Яҳудий армияси Халқаро суд қарорига қарамай Рафаҳдаги қирғинни давом эттирмоқда
БМТнинг Гаагадаги Халқаро суди (Исроил)нинг Рафаҳ шаҳрига ҳужуми дарҳол тўхтатилиши кераклиги ҳақида қарор чиқарди. Жанубий Африканинг талаби билан кўриб чиқилган мазкур қарорни 15 нафар судядан 13 нафари ёқлаб, икки нафари қарши овоз берди. Бундан ташқари, суднинг қарорига кўра, Ғазо секторига зарур инсонпарварлик ёрдами етказиш таъминланиши ва бунинг учун Рафаҳдаги ўтиш пункти очилиши керак. Бироқ, юқорида кўрсатилган суд қарорини амалга ошириш учун полиция кучи йўқ. Шу боис, ишғолчи яҳудий армияси бир миллиондан ортиқ ғазоликларнинг сўнгги бошпанаси бўлган Рафаҳ шаҳрини бомбардимон қилишда давом этмоқда. Биргина кечаги бомбардимон оқибатида юзга яқин тинч аҳоли шаҳид бўлди. Уларнинг аксарияти болалар ва аёллардир. Бундан ташқари, 200 дан ортиқ аҳоли жароҳатланди. Ғазо Соғлиқни сақлаш вазирлигининг маълум қилишича, бомбалар қочқинлар бошпана топган чодирларга тушган. Яҳудий армияси бу ҳудудни “гуманитар ҳудуд” деб белгилаган.
Маълумки, 1948 йилда геноцид ҳақида халқаро конвенция қабул қилинган. Унда геноцид тушунчасига “миллий, этник, ирқий ёки диний гуруҳни тўлиқ ёки қисман йўқ қилиш ниятида қилинган ҳаракатлар” деб таъриф берилган. Ғазо Соғлиқни сақлаш бошқармаси маълумотларига кўра, уруш бошлангандан буён 37 мингга яқин одам, асосан аёллар ва болалар ҳалок бўлган.
Бундан аввал Гаага суди Россиянинг Украинага ҳужумини ҳам тўхтатишни талаб қилувчи қарор чиқарган эди. Бироқ, унинг ҳукми Россия ҳужумига таъсир қилмади. Демак, Халқаро Суд уруш жиноятларини тўхтатишга таъсир қилмайди. Бу аҳолининг демократик тузумга нисбатан норозилигини бостиришга қаратилган шунчаки ҳийлалардан бири холос. Чунки, айни дамда капитализмнинг иккиюзламачилик сиёсатлари жаҳон ҳамжамияти наздида зулм манбаи сифатида кўриладиган бўлиб қолди. Шу боис халқаро ташкилотлар сунъий йўл билан бўлса-да, халқаро қонунлар ишлаётганини кўрсатишга ҳаракат қилмоқда. Бошқача айтганда, (Исроил)ни геноцид содир этган жиноятчи сифатида тан олиш ҳаракати ортида БМТ бошчилигидаги халқаро ташкилотлар нуфузини ошириш мақсад қилинмоқда. Бундан ташқари Яқин Шарқдаги беқарорлик АҚШ ҳукумати учун исталган ҳолат эмас. Айниқса, ички сиёсий таранглик ҳамда сайловолди ташвиқотлар кучайиб бораётган бир пайтда АҚШ бу масалани тезроқ ҳал қилишни хоҳлайди. Шунинг учун АҚШ яҳудий ҳукуматига ўз режасини амалга ошириш учун Гаага трибуналидан босим сифатида фойдаланмоқда. Бошқа томондан, АҚШ маъмурияти Ғазо секторини мужоҳидлардан тозалаш ва яҳудий вужудига бўйсунадиган ва унга хавф туғдирмайдиган Фаластин давлатини барпо этишга ҳаракат қилмоқда. Ўзини халқаро муносабатлар ҳимоячиси сифатида кўрсатаётган АҚШнинг Гаага суди қарорини тан олмаслиги ҳақидаги баёноти ҳам буни тасдиқлаб турибди. Шунингдек, май ойининг охирида бир қатор Европа давлатлари томонидан Фаластиннинг тан олиниши “икки давлат” ечимининг олға сурилаётганидан дарак беради.
Хулоса қилиб айтадиган бўлсак, Ғазодаги мужоҳидларнинг ҳаракатлари дунёдаги ҳукмрон тузумни ва уни тарқатаёган кофир кучларни қийин аҳволга солиб қўйди. Афсуски, агар минтақадаги Исломий ўлкаларнинг хоин малай ҳукуматлари бўлмаганида яҳудийларнинг аҳволи бундан ҳам аянчлироқ бўлар эди. Хусусан, 57 мусулмон давлатлари қаторида бўлмаган, ғайриисломий Жанубий Африканинг яҳудий вужуди устидан Гаага судига мурожаат қилиши бу хоинларнинг шарманда бўлиши учун етарли бўлди.
Улуғ аллома Иззуддин ибн Абдуссалом оғзидан бу зўравонларнинг масъулиятини яна бир бор эслатиб ўтиш мақсадга мувофиқдир. “Иззуддиннинг олдига бир тикувчи келиб: “Эй Шайх, салибчилар менга кўйлак тикдиргани келишади. Уларга кийим тикиб берсам, зулмга шерик бўлиб қолмайманми, — деб сўради. Шунда улуғ аллома шундай жавоб берди: “Йўқ, агар шундай қилсанг, ўзинг золим бўласан. Сенга игна ва ип сотганлар эса зулмга шерикдирлар!”. Ҳа, айни дамда яҳудий вуджуди билан алоқада бўлиб, уларни озиқ-овқат ва зарурий нарсалар билан таъминлаб турган мусулмон давлатлари ҳокимларининг Ғазода қирғин қилаётган босқинчилардан фарқи йўқ!
Айни пайтда Америка бошчилигидаги мустамлакачилар Фаластиндаги можароларни яҳудийлар билан мусулмонлар ўртасидаги муаммо эмас, балки яҳудийлар билан ҲАМАС ўртасидаги муаммо қилиб кўрсатиришга ҳаракат қилмоқда. Агар мусулмон давлатларидан бири бу масала бўйича Гаага судига мурожаат қилганда, бу “Ғазо масаласи яҳудийлар билан мусулмонлар ўртасидаги муаммо” эканлигига ишора бўларди. Шу сабабли АҚШ бунга рухсат бермади. Бироқ, улар қанча уринмасин, Фаластин муаммоси Ақидавий масала эканлигини мусулмонлар аллақачон тушуниб етди. Шунинг учун Ислом уммати яҳудийлар муаммосини Гаага судига ёки БМТга мурожаат қилиш билан ҳал қилиб бўлмаслигини, Исломий ўлкалардаги бу ва шунга ўхшаш муаммоларни фақат Исломий қўшинларни сафарбар қилиш ва Рошид Халифалик давлатини тиклаш билан ҳал қилиш мумкинлигини очиқ айтиб чиқмоқда.
Мумтоз Мавароуннаҳрий