Ўзбекистонда собиқ золим режим давом этмоқда

4058
0

بسم الله الرحمن الرحيم

#PleaFromUzbekistan

#صرخة_من_أوزبيكستان

#ЎЗБЕКИСТОНДАН_ФАРЁД

Ўзбекистонда собиқ золим режим давом этмоқда

Дунёнинг турли минтақаларида давом этаётган урушлар халқаро вазиятни қалтис ҳолатга олиб келди. Ушбу урушларнинг баъзилари супер кучларни тўғридан-тўғри тўқнашишга яқинлаштирмоқда. Қолаверса, ҳал этилмаган иқтисодий ва ижтимоий муаммолар ҳам одамларни боши берк кўчага солиб қўйди. Капитализмнинг очкўзлиги туфайли юзага келган бу ҳолатлар дунёнинг барқарорлигига путур етказмоқда. Бундай шароитда мустамлакачи кофирлар ўз нуфузини ва ҳукмронлигини сақлаб қолиш учун бутун дунёда Ислом ва мусулмонларга қарши курашларини кучайтирди. Чунки бугунги кунда капитализм ва бошқа турли мафкуралар қаршисида турган ҳақиқий муқобил мафкура Ислом мафкурасидир. Исломнинг раҳмати ва адолатини кўрган ҳар қандай киши капитализмдан дарҳол воз кечишиб, Исломни тўлиқ қабул қилишига ҳеч шубҳа йўқ. Шунинг учун мустамлакачилар Ислом ва мусулмонларга қарши шафқатсиз кураш олиб бормоқда. Бу курашда малайлари бўлмиш, ўз таъсири остидаги мусулмон мамлакатларидаги режимларни ҳам ишга сола бошладилар. Бунинг ёрқин мисолини Ўзбекистон режими кўрсатиб турибди.

Ўзбекистон халқи Ислом динига мустаҳкам амал қиладиган халқ бўлиб, ҳатто коммунистларнинг зулми ҳам уларнинг қатъиятини синдира олмади. Ўзбекистонда коммунистлардан сўнг ҳокимият тепасига келган тоғут Каримов Ислом динига қарши кураш бошлади, ҳижоб ва соқолга қаттиқ чоралар кўрди ва мусулмонларга нисбатан даҳшатли жиноятлар содир этди. Каримов режими халқ орасида Ҳизб-ут-Таҳрир фикрлари тарқалиб бораётганини кўргач, Ҳизб аъзоларига нисбатан душманлигини кучайтирди. 1999 йилда олдиндан режалаштирилган Тошкент портлашларида Тоғут Каримов Ҳизб-ут-Таҳрирни айблади. Ўшандан бери Ҳизб аъзоларини шафқатсиз қамоққа олиш, қийноққа солиш, зулм ўтказиш ва ҳатто ўлдириш кампанияси давом этиб келмоқда. Аслида Ҳизб ут-Таҳрир 1953 йилда ташкил топганидан бери ҳеч қачон зўравонликка қўл урмаган. Ҳизбни зўравонликда айблаш очиқ туҳматдир. Ғарб ва Исломий ўлкалардаги унга малай бўлган режимлар ўзларининг бу ёлғон ва туҳматларини ҳеч қачон исботлай олмади. Чунки Ҳизб ут-Таҳрирнинг Исломни ҳаётга қайтариш тариқати моддий ишларга йўл қўймайди. Шунга қарамай, минглаб Ҳизб аъзолари ҳибсга олинди. Улар тоғут зиндонларида турли ваҳшийликларга гувоҳ бўлишди. Каримов даврида шаҳид бўлган Ҳизб аъзоларининг карвони жуда узун бўлди. Бироқ бу синовлар йигитларимизнинг ирода ва шижоатини синдира олмади, аксинча, даъватда уларнинг қатъиятини яна-да мустаҳкамлади.

Каримовдан кейин Мирзиёев ҳокимиятга келди. У ҳокимиятга ўрнашиб олишидан олдин катта ваъдалар бериб, золим Каримовдан кўра халққа “мулойимроқ” кўринишга ҳаракат қилди. Аммо бугунги кунда Мирзиёевнинг ваъдалари ёлғон эканлиги тобора ойдинлашиб бормоқда. Чунки Каримов режимини эслатувчи услублар амалга оширилиб, яна соқол, ҳижоб, ниқобга қарши чоралар кўрилмоқда. Шунингдек, Ҳизб йигитларига нисбатан тазйиқлар ҳам кучайди. Қонхўр Каримовнинг зулмини давом эттираётган Ўзбекистон ҳукумати Ҳизб ут-Таҳрирнинг 23 нафар аъзосини яна ҳибсга олди. Каримов даврида судланган ва 1999-2000-йиллардан буён 20 йил умрини қамоқда ўтказган кишилар устидан, жорий йилнинг 9 май куни яна ўша аввалги айбловлари асосида суд мажлиси бўлиб ўтди. Шунингдек, Тошкент, Андижон, Қўқон, Қарши ва Самарқанд вилоятларида 16 нафар йигит зўравонлик ва террорчилик айби билан қайта ҳибсга олиниб, Тошкентга юборилди ва улар устидан тергов жараёни давом этмоқда! Йигитларни ўлдириш билан ва қариндошлари ёки оила аъзоларини қамоққа олиш билан қўрқитиш, турмуш ўртоғини зўрлаш билан шантаж қилиш усуллари ҳам амалга оширила бошланди. Бу ҳолатлар Каримов режимининг давом этаётганини тасдиқлаб турибди!

