сўнг “Аллоҳ буюрган иш учун махлуқидан рухсат олиш шарт эмас” деганлар – “Яқин инкорчилар” тоифасига ажратилиб, суд орқали уларни “экстремистик” ташкилотлар рўйхатига киритилди.

2021 йилда эса “Қирғизистоннинг 2021-2026 йилларга мўлжалланган диний соҳадаги давлат сиёсати концепцияси” қабул қилинди. Мазкур концепция доирасида “Эътиқод эркинлиги ва диний уюшмалар тўғрисида”ги янги қонун лойиҳаси Жогорку Кенеш томонидан қабул қилинди.

Бундан кўриниб турибдики, мамлакатимизда диний соҳага оид қабул қилинган ҳар бир концепция ва қонун лойиҳаси мусулмонларни таъқиб қилишга ва даъватнинг ёйилишига қарши қаратилган. Бу қонунлар қачон қайта кўриб чиқилса, олдингисига қараганда қаттиқроқ чоралар билан кучайтирилади. Бунинг ягона сабаби диний соҳада қабул қилинган қарорларнинг мустамлакачи давлатлар ва уларнинг қуролига айланган халқаро ва минтақавий ташкилотларнинг босими остида қабул қилинишидир. Бинобарин, бугунги кунда қабул қилинаётган лойиҳа бўйича, ҳар ким ва ҳар бир партия ўз имконияти ва қобилиятига кўра Аллоҳнинг олдида жавоб беради. Ҳокимиятдагилар эса кофир мустамлакачиларнинг талабларини мукаммал амалга ошираётгани учун жавоб беришади. Агар мажбуран қилаётган бўлса, фосиқлик қилаётган бўлади. Агар уларнинг мажбурлашига қарши турса ва бундай мункар ишларни қилишдан бош тортса, катта ажрларга эга бўлади.

Бироқ, мўминлар, айниқса, уламолар бундай мункар қилувчиларни наҳи мункар қилишлари фарздир. Ана шунда улар Пайғамбарларнинг меросхўрлари бўладилар.

العلماء ورثة الأنبياء، وإن الأنبياء لم يورثوا ديناراً ولا درهما، وإنما ورثوا العلم، فمن أخذ به أخذ بحظ وافر

Уламолар Пайғамбарларнинг меросхўрларидир. Пайғамбарлар динор ҳам, дирҳам мерос қолдирмаганлар. Балки илмни мерос қолдирганлар. Ким уни олса, тўла насибасини олибди”.

Ҳизб ут-Таҳрирнинг Қирғизистондаги матбуот бўлими

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here