Қирғизистон ҳукумати жорий қилган мажбурий суғурта шариатга зид бўлиб, унга қарши курашиш вожибдир!
Қирғизистонда бундан буён кўчмас мулк ва автомобилларни қайта рўйхатдан ўтказиш учун мажбурий суғурта қилиш талаб этилади. 9 август куни қабул қилинган ҳукуматнинг бу борадаги қарори 15 кундан кейин кучга киради. Қарорга кўра, давлат суғурта ташкилотларида турар жой суғуртаси шаҳарларда йилига 1200 сом, қишлоқларда 600 сом қилиб белгиланган. Мажбурий автомобил суғуртасининг бошланғич нархи эса, йилига 1680 cом қилиб белгиланган.
Аслида суғурта масаласи Қирғизистон халқи учун янгилик эмас. Суғурта СССР даврида социалистик тузум бўйича қўлланилган бўлса, Қирғизистон сунъий мустақилликка эришгач, капиталистик тузум бўйича қўлланила бошланди. Қирғизистон капитализмга ўтганидан буён суғурта қонунлари таклиф қилиб келинади, аммо иқтисодий вазиятнинг оғирлиги ва халқнинг қаршилиги туфайли шу пайтгача мунтазам орқага сурилиб келмоқда. Ҳукумат халқни тинчлантириш учун дастлаб ихтиёрий суғуртани жорий қилди, халқ эса хусусий компанияларга қаршилик кўрсатишда давом этавергач, давлат суғуртани давлат корхоналарига топширди. Айни пайтда барча халқни мажбурий суғурта қилдириш бўйича чоралар кўрилмоқда.
Мусулмон шахс ўзи дуч келган ҳар қандай ҳолатнинг шаръий ҳукмини билиши ва у ҳолатга нисбатан шариат ҳукмларига амал қилиши шарт. Шунинг учун Қирғизистон мусулмонлари ушбу суғурта масаласига нисбатан Исломий онгдан келиб чиқиб ёндошишлари шарт.
Суғурта – бу суғурта ширкати билан суғурта қилдирувчи шахс ўртасидаги битимдир. Битимга кўра, ўз мулкини суғурта қилдирган шахс ҳар йили суғурта компаниясига келишилган суммани тўлаб боради. Агар шахснинг мулкига зарар етса, суғурта компанияси унга маълум миқдорда пул тўлайди.
Бироқ бундай шартномада шаръий битимнинг шартлари мавжуд эмас. Шунинг учун бундай шартнома тузиш жоиз эмас ва у орқали олинган даромадни ейиш ҳам ҳаромдир. (Ушбу мавзу билан батафсил танишмоқчи бўлган кишиларга Ҳизб ут-Таҳрирнинг “Исломда иқтисод низоми” китобига мурожаат қилишларини тавсия қиламиз).
Демак, “казино” мусулмонлар учун ҳаром бўлгани каби суғурта ҳам ҳаромдир. Бу тиббий суғурта бўладими, кўчар ёки кўчмас мулк суғуртасими ва бу давлат компанияси ёки хусусий компания томонидан амалга ошириладими, бунинг фарқи йўқ.
Аслини олганда, бундай қонунлар халқнинг қонини сўриш учун капиталистлар томонидан ўйлаб топилган лойиҳалардир. Масалан, Қирғизистонда 1 миллион 600 минг 700та автомобил рўйхатга олинган. Ҳар биридан камида 1680 сомдан олинади. Бу эса, 2 миллиард 700 миллион сомни ташкил этади. Бу миқдор компанияларнинг йиллик даромади ҳисобланади. Бироқ суғурта компанияларининг йиллик харажатлари 350 миллион сомга етмайди. Қолган 2 миллиард 350 миллион сом эса, йиллик фойда сифатида компанияларнинг чўнтагига киради. Шунингдек, ушбу суғурта компаниялари банкрот бўлишининг олдини олиш учун тўловлар маълум миқдорда чекланган. Масалан, сиз бировнинг қимматбаҳо машинасига 1 миллион сомлик шикаст етказсангиз, суғурта компанияси атиги 150 минг сом тўлайди. Қолганини ўзингиз тўлайсиз.
Турар жойларни мажбурий суғурта қилиш эса, давлатга тегишли компания тарафидан амалга оширилади. Аслида, давлат компанияси шартнома масаласида хусусий компаниялардан фарқ қилмайди. Бунда даромад шунчаки, давлатга тушаётганга ўхшаб кўринади холос. Мулозимлар уни қандай ўзлаштиргани жамоатчиликка кўринмайди.
Қирғизистонда 1 миллион 100 минг турар жой рўйхатга олинган. Шаҳарда турар жой суғуртаси 1200 сом бўлиб, давлат суғурта бадалини атиги 1 миллион сомгача тўлайди. Қишлоқларда тўлов 600 сом, давлат кафолати миқдори эса 500 минг сомни ташкил этади. Агар фуқаролар суғурта тўловларини ҳар йили тўлаб бормаса, аввал тўлаган пуллари кўйиб кетади.
Қишлоқлардаги турар жойлар сонини 600 минг деб ҳисоблайдиган бўлсак, йилига 360 миллион сом суғурта пули йиғилади. Шаҳардаги турар-жойлардан эса 600 миллион сом суғурта пули ундирилади. Жами йиллик даромад 960 миллион сомни ташкил этади. Бироқ давлат суғурта компаниясининг йиллик харажатлари 160 миллион сомдан ошмайди. Даромаддан харажатларни олиб ташласак, давлат корхонасининг йиллик фойдаси 800 миллион сомни ташкил қилади.
Булардан кўриниб турибдики, барча одамлардан суғурта маблағлари ундирилса-да лекин уларнинг аксарияти бахтсиз ҳодисага дуч келмайди. Бахтсиз ҳодисага дуч келган оз сонли инсонлар ҳам фақат чекланган маблағни олади.
Демак, давлат суғурта қонунлари орқали фуқаролар олдидаги масъулиятидан қочиб, фуқароларнинг муаммоларини яна халқнинг елкасига юклаб қўймоқда. Бу ҳам етмагандай, амалдорлар одамларга турли фалокатларни рўкач қилиб, уларни суғурта қонунига риоя қилишга мажбурламоқда ва давлат ширкатлари ва шахсий ширкатлари орқали халқнинг орқасидан бойлик орттиришмоқда.
Аллоҳ Таоло ҳукмдорларга халқни ғамхўрлик билан бошқаришни буюрган. Бу капиталистик ҳукуматлар эса халқ манфаатларига қарши, ҳукм юритиб, халқнинг бор-будини тортиб олишмоқда.
Аллоҳ Таоло айтади:
وَمَنْ لَمْ يَحْكُمْ بِمَا أَنزَلَ اللَّهُ فَأُوْلَئِكَ هُمْ الظَّالِمُونَ
“Кимда-ким Аллоҳ нозил қилган дин билан ҳукм қилмас экан, бас, улар золимлардир”.
Мумтоз Мавароуннаҳрий
Ҳизб ут-Таҳрирнинг Марказий матбуот бўлими учун ёзди