Шу ўринда таъкидлаш лозимки, мустамлакачи Ғарб бу масалада Ўзбекистон режимини қўллаб-қувватлаб келмоқда. Ўзбек режими мустамлакачиларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлови билан бу ваҳшийликларни амалга оширмоқда. Чунки инсон ҳуқуқлари ҳақида оғиз кўпиртириб келаётган Америка ва Ғарб давлатлари Ўзбекистондаги инсон ҳуқуқлари ҳақида гапирмайди. Ҳақиқатда эса, у ерда минглаб одамлар “диним Ислом” дегани учунгина қамоққа олиниб, ҳар хил қийноқларга дучор қилинмоқда, ҳатто ўлим билан ҳам юзлашмоқда. Шубҳасизки, бу ҳақиқатни ёшу қари, ҳамма билади. Ғарбни эса, ўз манфаатларидан бошқа нарса қизиқтирмайди, у инсон ҳуқуқлари ва демократия ҳақида умуман ўйламайди. Аксинча, у халифаликда намоён бўлган Исломни душман деб билиб, уни йўқ қилиш учун бор кучини сарфламоқда ва бунинг учун барча малайларини ишга солмоқда.

Юқорида таъкидланганидек, Ўзбекистон халқи Ислом динини мустаҳкам ушлаган халқ бўлиб, коммунистларнинг зулми ҳам уларнинг қатъиятини синдира олмади ва бугунги кунда либерализм терисига ўраниб олганларнинг зулмига қарши туришига ҳам шубҳа йўқ. Исломга даъват давом этаверади. Ҳукмдорлар эса ўтган золимларнинг аҳволидан ибрат олсалар ўзлари учун яхши бўлади. Аллоҳ Таоло айтади:

﴿وَالَّذِينَ يُؤْذُونَ الْمُؤْمِنِينَ وَالْمُؤْمِنَاتِ بِغَيْرِ مَا اكْتَسَبُوا فَقَدِ احْتَمَلُوا بُهْتَانًا وَإِثْمًا مُّبِينًا

“Мўмин ва мўминаларга бирон айб қилмасалар ҳам озор берадиган кимсалар бўҳтон ва очиқ гуноҳни ўз устларига олибдилар” [33:58].

Яна айтади:

إِنَّ ٱلَّذِینَ یَكۡفُرُونَ بِـَٔایَـٰتِ ٱللَّهِ وَیَقۡتُلُونَ ٱلنَّبِیِّـۧنَ بِغَیۡرِ حَقࣲّ وَیَقۡتُلُونَ ٱلَّذِینَ یَأۡمُرُونَ بِٱلۡقِسۡطِ مِنَ ٱلنَّاسِ فَبَشِّرۡهُم بِعَذَابٍ أَلِیمٍ

“Аллоҳнинг оятларини инкор қиладиган, пайғамбарларни ноҳақ ўлдирадиган ва одамлар орасидаги адолатга чақирувчи зотларни ўлдирадиган кимсаларга албатта аламли азоб «хушхабар»ини етказинг!” (3:21).

Ҳизб йигитларига келадиган ҳар қандай синов уларнинг иймонини мустаҳкамлайди. Чунки улар Аллоҳнинг ваъдаси аниқ амалга ошадиган ваъда эканлигига қатъий ишонадилар! Аллоҳ Таоло айтади:

وَأُخْرَى تُحِبُّونَهَا نَصْرٌ مِنَ اللهِ وَفَتْحٌ قَرِيبٌ وَبَشِّرِ الْمُؤْمِنِينَ

«Ва (Аллоҳ сизларга) яна бошқа сизлар суядиган (бир неъматни ҳам берурки, у) Аллоҳ томонидан бўлган ғалаба ва яқин(да рўй бергувчи Макка) фатҳидир. (Эй Муҳаммад), мўминларга (мана шу) хушхабарни етказинг! . [61:13].

Қирғизистондан Марказий матбуот бўлими учун ёзди

Ҳорун Абдулҳак

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here