Қирғизистонда қимор ўйинларини реклама қилиш ҳақидаги қонун муҳокама қилинмоқда

3198
0

Қирғизистонда қимор ўйинларини реклама қилиш ҳақидаги қонун муҳокама қилинмоқда

Қирғизистонда қимор ўйинларини реклама қилишга рухсат бериш ҳақидаги қонун лойиҳаси таклиф қилинди. Мазкур қонун лойиҳасини депутатлар Бактибек Сидиқов ва Гулшаркан Қултаева жамоатчилик муҳокамасига тақдим қилишди.

Ташаббусчиларнинг таъкидлашича, бундай рекламалар ноқонуний букмекерлик идораларидан халос бўлиб, бюджетга қўшимча маблағ жалб этиш имконини беради.

Эслатиб ўтамиз, 2022 йил 25 январда Жогорку Кенеш “Қимор ўйинлари тўғрисидаги қарорга ўзгартиш киритиш” қонун лойиҳасини 3 ўтиришда кўриб чиқиб, қабул қилган эди. Ўша пайтда ҳам ҳукумат казинолар ҳар йили 1 миллиард сом даромад олишини эълон қилган эди. Ваҳоланки, ўтган йили казинолардан тушган солиқ атиги 100 миллион 464 минг сўмни ташкил қилди.

Ўшанда аҳолининг кескин қаршилигига қарамай, амалдаги ҳукумат депутатларга босим ўтказиб, қонун лойиҳасини қабул қилган эди. Сўнгра айрим депутатлар ота-оналари ва сайловчиларнинг қаршилигига қарамай, ҳукумат ташаббусини қўллаб-қувватлаганликларидан афсусда эканликларини билдирдилар. Ҳозир таклиф этилаётган қонун ҳам жамият ахлоқини бузадиган юқоридаги қонунлар қаторига қўшимча бўлиши шубҳасиз. Чунки казино ҳақидаги қонун буйича Қирғизистон фуқаролари ва 21 ёшгача бўлган хорижий фуқароларнинг казинога кириши тақиқланган бўлишига қарамай, бироқ, маҳаллий аҳолининг казинодаги воқеалари тинимсиз ижтимоий тармоқларда муҳокама қилиниб келади. Ҳатто турли қаҳвахоналар баҳонасида очилган казинолар маҳаллий фуқароларни ўзига тортаётгани ва уларни катта пулга тушираётгани юзасидан журналистларнинг тадқиқотлари ҳам эълон қилинди. Бинобарин, юқоридаги депутатлар ташаббусида айтилган тақиқлар шунчаки оғзаки гапдан бошқа нарса эмас. Аниқроғи, расмий органлар бундай казиноларни текшириш ва ёпишдан манфаатдор эмас.

Аслида, казино ва уни реклама қилиш ҳақидаги қонунлар ҳукуматнинг ноқонуний пулларини ювиш учун мўлжалланган. Бюджетга тушадиган солиқлар шунчаки баҳона холос.

Албатта, мусулмонлар бундай ҳолатга эътиборсиз бўлмасликлари керак. Хусусан, ўз манфаатини кўзлаб мусулмонлигини кўз-кўз қилган, лекин бундай қонунларни қабул қилинаётганда кофирлар сафида турган депутат ва амалдорларнинг фосиқликларидан огоҳ бўлишлари керак. Аслида, президент етакчилик қилаётган ва айрим депутатлар жўр бўлиб гапираётган “фойдалар” ҳаром амалларни ҳалол қилиб қўймайди. Бу ўлчов Исломнинг ўлчови эмас, капиталистик тузумнинг ўлчовидир. Шундай экан, мусулмонлар намоз ўқийдиган депутатни сайлаш ёки президентни ўзгартириш билан бу каби бузғунчиликларни тўхтата олмайди. Аксинча, дунёвий тузумни буткул ағдариб, Исломни ҳаётга татбиқ этиш орқалигина бундай бузғунчиликлар ер юзидан йўқолади.

Шунинг учун Қирғизистон мусулмонлари бу жиноий ҳаракатга фикрий-сиёсий кураш доирасида, бор имкониятлари билан қарши туришлари лозим. Расулуллоҳ e бундай дедилар: “Аллоҳ Азза ва Жалла маълум бир шахсларнинг амали сабабли бутун оммани азобламайди, қачон улар ўз ораларида мункарни кўриб, уни қайтаришга қодир бўла туриб, қайтармасалар, шундай қилгудек бўлсалар, Аллоҳ маълум шахсларни ҳам, бутун оммани ҳам азоблайди”.

Мумтоз Мавароуннаҳрий

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here