Ўзбекистонда соқол қўйганлар жаримага тортилмоқда

810
0

Ўзбекистонда соқол қўйганлар жаримага тортилмоқда

Ўзбекистонда соқол қўйган эркаклар жаримага тортилмоқда. Давлат расмийларига кўра, соқол инсоннинг кимлигини аниқлашни қийинлаштиради. Бу ҳақда “podrobno.uz” сайти хабар тарқатди.

Маълумотга кўра, соқол ўстирган эркаклар аёлларга ниқоб кийишни тақиқловчи модда бўйича жазоланади. Журналистлар судлар рўйхатида ушбу модда бўйича кўрилган 800га яқин ишни аниқладилар. Уларнинг аксарияти Жиззах, Самарқанд, Андижон ва Фарғона вилоятларида рўйхатга олинган.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда ўтган йилнинг октабр ойида жамоат жойларда юзга ниқоб тақишни тақиқловчи қонун лойиҳаси киритилган эди. Қонунга кўра, ушбу қоидага амал қилмаганлар тўрт юз долларгача жаримага тортилади. Шуни таъкидлаш жоизки, Ўзбекистонда ўртача иш ҳақи эса 390 долларни ташкил қилади.

  Изоҳ: Ўзбекистонда соқол қўйишга қарши кампания собиқ тоғут президент Ислом Каримов даврида бошланган эди. Каримов 1999 йил 16 феврал портлашини уюштиргандан сўнг Ислом ва мусулмонларга қарши кенг кўламли кураш бошлади ва терроризмга қарши кураш баҳонасида жамиятдаги Исломий қадриятларни йўқ қилишга уринди. Эркакларнинг соқоли, оқ дўпписи ва аёлларнинг ҳижобига қарши тиш-тирноқ билан кураш олиб борди. Мактаб ва коллеж ўқувчиларининг масжидга бориши ва диний таълим олишини тақиқлаб қўйди.

Аслини олганда, ниқоб ва соқолни тақиқлаш уларнинг ўзлари илгари сураётган демократик қадриятларга зиддир. Аниқроқ айтганда, демократиядаги эътиқод эркинлиги ва шахс эркинлиги инсонга исталган динга эътиқод қилиш ва ҳар қандай хусусиятлардан фойдаланиш имкониятини беради. Бу қадрият дунёвий давлатнинг конституциявий қонунидир.

Дарҳақиқат, конституциявий қонунларни оёқ ости қилиш орқали мусулмонларга зулм қилиш бу тузумнинг қулаб бораётганидан дарак беради. Хусусан, Ироқ, Афғонистон, Сурия ва охирги пайтларда Ғазода содир бўлган воқеалар “озодлик”, “аёллар ва болалар ҳуқуқлари” деган шиорларнинг бомба вайроналари остида қолиб кетганини кўрсатмоқда.

Албатта мусулмонлар анави иккиюзламачи демократлар рухсат бергани ёки инсонга эркинлик берилгани учун соқол қўймайди. Аксинча, ҳаётнинг барча соҳаларида ўрнак бўлган Муҳаммад Мустафо соллаллоҳу алайҳи васалламнинг суннати бўлгани учун соқол қўйишади. Шундай экан, биз мусулмонлар Қирғизистон ҳукуматининг диктатура йўлида Исломга қарши курашига тиш-тирноғимиз билан қаршилик кўрсатишимиз лозим. Чунки бугун ниқоб ва соқолни ман қилган ҳукумат эртага даъватларимизни, намозларимизни ва рўзаларимизни ҳам ман қилиши табиий.

Нурдин Асаналиев

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here